Farg‘ona_Pensiya_jamg‘armasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ushbu telegram kanal Budjetdan tashqari Pensiya jamg'armasi Farg'ona viloyati boshqarmasining rasmiy kanali
Pensiya va nafaqalar bo'yicha faqatgina rasmiy ma'lumotlar, yangiliklar berib boriladi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#Sayyor_qabul

🔰 Joriy yilning 8-noyabr kuni  Fargʻona shahri fuqarolari uchun Pensiya jamgʻarmasi Farg'ona viloyati boshqarmasi boshligʻi Z.Akramov tomonidan Pensiya yoshiga yetgan va yoshiga yetayotgan fuqarolar uchun navbatdagi sayyor qabul o'tkazildi.

♻️Boshqarma boshlig'i  tomonidan pensiya tayinlanishi borasida muammosi, savollari boʻlgan fuqarolar bilan tushuntirish ishlari olib borilib, qonunchilikdagi oʻzgarishlar, yangiliklar hamda yaratilib berilayotgan imtiyozlar, qulayliklar toʻgʻrisida tushunchalar berildi.

✅ Sayyor qabul vaqtida qabul ishtirokchilarining 3 nafarini murojaati joyida hal etildi.

🕐 Shunindek, 3 nafar fuqaroning murojaati qo‘shimcha muddat talab etilganligi sababli qayta o‘rganish uchun nazoratga olindi.

🔖 Pensiya jamgʻarmasi Fargʻona viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

📎☎️ 12-71

📞 73-226-35-26

✍️ @BTPJ_FAR_VIL_SAVOL_JAVOB

⚡️| Youtube | ⚡️| Facebook | ⚡️|  Instagram |


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🧑🏻‍🦽Меҳнат фаолиятини давом эттираётган ногиронлиги бўлган шахслар қандай қилиб пенсия миқдорларини оширишлари мумкин? Бунинг иложи борми?

Албатта бор. Қонунчилигимизда ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия миқдорлари ҳар 2 йилда қайта ҳисоблаб берилиши белгилаб қўйилган.

📝 Бунинг учун I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар уларга пенсия тайинланганидан кейин меҳнат фаолиятларини давом эттириб 1 йил иш стажига эга бўлганларидан сўнг Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилишлари кифоя.

🌀 Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари томонидан шахснинг иш стажи ва иш ҳақини инобатга олган ҳолда пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб берилади.

__________

🧑🏻‍🦽 Как лица с инвалидностью, которые продолжают работать, могут увеличить размер своей пенсии? Возможно ли это?

Конечно, возможно. В законодательстве установлено, что размеры пенсий работающих инвалидов I и II групп пересчитываются каждые 2 года.

📝 Для этого инвалидам I и II группы достаточно обратиться в районное (городское) отделение Пенсионного Фонда после того, как они будут иметь 1 год трудового стажа, продолжая трудовую деятельность после назначения им пенсии.

🌀 Сотрудникам районных (городских) отделов Пенсионного Фонда, лицам данной категории будет осуществлен перерасчет с учетом трудового стажа и заработной платы.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
👶 В настоящее время отпуск по уходу за ребенком (декретный отпуск) при расчете трудового стажа составляет 6 лет вместо 3 лет.

Уважаемые граждане!

До 2022 года период ухода за ребенком женщин рассчитывался путем прибавления не более 3 лет трудового стажа.

💬 Согласно изменениям, внесенными в законодательство, с 2022 года этот срок был продлен и добавлен к общему 6-летнему трудовому стажу.

Что это означает?

✅ Пример. Если работающая женщина, имеющая 30-летний трудовой стаж, из них в течение 8 лет в общей сложности находилась в отпусках по уходу за 3 детьми, то при исчислении стажа работы для назначения пенсии ей будет засчитываться в общей сложности 28 лет (30 лет - 8 лет + 6 года = 28 лет).

Назначение этого порядка также является еще одним важным фактором, в котором уделяется внимание женщинам.

🕊 Отправьте женщинам, которые не в курсе этой информацией.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
👶 Бола парвариши (декрет) таътили ҳозирда 3 йил эмас 6 йил иш стажига қўшиб ҳисобланади

Ҳурматли фуқаролар!

2022 йилгача бўлган даврда аёлларнинг бола парваришида бўлиш даври кўпи билан 3 йил иш стажига қўшиб ҳисобланган.

💬 Қонунчиликка киритилган ўзгаришларга кўра, 2022 йил февраль ойидан бошлаб мазкур давр узайтирилиб жами 6 йил иш стажига қўшиладиган бўлди.


Бу нима дегани?

Мисол учун, аёл кишининг 30 йил меҳнат стажи давомида 3 нафар фарзанди учун иш стажининг 8 йили мобайнида парваришлаш (декрет) таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда фуқарога пенсия тайинлаш учун иш стажи ҳисоблашда жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.

✅ Яъни, 30 йил - 8 йил + 6 йил = 28 йил.

Кўриниб турибдики, мазкур тартибнинг белгиланиши ҳам аёлларга қаратилаётган яна бир муҳим эътибор ҳисобланади.

