Каналимиз ўқувчиларидан фикр: "5 та ташаббусни уйимизда амалга оширишимиз мумкин"
Ҳозир кўпчилигимиз уйдамиз. Баъзиларимиз вақтдан унумли фойдаланган ҳолда, баҳорги юмушларни қилаяпмиз, ўзимиз ҳам фарзандларимиз билан биргаликда китоб ўқияпмиз, уларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланаяпмиз.
Яна шундай бир тоифа кишилар ҳам борки, улар кечкача интернетда ўтириб, ахборот маконида шўнғиб юрибди. Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ ишончли ахборотлар кам. Афсуски, бундан ёшларимиз ҳам зиён кўрмоқда.
Психологларнинг фикрича, ахборотлар нотўғри етказилган тақдирда, уни қабул қилган одамларда умумий руҳий ҳолат ўзгаради. Сўнг иммунитети тушиб кетади. Натижада организмнинг бошқа касалликларга чалиниши осон кечади. Бунинг олдини олиш учун нима қилмоқ керак? Маълумотларни саралаб эшитиш ёки кўриш керак. Бу, аввало, ота-оналарга боғлиқ. Зеро, ёшларимизнинг ҳозирги, яъни уйда ўтаётган вақтларидан унумли фойдаланишларида биз ҳам масъулмиз.
Айни дамда Президентимиз илгари сурган 5 та ташаббусни уйда амалга ошириш имконияти юзага келди. Уйда ўтирган ҳолда, фарзандимиз қандай қобилият эгаси бўлса, ана шу қобилиятини тўғри йўналтиришимиз керак. Болаларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан камолоти ҳозирги кундаги машғулотларга ҳам боғлиқ.
Жумладан, мусиқа, адабиёт, рассомчилик ёки санъатнинг бошқа турлари ҳамда жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш, компьютер технологияларини ўрганиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, уларни бирор-бир ҳунарга ўргатиш имконияти мавжуд.
Зеро, фалсафа фанлари доктори, поофессор М.Лайтман айтганидек: “Ёшларнинг ёмони ёки яхшиси бўлмайди. Ҳар бир авлод ихтиёрий тарбия маҳсули. Ёшларнинг ижоди бевосита – вақтга, жойга ва, албатта, атроф-муҳитга боғлиқ".
✍️ Дилноза АЗИМОВА,
Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази ходими