Андижон вилояти фермерлар кенгаши


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Андижон вилояти фермерлар кенгашининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бунда, фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқиш ва дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш ҳамда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида топшириқлар белгилаб берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Улуғнор туманида амалий ишлар бажарилмоқда.


❗️100 минг гектар ер майдонлари аҳолига ижарага берилади

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 10 минг гектарга етказилади.
Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва аҳолини доимий даромад манбалари билан таъминлаш мақсадида:
пахта ва ғалла майдонларини қисқартиришдан бўшаган камида 100 минг гектар ер майдонларини ижарага бериш орқали 200 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади;
тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш мақсадида 100 та портатив-мобил лабораторияни харид қилиш таъминланади;
органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 10 минг гектарга етказилади.

Мазкур банднинг ижросини таъминлашга масъул этиб қишлоқ хўжалиги вазири – И.Абдураҳмонов белгиланади.


Вилоят хокими топширигига асосан. Улуғнор туман 2-сектор ҳудудидаги "Янги қадам"  фермер хўжалиги дала четидаги бўш турган зовурлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан амалий ишлар давом этмокда.


Yangiobodda uzum so’rtaklari qad rostlamoqda

Bo’ston tumanidagi Yangiobod mahallasining yo‘l bo‘ylariga va chekka hududlariga ekilgan uzum ko‘chatlarini parvarishlash uchun o‘rnatilayotgan so‘ritoklarning qad rostlashi manzarasida ertangi mo‘l xosil va yuqori daromad olinishi tabiiydir.

Siz ko‘rib turgan ushbu suratlarda so‘ritaklar o‘rnatish ishlarining avj pallalarda tashkil etilishi tasvirlangan.


Қўрғонтепа тумани Султонобод массивида камбағалликдан фаровонлик дастури доирасида муҳим ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Жумладан, миграциядан қайтган фуқаролар ҳамда маҳалланинг ишсиз аҳолисига ўрдакчилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 6 км узунликдаги зовур ерлари бўлиб берилмоқда.

Ушбу тадбир аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кўпайтиришга хизмат қилади.


🦆  Ўрдакчилик - ҳазина
—·—·—·—·—·—·—
Асака туманида ўрдакчилик соҳасини ривожлантириш "Ғалаба" массивида фаол амалга оширилмоқда


Ўрдакларни боқиш учун махсус катаклар қуриш, уларни сув ресурсларига яқин жойлаштириш тадбирлари талаблар даражасида бажармоқда.


ЎРДАК БОҚИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ФЕРМЕР ҲЎЖАЛИГ РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
____

Презид
ентимиз Ш.Мирзиёев томонидан тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бунда, фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқиш ва дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш ҳамда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида топшириқлар белгилаб берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Пахтаобод тумани ҳокими ўринбосари И.Акрамов Озод,О.Қурбонов ва Оҳунбобоев массивлари фермерлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ўрдак боқиш истагини билдирган фермерларга Президентимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлар, ўрдак боқиш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши ва  етарли шарт шароитлар яратилиши тушунтириб ўтилди.

Показано 7 последних публикаций.