🕊 Ушбу маълумотдан хабари бўлмаган аёлларга юбориб қўйинг.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Пенсионерман. Турмуш ўртоғим вафот этди. Турмуш ўртоғимнинг пенсиясига ўтсам бўладими?

✅ Эр-хотин пенсия олиб келаётган бўлса ва маълум сабабларга кўра эр вафот этиб қолса, хотини турмуш ўртоғининг пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. Бунда фуқарога боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

Масалан, эр-хотин пенсия оляпти. Эрнинг пенсияси хотинининг пенсиясидан кўпроқ. Ҳаётий сабабларга кўра, эр вафот этган тақдирда хотини турмуш ўртоғининг пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эга.

🪙 Мана шундай ҳолатларда аёл (эркак) мазкур ҳуқуқдан фойдаланган тақдирда унга юқори миқдорда пенсия тайинланиши мумкин.

📌 Ҳурматли фуқаролар, агарда сизнинг ҳаётий ҳолатингиз юқоридаги мисолга тўғри келса, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

🗣РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


📢📢📢Diqqat! Hurmatli fuqarolar!

Budjetdan tashqari Pensiya jamg'armasi Farg'ona viloyati boshqarmasi rahbariyati hamda mas'ul mutaxassislar ishtirokida

🚻 Fargʻona shahri fuqarolari uchun navbatdagi sayyor qabul 8 noyabr soat 10:00 da Shodiyona MFY binosida boʻlib oʻtadi

🔰 Pensiya tayinlanishi hamda to‘lovlari bo'yicha savollari bo'lgan fuqarolarni ushbu sayyor qabulda faol ishtirok etishga chaqiramiz!

✅ Savollaringizga mutaxassislardan batafsil javob olishingiz mumkin.

🔖 Pensiya jamgʻarmasi Fargʻona viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

📎☎️ 12-71

📞 73-226-35-26

✍️ @BTPJ_FAR_VIL_SAVOL_JAVOB

⚡️ | Youtube |  ⚡️| Facebook |  ⚡️| Instagram |


Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Х.Х. Бозаровни Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 15-банди ва 124-моддасига асосан ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ Хайрулло Хайитбаевич Бозаров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига тайинлансин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.МИРЗИЁЕВ
.


Репост из: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Бугун Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Эркинжон Нуралиевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда 44-Тошлоқ округидан сайланган депутат Комилов Холматжон Одилович халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши қарорига мувофиқ Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.

Fergana.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
📝 Бугунги кунда хорижий давлатларда пенсия тайинланиши учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан меҳнат фаолиятлари даврини тасдиқлатиш мақсадида Пенсия жамғармасига сўров хатлари юборилмоқда.

✔️ 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Пенсия жамғармасига 5 350 та сўров хатлари келиб тушган бўлиб, ушбу сўров хатларнинг ижроси бажарилиши таъминланди.

⏺Батафсил инфографикада танишишингиз мумкин

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


📍 Ҳудудларда 871 марта сайёр қабуллар ташкил этилди

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қишлоқ ва МФЙларда пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан фуқаролар билан 871 марта сайёр учрашувлар ўтказилди.

💬 Бунда, Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси раҳарияти томонидан 32 маротаба, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 839 маротаба сайёр қабуллар ўтказилди.

✅ Мазкур сайёр қабулларда фуқароларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, белгиланган тартибда ечилиши таъминланди.

Шунингдек, фуқароларга пенсия таъминотига оид амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

🔖 Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси матбуот хизмати

📎☎️ 12-71

📞 73-226-35-26

✍️ @BTPJ_FAR_VIL_SAVOL_JAVOB

⚡️ | @Fargona_Pensiya_jamgarmasi' rel='nofollow'>Youtube |  ⚡️| Facebook |  ⚡️| Instagram |


Сентябрь ойида ўртача пенсия миқдори қанчани ташкил этди?

📈 Фарғона вилояти 2024 йил сентябрь ойида пенсияларнинг бир ойлик ўртача миқдори 1 276,3 минг сўмни ташкил қилиб, 2023 йил сентябрь ойига нисбатан 282,6 минг сўмга ёки 28,4 фоизга кўпайди.

__

Какой средний размер пенсии был в сентябре?

📈 В сентябре 2024 года средний размер пенсий составил 1 276,3 тысяч сумов, увеличившись на 282,6 тысяч сумов что на 28,4 процента больше по сравнению с аналогичным периодом прошлого года.

🔖 Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси матбуот хизмати

📎☎️ 12-71

📞 73-226-35-26

✍️ @BTPJ_FAR_VIL_SAVOL_JAVOB

⚡️ | @Fargona_Pensiya_jamgarmasi' rel='nofollow'>Youtube |  ⚡️| Facebook |  ⚡️| Instagram |


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
📍 Ҳудудларда 7 611 марта сайёр қабуллар ташкил этилди

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қишлоқ ва МФЙларда пенсия таъминотига оид масалалар юзасидан фуқаролар билан 7 611 марта сайёр учрашувлар ўтказилди.

