FERMERGA MADAD


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Мурожаат учун: @a_nishonov
Ер ва кўчмас мулк масалалари бўйича ҳуқуқшунос Абдуллоҳ Нишонов

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Xovos tumani hokimining oʻrinbosari 7 yilga ozodlikdan mahrum qilindi

Joriy yilning may oyida DXXning Sirdaryo viloyati boʻyicha boshqarmasi hamda viloyat prokuraturasi xodimlari hamkorligida oʻtkazilgan tezkor tadbirda, Xovos tumani hokimining oʻrinbosari oʻz xizmat mavqeidan foydalanib, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtirish va eksport qilish bilan shugʻullanuvchi MCHJga tegishli yerlarni hokimlik zaxirasiga olmaslik, aksincha, sugʻorish ishlariga sharoit yaratib berish hamda faoliyatiga hech kim aralashmasligini taʼminlash evaziga 20 ming AQSH dollari talab qilib, oldindan 1000 AQSH dollari olgan vaqtida ashyoviy dalillar bilan ushlangan edi.

Hovos tumani hokimi oʻrinbosariga nisbatan Jinoyat Kodeksining 25,168-moddasi 4-qismi “a” bandi hamda 28,211-moddasi 3-qismi “a” bandi bilan jinoyat ishi qoʻzgʻatilib, tergov harakatlari olib borildi.

Jinoyat ishlari boʻyicha Sardoba tuman sudining hukmiga muvofiq, mazkur mansabdor shaxs 7 yil muddatga ozodlikdan mahrum qilindi.

👉 @fermerga_madad


2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@fermerga_madad


ЎзЛиДеП Бош прокуратурани тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашаётган мансабдорларга чора кўришга чақирди❗️

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳудудларда айрим мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлар, хусусан фермерларнинг фаолиятига аралашуви, уларга зўровонлик ишлатилиши ва мол-мулкларини тасарруф қилишга тўсқинлик қилиш ҳолатлари учрамоқда. Бу борада, партиямиз томонидан қатъий муносабатлар билдирилиб, депутатларимиз томонидан мутасадди идораларга депутатлик сўровлари киритилмоқда.

Шунга қарамай, бу каби ҳолатларнинг такрорланаётганлиги бизни хавотирга солмоқда.Жумладан, куни кеча Боёвут тумани ҳокимлиги мутасаддилари томонидан фермерларга зўравонлик ишлатиши, ер участкаларини топшириш тўғрисида кўрсатма бериши ҳолатлари айрим мансабдорларнинг ноқонуний хатти-харакатларини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси, 65-моддаси, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаларида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги, ҳеч зўравонликка, инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги, хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Содир этган хатти-ҳаракатлар Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилган ва Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Шу билан бирга, ҳудудларда фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашув, уларга зўравонлик қилиш, мол-мулкларини эркин тасарруф этишга тўсқинлик қилиш ҳолатларини кескин қоралаймиз, мансабдор шахсларни қонунларга риоя этишга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирамиз.
 

9.8k 2 105 11 46

Репост из: YURIST MASLAHATI
#Суд_амалиёти
Иқтисодий низоларда исботлаш муҳим

Ҳимоямиз остиаги "ХХХ Бек" тадбиркорлик субекти "xxxx Halal" МЧЖ билан шартнома тузади. Шартнома шартларига асосан "ХХХ Бек" сотиб олаётган маъсулотларига 100 фоиз олдиндан тўловни амалга оширишга келишилади. Бироқ "ХХХ Бек" томонидан тўлов вақтида амалга оширилмагандан сўнг "xxxx Halal" талабнома асосида мурожаат қилиб шартнома шартларига риоя қилишни ёки 15 фоиз шартнома суммасидан жарима тўлашни талаб қилади.

Талабнома хатига жавобан "ХХХ Бек" ҳисоб рақамда маблағ йўқлиги сабабли тўлов амалга ошира олмаслигини маълум қилган. Шундан сўнг, "xxxx Halal" Судга мурожаат қилиб шартнома шартларини амалга оширмаганлиги сабабли "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонуннинг 32-моддасига асосан 15 фоиз миқдорда жарима ундиришни сўраган.

Бироқ суд дахъвогаринг даъво аризасни қаноатлантирмай ҳимомиз остидаги "ХХХ Бек" МЧЖ фойдасига ҳал қилув қарори қабул қилди.

