Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди
Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали хабар беришича, 22 январь куни имзоланган президент қарорига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида бош вазирнинг биринчи ўринбосари – транспорт вазири лавозими тугатилиб, бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилди.
Бир қатор лавозимлар ва котибиятлар тугатилиб, бошқа лавозимлар киритилди ва тегишли котибиятлар ташкил этилди. Жумладан, бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари, шунингдек, бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимлари киритилди.
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятлари кабилар ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.
@gazetauz_uz