#МУТОЛАА_ВАҚТИ
Ўша кеча кўпгина кишилар мижжа қоқмадилар, у ёкданбу ёққа ағанаб тонг оттирдилар.
Ниҳоят бошлари эгик ҳолда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларига келдилар. «Ё Расулуллоҳ, дардимизга дармон бўладиган бир чора топинг, ахир, биз адойи тамом бўлдик», дедилар.
Сабаби сўралганида:
— Биз жоҳилия даврида зино ҳам қилдик, одам ҳам ўлдирдик, Оллоҳдан бошқа бутларга қайта-қайта сиғиндик, — дея жавоб бердилар.
Набиййи акрам (с.а.в.) жанобларининг изоҳ беришларига ҳожат қолмади.
Ушбу дамда ваҳий малаги Жаброили амин Сарвари Оламнинг ҳузурларига тушган эди. Мўминларга шафоатчилик қилувчи пайғамбаримиз (а.с.) янги келган ваҳийни ўқидилар:
«Магар ким тавба қилса ва имон келтириб яхши амаллар қилса, бас, Оллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўюр. Оллоҳ мағфиратли, меҳрибон зотдир. Ким тавба қилиб, яхши (амаллар) қилса, бас, албатта У Оллоҳнинг ризосига (мағфиратига) қайтган бўлур. Улар (яъни, Оллоҳнинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва лағв (беҳуда сўз ё амал) олдидан ўтган вақтларида олижаноблик билан (яъни, ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтурлар. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида, у (оятларга) гунг ва кўр ҳолларида ташланмайдилар (балки уларни билиб-англаб амал қилурлар). Улар: «Парвардигоро, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин», дейдиган кишилардир. Ана ўшалар сабр-қаноат қилганлари сабабли жаннатдаги юксак даражалар билан мукофотланурлар ва жаннатда фаришталар томонидан салом ва омонлик билан қарши олинурлар. Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ-манзилдир. (Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Агар дуо-илтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас. Бас, сизлар (У зот юборган пайғамбарни) ёлғончи қилдингиз. Энди, албатта, (азоб-уқубат) сизларга лозим бўлур». (Фурқон, 70-77.)
Расулуллоҳнинг (с.а.в.) кўзларида порлаган севинч учқунлари мана шундай ифода этилди. Бу оятлар мўминларнинг кўнглига тасқин, қалбларига ором берди. Кўзларга севинч тўла ёшлар балқиб чиқди. Оллоҳга ҳамду санолар ва шукроналар келтирувчи овозлар юксалди.
Аянчли хотираларга бой мозий эртага яхшилик бўлиб қайтиши, Жаноби Ҳақнинг раҳматига сиғинганлар мангу бахт-саодатга эришишлари шу йўсинда ваъда қилинган эди.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA