БУ МЕНИНГ ОТАМДИР (7-қисм)
@FotihaUz #Асар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Шомга сафар. Сафар сабаби.
Отам раҳимаҳуллоҳдан дарс оладиган талабаларидан мулла Юсуф деган солиҳ бир йигит отамга хабар олиб келди. Ўз хабаридан йиғлагудай таъсирлангани унинг юзидан кўриниб турарди. У тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрганди. Пайғамбар алайҳиссалом унга: “Бор, шайхингга айт, келиб менга эргашсин”, дебдилар. У: “Шунда сизга хабар берувдим, кўрдимки, сиз ул зот билан мен билмайдиган томонга кетдингиз. Мен сизларга етиб олишга ҳаракат қилдим, лекин етолмадим. Якка ўзим қолиб кетдим”, деди.
Отамда ҳижрат қилиш фикрини пайдо қилган ва ватанларини қайтмас бўлиб тарк этишга рағбат омилларини қўзғаган нарса очиқ далолатли бу туш бўлганми, билмадим. Нима бўлганда ҳам, отамга бу диёрда яшашни кариҳ кўрдирган бошқа сабаблар кўп эди. Бу сабабларнинг энг аҳамиятлиси, Отатуркнинг исломга нисбатан душманона ёмонликлари силсиласи эди. У бу душманлиги ортидан ислом булоқларини қуритишни, сўнг Ислом халифалигининг охирги диёрига барҳам беришни кўзлаган эди.
Маълумки, у аввал ислом халифалигига барҳам берди, кейин араб ҳарфларини лотин ҳарфларига алмаштирди. Сўнг оммавий жойларда Қуръон тиловатини батамом маън этди ва турк тилига ўгирилган Қуръонни унинг ўрнига жорий қилди. Кейин эркакларни ғарбча бош кийим кийишга ва аёлларни эса ниқоб ва ҳижобларини ечишга мажбурлади. Маълумки Отатуркнинг Лозанна битимида Британия олдида олган мажбуриятининг бундай хатарли бузғунчиликлари силсиласи ва тўрт йил бўлмаёқ уни бажариши натижаси шундай бўлди; 1934-йил кирган вақтда Туркиянинг шаҳар ва қишлоқлари Исломга душманликнинг бу босими остида азоб чекарди.
Жилка қишлоғи ўзининг масжиди ва катта сондаги толиби илмлари сабабидан вақти- вақти билан тўсатдан келадиган кулфат зулмати ва маҳзунлик қоронғулигига чўмиши аниқ эди. Бу ҳол турк аскар ва миршабларидан иборат қўриқчилик бўлинмалари бошдан-оёқ қуролланиб, жангга тайёр ҳолда келиб, ўраб олганда юзага келарди.
Мана шу пайтда муаззинлар машруъ арабий азонни яширин айтишлари лозим бўлар, масжидларни мусҳафлар, бошқа арабий ва диний китоблардан холи қилишга тўғри келар ва толибларни уйлари ва қишлоқлари тарқатиб юбориш керак бўларди. Эркаклар ҳаммалари бошларига ғарбча бош кийимларини кийишар, бунда на салла ва на қалпоқ мумкин эди. Аскарлар хоҳлаган уйларига бостириб кириб, уни эгаллаб олишар ва бу уйда қишлоқда қолишлари керак муддат яшашарди. Кўрсатмаларини бажармаганларни эса аёвсиз жазолашарди.
Бундай муҳитда, ёнига қўйганда қоронғулик ёрқин зиёдек кўринадиган бу зимистон аро отам яшай олишларини энди қандай тасаввур қиласиз?! Кўпинча масжидга кириб намоз ўқир ва дарс берардилар. Бу иш масжиддаги гилам ва бўйраларни йиғиштириб қўйилгандан кейин қилинарди. Чунки аскарларнинг одати масжидга пойафзал билан бостириб киришарди. Шунда отам масжиднинг бир бурчига бориб олар ва Қуръон тиловатига ёки “Далоилул- Хойрот” (бизда ҳам ўқиладиган пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавотлар тўпланган китоб. Раҳматли бувижонимиз бу китобни қўлларидан қўймасдилар.-тарж.) бутунлай берилардилар. Ўнгга ҳам, сўлга ҳам қарамасдилар. Бирор сўз ё овозга эътибор қаратмасдилар. Баъзида уйга биқиниб олар, то бу офат ва бало аригунча ундан чиқмасдилар.