Yosh huquqshunos protsessualistlar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Сиз!!! Фуқаролик ёки иқтисодий судларга мурожаат қилмоқчимисиз?
Фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича процессуал ҳужжатлар билан танишмоқчимисиз?
Низоларни судга қадар ҳал қилишда нотариат, медиация, ҳакамлик судлари фаолияти ҳақида билмоқчимисиз?

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: SCIENCE AND INNOVATION
26_01_25_ФПХ_дарғалари_ва_истиқболлари.pdf
6.1Мб
📚 Ўзбекистон фуқаролик процессуал ҳуқуқининг дарғалари ва истиқболлари номли китоби нашрдан чиқди.

@Science_and_innovation_uz


Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3Мб
#TOP1000 #Reyting

⚡️Diplomlari to‘g‘ridan to‘g‘ri tan olinadigan TOP-1000 talikka kirgan OTMlar ro‘yxati

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan 2025-yil uchun tasdiqlangan xalqaro e’tirof etilgan tashkilotlarning (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) reytingida oliy ta’lim muassasalari orasida birinchi 1 000 o‘rinni egallagan xorijiy oliy ta’lim muassasalari ro‘yxati tasdiqlandi.

Ushbu ro‘yxat 2025-yil uchun e’lon qilingan bo‘lib, har yili yangilanib turadi.

Ma’lumot uchun, TOP-1000 oliygohlarni tamomlagan talabalarning diplomlari O‘zbekistonda imtihon sinovlarisiz tan olinadi (nostrifikatsiya qilinadi).


Ushbu maʼlumotni foydasi tegib qolishi mumkin

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Девелоперлар томонидан объектнинг 50 фоизи қурилганда, фуқаролар кредит ва субсидия олиши мумкин бўлади. Ушбу тартиб нафақат имтиёзли, балки тижорат ипотекаси учун ҳам татбиқ этилади.

Қурувчи ташкилотлар қурилишни бошлаганидан якунлагунича, лекин кўпи билан 12 ой давомида ер солиғи тўлашдан озод қилинади. Объект муддатида топширилмаса, девелопер ер солиғини 2 карра миқдорда тўлайди.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Қурилишда “эскроу” тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.

Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Суд ишлари қайси тилда юритилади?


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 139-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда ёхуд қонунга мувофиқ бошқа тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Мазкур принцип бир қатор қонун ҳужжатларида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган ишда иштирок этувчи шахсларга таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳуқуқи ва судда она тилида ёки улар биладиган бошқа тилда сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 11-моддасига кўра судлов ишларини юритиш давлат тилида ёки ўша жойдаги кўпчилик аҳоли тилида олиб борилади. Ишда иштирок этаётган, суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган шахсларга таржимон орқали ишга оид материаллар билан танишиш, суд жараёнида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
Суд ишлари юритиладиган тил кенг маънода бутун мамлакатда мавжуд, яъни конституциявий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий суд тизимлари фаолиятини ташкил қилишнинг муҳим асосларидан биридир.
«Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси иккинчи қисмида суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган ишда иштирок этувчи шахсларга таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳуқуқи ва судда она тилида ёки улар биладиган бошқа тилда сўзлаш ҳуқуқи таъминланиши белгиланган. Бу шахслар ўз она тилида ёки ўзи танлаган тилда сўзга чиқиш ва тушунтириш бериш ҳуқуқига эга, шунингдек улар таржимон билан таъминланиши шарт бўлиб, бу ҳуқуқ уларга нафақат тушунтирилади, балки улар бундай ҳуқуқ билан таъминланади.
Суд иши юритиладиган тилга доир қоидаларнинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, суд муҳокамаси жараёнида қабул қилинадиган суд ҳужжатлари суд мажлиси қайси тилда ўтказилган бўлса, ўша тилда тузилади. Бу қоида суд ишлари юритиладиган тилни билмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг процессуал кафолати ҳисобланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 273-моддасида, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишнинг ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилиши, иш юритилаётган тилни билмайдиган иш иштирокчиларига таржимон орқали иш материаллари билан тўлиқ танишиш ва ишни моҳияти бўйича кўриб чиқиш чоғида қатнашиш ҳуқуқи, шунингдек ўз она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланган.
Жиноят-процессуал кодексининг 20-моддасида, жиноят ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилиши, айбланувчига, судланувчига ёки процессда иштирок этувчи бошқа шахсларга тақдим этилиши лозим бўлган тергов ва суд ҳужжатлари уларнинг она тилига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб берилиши лозимлиги белгиланган.
Фуқаролик процессуал кодексининг 372(4)-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига кўра, иш кўрилаётганида суд ишлари юритиладиган тилга доир қоидалар бузилган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳам бекор қилиниши мумкинлиги баён қилинган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 279-моддаси учинчи қисмининг 3-бандига кўра, суд иши юритилаётган тил тўғрисидаги қоидалар ишни кўриш чоғида бузилганлиги процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилиши ҳисобланиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилинишига асос бўлади.
Шу билан бирга, фуқароларнинг тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик жарима бор

