Мана бу аудиода, Айни дамларда Новосибирск - Тошкент (369Н) йўналиши бўйлаб келаётган поезддаги пассажирлар ва кузатувчи (Проводник) ўртасидаги сухбатни эшитишингиз мумкин.
Россияда қийналиб ишлаб келаётган гастербайтер фуқароларимиздан "Чегарадан бош оғриқсиз ўтказиб қўйиш" учун пул йиғмоқда.
Менга айнан шу нарса сабаб жуда кўп мурожатлар келади, проводниклар поездда келаётган фуқаронинг юклари иккита сумкадан ортиқ бўлса ҳам пул талаб қилар экан ўз чўнтагига, ундан ташқари ўзлари фуқаролар учун белгиланган юк жойларига ҳам Россиядан "товар" босиб келишар экан. (Ушбу сухбатда шу проводник "сўмкаларим" деб буни тан олиб турибди)
Бу ҳам етмагандай фуқаролардан 500 рубл (70 минг сўм), 1000 рубл (140 минг сўм) дан пул йиғиб олади. Гўёки буни қозоқ ва ўзбек чегарачиларига берармуш. (кўпчилик айтяпти, руслар пул сўрамайди) Хўп балки берар ҳам ўшаларга, лекин нега у божхонада текширгани чиққанларга пул йиғиб бериши керак? Пул бермаса "диққат қилади" дейилади. Ўзи четга ишлагани кетган фуқаро ўзи билан нима опкелади? Болаларига ўйинчоқ, ширинлик, кийим кечак майда чуйда. Нима учун бу юклар учун уларни диққат қилиши керак? Агар хужжатлари жойида бўлса, қонунни бузмаган бўлса нимага улар қийналиб мусофирчиликда топган пулларини шу юлғичларга ташлаб кетиши керак? Нега бу проводниклар ёппасига ҳаммадан пул йиғади? Бу нарсаларни тартибга соладиганлар борми?
Ўзбекистон Темир Йўллари, яхшимисизлар? Бу ерда нима бўляпти? Аудиодаги мени энг титратиб юборган ери: "Нега Россияга кетаётсак пул сўрашмайди? Улар ҳам билади ишлаб келяпти, пул бор дейди шунга қайтишларингда сўрайди" Виждонсиз! "Магазинга бориб туриб 40 минглик гўштни 25 минга бер десангиз бермайди" Бу гаплар эса чегарадан ўтишни аниқ "ставка"си борлигини кўрсатиб турибди.
Бу поезд хозир йўлда, 30 октябрь соат 07:04 да Тошкентга келиб тушади. Сухбат 7-вагонда бўлган. Прокуратура, Ташқи Ишлар Вазирлиги, Ўзбекистон Темир йўллари шу масалага жиддий ёндошишларингни сўраб қоламан.
Каналга уланиш👉@nurbekalimov