Суднинг ҳал қилув қарори қуйидаги асослар билан асослантирилган.

"Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги қонуннинг 32-моддасига асосан Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Бироқ Олий хўжалик суд Пленумининг қарори, 04.03.2002 йилдаги 103-сонли "Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарорининг 12-бандида Қонуннинг 32-моддаси 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторлик-дебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздор товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарурлиги белгиланган.

Бундан ташқари, ФКнинг 420-моддаси 2-қ га асосан Сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади.

ФКнинг 256-моддаси 1-2 қ лари қуйидагича белгиланган. Тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

Суд жараёнида "xxxx Halal" МЧЖ жавбгарнинг махсулот ҳақини тўлаш имконияти бўла туриб тўловни амалга оширмаганлигини исботлаб бера олмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришсиз қолдирди.


Биз билан боғланиш учун
@yuristgamurojaat гa ёзинг

👉 @yu
ristlar_maslahati 👈


❗️Ҳокимият ваколати доирасидан четга чиқиш.....

Ижтимоий тармоқлар орқали  “Боёвут туман ҳокими Дилфуза Уралова фермерларни ҳақоратлаб, ИИБга қамаб қўйишни буюрди”, ““Падарингга лаънат, ҳароми” Боёвутнинг сўконғич ҳокими” сарлавҳаси остида аудиоматериаллар эълон қилинди. Аудио материалларидан кўринишича, Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими туман худудида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарларини пахта ҳосилини териш режасини бажармаганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақоратлаган.

“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

Жиноят кодексининг 206-моддасида ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши учун жавобгарлик белгиланган.

Шу боис, Кенгаш 2024 йил 1 ноябрь куни Бош прокуратурага Боёвут туман ҳокими Д.Ураловага тегишлилиги айтилаётган аудиоматериалларни текшириш, ҳокимият ваколати доирасидан четга чиққанлиги ҳолати аниқланганда прокурор назорати ҳужжатини қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритди.

Фермерлар Кенгаши


Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар

Жорий йил 18 январ куни қабул қилинган президент фармонига кўра, қишлоқ хўжалигида ер ижараси шартномасини бошқа шахсларга ўтказиш (фермерлик ёки деҳқончилик ерларини бошқа шахсларга сотиш) тартиби жорий қилинганди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

👉 @fermerga_madad


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@fermerga_madad


Бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалган эди.

Аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, ҳолат қачон, қаерда ва қандай вазиятда юз берганлигига ойдинлик киритилиб, вилоят ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама этилди.

Комиссия томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланди. Ўз навбатида туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш берди. Юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтди. Иккинчи томон билан суҳбатлашгани, ўзаро муносабатларидаги ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам берилганини билдирди.

Ҳозирда йиғилиш баённомаси асосида Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги




Репост из: YURIST MASLAHATI
SOLIQ TAQVIMI NOYABR 2024.pdf
260.4Кб
#Бизнес_солиқ
Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2024-йил ноябрь ойи учун календари

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Qashqadaryoda sudma-sud yurib, huquqini himoya qilishga urinayotgan tadbirkor-fermer qamoqqa olingani aytilmoqda

Fermerning opasi Gulchehra Boltayevaning aytishicha, ukasi 29-oktyabr kuni ertalab tuman prokuraturasiga chaqirilgan va o‘shandan beri yo‘q.

Batafsil — https://daryo.uz/hd2pKPhr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
CropAgro” AT орқали теримни рағбатлантириш шартномасини тузинг. Бу жараён қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Фермерлар кенгаши


❗️ Терим пулини олишнинг кафолати бу шартнома.

CropAgro” AT орқали теримни рағбатлантириш шартномасини тузинг. Бу жараён қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1. Фермер https://cabinet-crop.agro.uz манзилига электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда киради ва «Шартномалар» бўлимида «Фючерс шартномалари»га ўтади.

2. Фермер ва Кластер ўртасида тузилган фючерс шартномалари рўйхатидан тақдим этилади. Фермер қайси Кластер билан термини рағбатлантириш шартномасини тузмоқчи бўлса у билан тузилган шартномалардан бирини танлайди.

3. Шартнома лойиҳаси автоматик тарзда шаклланади. Таклиф этилган шартнома лойиҳаси билан танишиб чиқади ва имзолайди.