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Номингизга  кредит ажратилишига таъқиқ қўйишингиз мумкин

📌Бу фуқаролар номига уларнинг хабарисиз кредит расмийлаштириш ва тақдим этилган пул маблағларини ўзлаштиришнинг олдини олади


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Elektron raqamli imzo olishni bir kun kutish shart emas!

my.gov.uz orqali "Elektron raqamli imzo olish" juda qulay bo'lib qoldi.

Buning uchun:

Kompyuteringizga yangilangan E-imzo modulini;
Mobil qurilmangizga MyID ilovasini o'rnatishingiz (iOS yoki Android) shart!

Shunda xizmat natijasi qisqa muddatda taqdim etiladi.  

Vazirlar Mahkamasining 348-son qaroriga asosan elektron raqamli imzo olish uchun jismoniy shaxslardan BHMning 7 foizi miqdorida (26 250 so'm) yig'im undiriladi. my.gov.uz orqali topshirilganda ushbu yig'imga 10 foiz chegirma (23 625 so'm) taqdim etiladi.

My.gov.uz  – har qachongidan ham oson, tez va qulay!

Xizmatdan foydalanish tartibi bilan videoqo’llanmada tanishing:

https://youtu.be/QT2gCCW_tEo

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг "Ҳуқуқ" интерфаол юридик газетасининг 2025 йил 9 январь сонида ю.ф.д, профессор М.М.Мамасиддиқовнинг "Илмий фаолиятда сунъий интеллект имкониятлари" номли мақоласи чоп этилди.

Унда сунъий интеллектнинг илмий фаолиятда фойдаланиш имкониятлари, афзалликлари ва камчиликлари ҳақида фикр юритилган. Олим мақоланинг сўнгида сунъий интеллект тадқиқотчига ёрдамчи восита бўлиши мумкин, аммо асосий иш инсон томонидан амалга оширилиши лозим, деган хулосага келади.


Батафсил https://t.me/Science_and_Innovation_uz/1097


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


TDYUda 9143 nafar talaba o'qimoqda

Xalqaro reytinglaridagi o'rni bilan grafikda tanishing


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


2024 yil ekspertizaga oid ishlar


DNK, yangi ekspertiza turlari va boshqalar haqida grafikda tanishing



https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Судга мурожаатлар қандай тартибда топширилади?

Судга мурожаатларни топшириш - суд девонхонаси, суд раҳбарияти ёки судялар шахсий қабули, почта ва Олий суднинг расмий сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

Қонунга кўра, барча фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бузилган ҳуқуқлари юзасидан судга оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин.

Биринчиси, бу оддий хат тарзидаги (муайян иш билан боғлиқ бўлмаган) мурожаатлар, яъни ариза, таклиф, шикоятлар саналади.

Иккинчиси, муайян низо ёки иш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар, яъни ариза, даъво аризаси, илтимоснома, шикоятлар.

Биринчи тоифадаги мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда, яъни судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Aгар ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддати узайтирилганда бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.

