#9may #xotira
🎖 9-май Хотира ва Қадрлаш куни
Хотира бор экан,тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор,тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.
Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор,
Майса хотираси — нурга интилмоқ.
Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди
Йўлининг устида турса ҳатто тоғ.
То қуёш осмонда порлаб тураркан,
Осмондай мангусан,эй, она халқим!
Ҳар бир фожиага,ҳар бир шарафга,
Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли!
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Фарғона футбол ассоциацияси вилоятимиз футбол фахрийларини ёд этиб улар ётган ерларни зиёрат этиб дуода бўлдилар ва тинч осойишта кунимизга шукурлар қилишди.
https://t.me/FerghanaFootballAssociation