Ҳақиқат ёки иллузия?Интернетда бир гендер фаоли "биз камчилик бўлсак ҳам, тўғри талабни қилаётганимиз учун Давлат шунақа қонунлар чиқаряпти" деяпти. Аслида ҳам шундайми?
Гендер, Экология ҳақидаги қарорлар Катта кредиторларимиз - Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки ва Европа Тараққиёт Банки кабилар қўйган минимум ижтимоий талаблар
(ESG/ESP) рўйхатида борлиги учун ва уларни бажариш учун чиқади. Асосий фактор шу. Фаоллар тусовкалари ва бошқа интернетдаги бақир-чақирлар шунга фасад бўлиб ҳизмат қилади ҳолос. Бунда ким ютади, ким ютқизади, ким қўғирчоқ, ким эса қурбон - дарров билиб бўлмайди. Бу уларнинг кўпчилигига "мен тўғри йўлдаман ва мен туфайли бўлмоқда" деган иллузия беради. Лекин менга уларнинг кўпчилиги "Труман Шоуси" фильмидаги қаҳрамонларга ўхшайди.
Давлат учун дилемма: Қарз олиш учун қадрятга қарши бориб, банклар қўйган «андоза» талабни тўлалигича қабул қилиш керак, Черри-пикинг кетмайди. Тўлиқ андоза эса давлат ва халқ миллий сиёсатига тўғри келмайди. Қисқаси ҳамма ривожланаётган давлат рўпара бўладиган дилемма. Ссенари бўйича мухофазакорлар қаттиқ турмаса, қадриятлар емрилади ва чин маънода мухофазакор ва либерал томонлар (партиялар) шаклланади. Ким қайси томондалигини эса ўзи белгилайди, дунёси ва эътиқотидан келиб чиқиб.
Қисқаси, айрим ёшлар ва журналистлар ичидаги гендер ва табиат «фаоллари» аслида ўзини қўғирчоқ эканлигини ва аслида кимга ҳизмат қилаётганини билмайди. Грантлардан қувонади, позициясига мутаассиб бўлади. (Охирги подкастлар мисол бунга)
Лекин бундан жамият ютадиган жойлари ҳам бор, масалан ЭСГ сабаб, чиқиндиларни қайта ишлаш такомиллашади, аёлларга бўлаётган зўравонликлар ҚИСМАН камаяди (статистикада анча камаяди) , одамларда табиат ва аёлларга муносабат ҳақида янги қараш ҳосил бўлади, ва ҳ.к. Қисқаси яшасак кўраверамиз.
Хуршид Марозқов
18.03.2024
@fikrbank