4. Пахта-тўқимачилик кластери https://cabinet-crop.agro.uz манзилига электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда киради. «Шартномалар» бўлимида «Рағбатлантириш шартномалари»га ўтади ва таклиф этилган шартномани кўриб чиқади ва маъқул топса имзолайди.

5. Фермер имзоланмаган шартномани бекор қилиши, қайтадан шакллантириши ёки бошқа фючерс шартномаси бўйича кластерни танлаши ва юқорида кўрсатилган тартибда шартномаларни имзолаши мумкин

Фермерлар кенгаши


❗️ “CropAgro” AT орқали теримни рағбатлантириш шартномасини тузиш мумкин

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий телеграм каналида 2024 йил ҳосили пахта хомашёсининг қўлда териш пули 1 кг учун 2 минг 500 сўмдан ҳақ тўланиши, бунда ҳар бир кг учун 2000 сўмдан Жамғарма маблағлари ҳисобидан кредит ажратилиши 500 сўмдан эса кластер корхонаси қўшимча тўлаб бериши қайд этилди.

Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер хўжаликларига ҳар бир кг пахтани теришга 500 сўмдан қўшимча тўлов тўланишининг кафолати сифатида “Теримни рағбатлантириш тўғрисида шартнома” лойиҳаси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ишлаб чиқилди.

Фермерларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур шартномани “CropAgro” AT орқали расмийлаштириш имкониятини яратиш ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат киритилди.

Фермерлар кенгаши


⚡️Ер ижара хуқуқини сотиш бўйича онлайн кўрсатув.

Эртага yutube даги Respublika Fermerlari ва
Kun.uz каналларида ер ижараси муносабатларидаги қонунчиликка киритилаётган ўзгаришларни сухбатлашамиз.

Саволларни
@RespublikaFermerlari youtube ва telegramдаги гурухларидаги чатда ёзма тарзда қабул қилинади.

Ўтказиб юборманг, қуйидаги хаволага кириб эслатмани ёқиб қўйинг.

Вақти 31 октябр 14:00
да

https://www.youtube.com/live/bn1gP9HOf7k?si=LtQqWoMvgNcVVQbP


Ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганда ер участкасини олиб қўйиш

Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин туман, шаҳар ҳокимига ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Туман, шаҳар ҳокими тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Туман, шаҳар ҳокими, зарур ҳолларда, ер участкасининг ҳолатини ҳамда ер эгаси ёки ердан фойдаланувчи томонидан ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг сифатини қўшимча равишда текширишни тайинлашга ҳақли.

Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан хабардор қилгандан кейин ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида судга даъво аризаси киритади.

Ер кодекси 38-модда

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@fermerga_madad


Сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги қонунчиликка қўшимчалар киритилди

22.10.2024 йилдаги ЎРҚ-981-сонли Қонун билан сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ҳужжатда қайд этилганидек, қуйи бўғинда сув таъминоти ташкилотлари ва сувдан фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш билан сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш зарур.

Шунингдек, пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришда давлат буюртмасини қонунчилик даражасида бекор қилиш орқали қишлоқ хўжалигини бошқаришда давлатнинг ролини янада камайтириш режалаштирилмоқда.

Хусусан, 06.05.1993 йилдаги 837-XII-сонли "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунга "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаларининг вазифалари ва ваколатларини тузатувчи, шунингдек қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув олиш лимитларини туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари тасдиқлашини белгиловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Бундан ташқари, фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш мажбурияти ва қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади (30.04.1998 й. 602-I-сонли "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонун).

Қонун сув ресурсларини самарали бошқариш тизимини жорий этиш, қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлаш ва маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатдорлигини оширишга қаратилган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 24 октябрдан кучга кирди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Бугун режалаштирилган овозли чатимизни келаси ҳафта якшанба кунига қолдирамиз шахсий сабаблар сабабли.

👉 @fermerga_madad


Репост из: YURIST MASLAHATI
7169262.pdf
3.2Мб
"Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 22.10.2024 йилдаги ПФ-164-сон

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


❗️Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди


“Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-164-сон, 22.10.2024 й.) қабул қилинди

🏢 Фармонга кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунуви ўтказилди.

⚡️Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

🔹буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;

🔹буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;

🔹импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;

🔹барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;

🔹соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈

Показано 20 последних публикаций.