Иккинчи тоифадаги мурожаатлар тегишлича фуқаролик ишлари бўйича судларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида, жиноят ишлари бўйича судларда Жиноят- процессуал кодексида, маъмурий судларда Маъмурий суд ишларини юритиш кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Даъво аризасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

- ариза берилаётган суднинг номи;

- даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар даъвогар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари, шунингдек, агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;

- жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, агар жавобгар ташкилот бўлса, унинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ҳамда реквизитлари;

- даъвогарнинг талаблари: агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси;

- даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар, жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса;

- аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.

Даъво аризасига қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:

- арз қилинаётган талабларга асос бўлган ҳолатларни, жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилганлигини, башарти бу қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини;

- аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни, агар ариза вакил томонидан имзоланган бўлса.

Aриза - буйруқ тартибида иш юритиш бўйича, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича, шунингдек, маъмурий ишлар бўйича берилади.

Даъво ариза шаклига қўйилган талаблар ариза шаклига ҳам татбиқ этилади.

Шикоят - суд ҳужжатлари устидан норози бўлиб апелляция , кассация шикоятлари шаклида берилади.


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


🎓 Хорижий олий ўқув юртларида магистратура — профессионал ривожланишингиз учун ноёб имконият!

📢 Ҳурматли талабалар ва битирувчилар!
Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлик қилаётган хорижий олий ўқув юртларидаги магистратура дастурлари ҳақида маълумот тақдим этишдан мамнунмиз.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


❗️Ayrim tadbirkor va yuridik shaxslar davlat bojini to'lashdan ozod etiladi

Prezident tomonidan imzolangan Qonun (O'RQ-1018-son, 13.01.2025 y.) bilan “Davlat boji to'g'risida”gi Qonunga qo'shimchalar va o'zgartirish kiritildi

🔰 “Davlat boji to'g'risida”gi Qonunga kiritilgan qo'shimchaga ko'ra, ma'muriy-hududiy birliklar tuzilganligi yoki tugatilganligi, ularning chegaralari yoki bo'ysunuvi o'zgartirilganligi natijasida tadbirkorlik subyektlarining va boshqa yuridik shaxslarning joylashgan yeri (pochta manzili) o'zgarganda ular qayta davlat ro'yxatidan o'tkazganlik uchun davlat bojini to'lashdan ozod etiladi.

✔️ Shuningdek, sug'urta qildiruvchilar majburiy sug'urta shartnomalaridan kelib chiqadigan da'volar yuzasidan davlat bojini to'lashdan ozod etilishini nazarda tutuvchi qo'shimchalar kiritilmoqda.

🔍 Bunda sug'urta qildiruvchilar (sug'urtalangan shaxslar, naf oluvchilar, jabrlanuvchilar) majburiy sug'urta shartnomalaridan kelib chiqadigan da'volar yuzasidan Fuqarolik ishlari bo'yicha sudlarda va Iqtisodiy sudlarda davlat bojini to'lashdan ozod etiladi.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Fuqarolik protsessual kodeksiga binoan sudning ish yuritishni to‘xtatib turish to'g'risida quyidagi huquqi mavjud:

taraf O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tarkibida muddatli haqiqiy harbiy xizmatni o‘tayotganda yoki mazkur shaxslar davlatning biror-bir majburiyatini bajarish uchun jalb qilinganda


Bunda ishda ishtirok etuvchi shaxslarning iltimosnomasi yoki o‘z tashabbusi asosida bo'ladi.

FPK 117-modda

Vatan himoyachilari kuni muborak bo'lsin!!

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess




Sudda masofadan turib ishtirok etish yanada takomillashtirilmoqda

O‘zbekiston Respublikasining Fuqarolik, Iqtisodiy protsessual hamda Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi kodekslariga aholiga sud muhokamalarida masofadan turib ishtirok etishning huquqiy asoslarini yaratishni nazarda tutuvchi o‘zgartirishlar kiritilayotganini qayd etdi. Ya’ni, u bilan sud majlislarida sud binosiga kelmasdan masofadan turib mobil videokonferensaloqa rejimida ishtirok etishning protsessual asosi va tartibi belgilanmoqda.
Deputatlar qonun loyihasining qabul qilinishi aholining sud majlislarida qatnashish uchun sud binolariga kelishlari bilan bog‘liq ovoragarchiliklarining oldini olish, odil sudlovga erishish darajasini oshirishga xizmat qilishini e’tiborga olib, uni qo‘llab-quvvatladilar.


