"Боғистон" махалласи.


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Халқ биздан рози бўлса,яратган хам биздан рози бўлади. Ш.МИРЗИЁЕВ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: QIZIRIQ 24
Сурхондарё вилоятида Республика ишчи гуруҳи сайёр қабуллари жадвали

Telegram | Youtube |
Instagram| Facebook|


Ўқишга бормоқчи бўлганлар.
1) 94 915 10 35 Бошлиқ
2) 91 906 79 28 Ҳисобчи
Шу рақамлар орқали боғланишингиз мумкин.


Surxondaryo aholisi 3 millionga yaqinlashdi

Surxondaryo viloyatning doimiy aholisi soni 2025-yil 1-yanvar holatiga 2 mln 945 ming 512 kishini tashkil etmoqda.

🔸 Denov tumani – 430 453 kishi;
🔸 Qumqoʻrgʻon tumani – 261 617 kishi;
🔸 Jarqoʻrgʻon tumani – 244 010 kishi;
🔸 Shoʻrchi tumani – 234 215 kishi;
🔸 Sariosiyo tumani – 232 904 kishi;
🔸 Sherobod tumani – 214 902 kishi;
🔸 Termiz shahri – 207 326 kishi;
🔸 Oltinsoy tumani – 197 375 kishi;
🔸 Uzun tumani – 192 423 kishi;
🔸 Muzrabot tumani – 156 812 kishi;
🔸 Angor tumani – 147 027 kishi;
🔸 Boysun tumani – 127 078 kishi;
🔸 Qiziriq tumani – 126 904 kishi;
🔸 Termiz tumani – 87 200 kishi;
🔸 Bandixon tumani – 85 266 kishi.


Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Репост из: Segment.uz
❗️Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

Президент Фармони билан:

2025 йил 1 мартдан бошлаб
ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади. (бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади)

2025 йил 1 февралдан бошлаб:

➖оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади;

➖30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;

➖ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;

➖етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади.

Фармон билан “Инсон” марказлари боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни бола фойдасига ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилди.

Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

❗️Олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Segment.uz
Хотин-қизлар куни байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 март — Хотин-қизлар куни байрами ҳафтанинг шанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Шунга кўра, байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

8 март, шанба – байрам куни, дам олиш куни;
9 март, якшанба – дам олиш куни;
10 март, душанба қўшимча дам олиш куни.

Қонунчиликка кўра, дам олиш кунларидан ва ишланмайдиган байрам кунларидан ходимларнинг оқилона фойдаланиши мақсадида дам олиш кунлари Президент Фармони билан бошқа кунларга кўчирилиши мумкин.


Telegram | Instagram | Facebook


Шахсий томорқасидан самарасиз фойдаланаётган (экин экмаган) фуқаролардан ер солиғи уч карра кўп хисобланиши тизими йўлга қўйилиши мумкин.

Бу тўғрисида бугун йиғилишда иштирок этган тижорат банки вакиллари (инсайдер) ҳабар қилмоқда.


Қизириқда сўнги 9 йилда 9 та ҳоким алмашди

2016 йилдан буён Қизириқ туманида 9 та ҳоким ўзгариб, вилоятдаги энг кўп ҳоким алмашган туман бўлмоқда.

Жумладан,
1. Бахтиёр Иботов,
2. Тожимурод Мамараимов,
3. Алишер Норқобилов,
4. Олим Мухаммадиев,
5. Илҳом Юсупов,
6. Рустам Пардаев,
7. Шерзод Ражабов,
8. Анвар Орипов,
9. Шерхон Алламуротов.

Сурхондарё янгиликлари👇
https://t.me/+AACAys7cLERiNDcy


Qiziriq tumaniga yangi hokim tayinlandi

Allamurotov Sherxon Yo‘lliyevich Qiziriq tumani hokimi etib tayinlandi.

Sh. Allamurotov 1986-yilda Jarqo‘rg‘on tumanida tug‘ilgan.

Tayinlovga qadar Sh.Allamurotov 2023-yildan buyon Qiziriq tumani Ichki ishlar bo‘limi boshlig‘i vazifasida faoliyat yuritib kelayotgan edi.

Сурхондарё янгиликлари👇
https://t.me/+AACAys7cLERiNDcy


~


“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.


Саида Мирзиёева, Президент ёрдамчиси:

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнида 2024 йилда катта қадам ташлади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.

Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди.

Тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам биз шу суръатда давом этамиз.

Telegram | Instagram | Facebook


🤲


👍


Репост из: Хусанжон Мисиров
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади"Ўзгидромет".

Telegram | Instagram | Facebook


“Tashabbusli budjet” jarayonida ayrim tashkilotlarning ishtiroki cheklandi

Oliy Majlis Senati Kengashining 2025-yil 13-yanvardagi KQ-V-34-sonli qaroriga asosan “Tashabbusli budjet” jarayonini o‘tkazish bo‘yicha amaldagi tartibga tegishli o‘zgartirishlar kiritildi.

Qarorga ko‘ra, “Tashabbusli budjet” doirasida ijtimoiy loyihalarga ko‘proq e’tibor qaratish hamda fuqarolarni qiynab kelayotgan muammolarni moliyalashtirish maqsadida:

1️⃣ moliyaviy mustaqil bo‘lgan oliy ta’lim tashkilotlarining “Tashabbusli budjet” jarayonlaridagi ishtiroki cheklanishi;

2️⃣ “Tashabbusli budjet” doirasida barcha turdagi avtomobillar, rahbar xodimlar uchun mebel jihozlari hamda jamoat xavfsizligini ta’minlashga oid jihozlar (radar, jamoat joylaridagi kuzatuv kameralari va boshqalar)ni xarid qilish taqiqlanishi belgilandi.

Qarorning to‘liq matni bilan ushbu havola orqali tanishish mumkin.

Surxondaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | X


Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Сурхондарё янгиликлари👇
https://t.me/+AACAys7cLERiNDcy


Германия ишлаб чиқариш соҳасида бўш иш ўрни эълон қилди (15.01.2025 йил №866)

Бўш иш ўрни бўйича асосий маълумотлар:
Иш берувчи номи: NOVO AGENCY
Иш ҳаққи: 700 EUR
Ташкилот манзили: Germaniya, INH. DR. N.VOHIDOVA MÖNCHWÖRTHSTRASSE 6 68199 MANNHEIM
Ёш чегараси: 18-35 ёш
Иш тури: Ишлаб чиқариш
Иш вақти: ҳафтасига 40 соат (5/2)

Мурожаат учун:
Телефон:
(71) 202-33-55
Қисқа рақам: 1282
Ишонч рақами: (71) 202-44-11


Ассалому алайкум. Маҳалладошлар январь ойи пенсияси нақд пул шаклда, бугун 16 январь, маҳалла идорасига келиб тарқатилади. Соат 10 00дан 13 00гача. Келиб олишларингиз сўралади. Маҳалла маъмурияти.

Показано 20 последних публикаций.