💬 Бунда, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарат раҳарияти томонидан 38 маротаба, ҳудудий бошқармалар томонидан 304 маротаба ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 7 269 маротаба сайёр қабуллар ўтказилди.


✅ Мазкур сайёр қабулларда фуқароларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, белгиланган тартибда ечилиши таъминланди.

Шунингдек, фуқароларга пенсия таъминотига оид амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
✔️ Диплом тўғрисидаги маълумотларни электрон олиниши жорий этилди

Жадал рақамлаштириш даврида яшаётганлигимизни ҳисобга олсак, ҳар соҳада маълумотларнинг тезкорликда рақамлашиб бораётганига гувоҳ бўламиз.

🔺 Бунда, пенсия таъминоти тизимига ҳам бу жараён фаол татбиқ этилмоқда. Хусусан, фуқароларга янада қулайлик яратиш, уларни оворагарчиликларини олдини олиш мақсадида фуқаронинг диплом тўғрисидаги электрон маълумотларини Пенсия жамғармаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот платформасидан онлайн шаклда олиниши жорий этилди.

✅ Мазкур рақамлаштириш жараёни амалиётга тўлиқ татбиқ этилиши натижасида фуқароларга пенсия тайинлаш янада осон шаклда амалга оширилади.

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Пенсия таъминоти тизимини рақамлаштириш ишлари давом этмоқда

✅ Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида, Пенсия жамғармаси ва Солиқ қўмитаси ҳамкорликда ахборот алмашинуви орқали фуқаролардан ўзини-ўзи банд қилган даври ва якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги қоғоз шаклидаги хужжатларни талаб этиш бекор қилинди.

🗄 Бунинг натижаси ўлароқ, пенсия таъминоти тизимида ҳам кундан кунга рақамлаштириш ишлари жадал ривожланиб, фуқароларга янада қулайликлар яратилади.

________

Продолжается работа по цифровизации системы пенсионного обеспечения

✅ В целях создания дополнительных удобств гражданам, Пенсионный Фонд и Налоговый комитет Республики Узбекистан посредством совместного обмена информацией отменили требование о предоставлении гражданам документов в бумажном виде о периоде самозанятости и индивидуальной предпринимательской деятельности.

🗄 В результате этого ежедневная работа по цифровизации в системе пенсионного обеспечения быстро развивается, создавая больше возможностей для граждан.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Сентябрь ойида ўртача пенсия миқдори қанчани ташкил этди?

📈 2024 йил сентябрь ойида пенсияларнинг бир ойлик ўртача миқдори 1 431,3 минг сўмни ташкил қилиб, 2023 йил сентябрь ойига нисбатан 279,9 минг сўмга ёки 24,3 фоизга кўпайди.

__________

Какой средний размер пенсии был в сентябре?

📈 В сентябре 2024 года средний размер пенсий составил 1 431,3 тысяч сумов, увеличившись на 279,9 тысяч сумов что на 24,3 процента больше по сравнению с аналогичным периодом прошлого года.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


✅  2024-yil noyabr oyi pensiya toʻlovlari uchun mablag‘lar moliyalashtirildi.

🔰 Shuningdek Bank plastik kartasi orqali pensiya oluvchilarning plastik kartalariga mablagʻlar toʻliq yuklandi hamda naqd pul shaklda olayotganlarga AT Xalq bankining sayyor kassalari orqali toʻlovlar 4-noyabr kunidan amalga oshirilmoqda.

🔖 Pensiya jamgʻarmasi Fargʻona viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

☎️ 12-71

📞 73-226-35-26

✍️ @BTPJ_FAR_VIL_SAVOL_JAVOB

⚡️ | Youtube |  ⚡️| Facebook |  ⚡️| Instagram |


Репост из: Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:


🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
📈 2024 йилнинг 9 ойида пенсия тўловлари учун давлат бюджетидан 11 565,0 млрд. сўм трансфертлар ажратилди

🪙 Пенсия жамғармасининг 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида даромадлари ижроси 33 756,2 млрд. сўмни ташкил этди.

🔵 Шундан, солиқлардан ташқари тушумлар миқдори 50,8 млрд. сўмни ташкил этади. Бунинг натижасида, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 2 173,1 млрд. сўм сақланишига эришилди.

Тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида мазкур даврда давлат бюджетидан 11 565,0 млрд. сўм трансфертлар ажратилди.

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Ноябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?

Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий.

👨‍💻 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.

💳 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарори билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.

🪙 Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилади.

✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 ноябргача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 ноябрь санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.

💬 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🪙 Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида фуқароларга давлат пенсияларининг барча турлари учун тўловлар 46 183,0 млрд. сўмни ташкил этди.

✅ Ҳар ойда пенсия тўловлари учун талаб этилган маблағлар белгиланган муддатларда молиялаштирилиши ҳамда тўланиши таъминланди.

________

🪙 За январь-сентябрь текущего года выплаты гражданам по всем видам государственных пенсий составили 46 183,0 млрд сум.

✅ В полном объеме обеспечено финансирование и выплата средств, необходимых для ежемесячных пенсионных выплат.

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 @pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱 X

Показано 20 последних публикаций.