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Бош прокуратуранинг Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси томонидан 2022-2024 йилларда фуқаролик судларида солиқ тизими идораларига ишга тиклаш билан боғлиқ кўрилган ишлар ва меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши аҳволи таҳлил қилинди.

Аниқланишича, судларда жами 77 (43/20/14) та ишлар кўрилган ва шундан 50 (28/15/7) нафар ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда қонун талаблари бузилганлиги сабабли суд қарорларига асосан улар ишга тикланган.

Суд қарорлари билан ишга тикланган шахсларга иш ҳақи ва етказилган маънавий зарар учун 1 млрд. 69 млн. сўм иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш белгиланиб, шундан 841 млн. сўм тўлаб берилган.

Прокуратура органлари томонидан солиқ тизими масъул мансабдор шахсларидан 186 млн. сўм давлатга етказилган зарарни регресс тартибида давлат фойдасига қайтариб ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судларга 40 та прокурор даъво аризалари киритилиши таъминланди.

Шу билан бирга, меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси номига тақдимнома киритилиб, бошқарма ходимлари ҳамда масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Медиатив келишув тузишда нималарга аҳамият бериш лозим? Афзаллик ва камчиликлар нимада?


Медиатив келишув нима?

Судларда низоларни ҳал этиш жараёнида тарафларнинг келишуви учун чоралар кўрилиб, яраштириш тартиб-таомиллари ҳам қўлланилади. Тарафларни яраштиришнинг энг мақбул усулларидан бири – бу медиация.

Судда келиб чиққан низолар тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида ўзаро мақбул қарорга эришиши учун медиация усули орқали ҳал этилиши мумкин. Медиатив келишув медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишув ҳисобланади.

Медиатив келишув субектлари кимлар?

Медиатив келишув тарафлар ҳамда профессионал ёки нопрофессионал асосда фаолият юритувчи медиатор иштирокида тузилади. Профессионал асосдаги медиатор –Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган ва Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс. Нопрофессионал асосдаги медиаторлик фаолиятини эса, йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.

Медиатив келишув тузиш босқичлари нималардан иборат?

Дастлаб тарафлар томонидан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида ёзма шаклдаги келишув тузилиб, унда:

- тарафлар ҳақидаги;

- низо предмети тўғрисидаги;

- медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;

- медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;

- медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.

Мазкур келишув судга тақдим этилгандан сўнг, суд томонидан тегишли ажрим чиқарилган ҳолда медиацияни амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда иш юритиш тўхтатиб турилади. Ушбу вақт давомида тарафлар низони ҳал қилиш юзасидан музокаралар олиб боришлари мумкин.

Тарафлар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича келиб чиққан низо, мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, ёзма шаклда медиатив келишув тузиб, судга тақдим этадилар. Шундан сўнг, суд томонидан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Давлат божини қайтариб олиш мумкинми?

Медиатив келишув тузишнинг афзаллик жиҳати ҳам шунда. Яъни тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиб, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, тўланган давлат божи тўлиқ қайтариб берилади. Бунинг учун тўловчи давлат божи суммаларини қайтариш тўғрисида судга ёзма ариза орқали мурожаат қилиши лозим. Суд томонидан тақдим этиладиган тегишли маълумотнома асосида, тўланган давлат божини буджетдан қайтариб олиш мумкин.

Медиатив келишувни ижро қилиш мажбурийми?

Мазкур масалада медиатив келишув тузишнинг тарафлар учун ноқулай бўлган жиҳатларидан бири кўзга ташланади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга, бироқ ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишувни мажбурий ижрога қаратиш бўйича суд томонидан ижро варақаси берилмайди. Шу сабабли ҳам мазкур келишув шартлари бажарилмаган тақдирда, тарафлар бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун яна қайта судга мурожаат қилишлари лозим бўлади.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


O'rtacha nikoh yoshi 24 yoshni tashkil qiladi, qolganlar ma'lumotlar bilan grafikda tanishing!!

Eng ko'p tug'ilish qaysi viloyatda?


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess



Показано 20 последних публикаций.