Репост из: Fitrat.uz
РАМАЗОН БОҒИ
Сиз ҳозир Рамазон аталмиш боғда сайр қилмоқдасиз... Боғ шириндан шакар мевалару анвойи озуқаларга тўла. Улардан бир кун, олти ой, бир йил, ё умрингиз охиригича етадиганини териб олишингиз мумкин. Бу сизнинг истагингиз!
Фақат боққа кириш имконига эга бўла туриб, ҳеч нарсасиз чиқиб кетиб қолманг! Боғнинг ме-валари беҳисоб. Шу кунларда ҳамма «саватини» ноз-неъматларга тўлдириш билан овора.
Бу боғнинг боғбони эса ўзининг энг саботли, энг ихлосли меҳмонларига чегирмалар эълон қилган. Ҳа, ҳа, ажойиб чегирмалар! Бирга етмиш баробар!
Ҳамма хоҳлаган мевасидан истаганича захира тўпласин! Шунча неъматдан қуруқ чиққан, охирати учун захира ололмаган киши нақадар бахтсиздир!
Имконни қўлдан бой бермайлик!
"Рамазон соғинчи" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA