Репост из: Mahbubiy Adabiyot
Tижоратда ҳалолдан фойда олишга диққат қилиб, унга ҳаром аралаштирмасликнинг аҳамияти ва барокатини марҳум Мусо Афанди қуддиса сирруҳу шу ҳодиса билан тушунтирар эдилар:
“Ғайримуслим бир қўшним бор эди. Кейинроқ шу қўшним мусулмон бўлганди. Бир кун ундан ҳидоятга эришиши сабабини сўраганимда, шуларни сўзлади:
«Aжибодомда дала қўшним Робий Мулланинг тижоратдаги гўзал ахлоқи василасида мусулмон бўлдим. Mулла Робий сут сотиб кун кечирар эди. Бир куни кечки пайт у бизникига кириб келди. Менга:
“Олинг, бу сут сизга!” деди.
Ҳайрон қолдим:
“Қандай қилиб? Мен сиздан сут сўрамадим- ку!” дедим.
Нозиктаъб ва эътиборга сазовор бу инсон:
“Ҳайвонларимдан бири сизнинг далангизга кириб кетганини сезмай қолибман. Унинг ўша ерда ўтлаб юрганини кейин кўрдим. Шунинг учун бу сут сизники. Ўша ҳайвоннинг таҳавулот даври (еган ўтларининг вужудидан бутундай чиқиши) тугагунича соғилган сутини сизга келтираман...” деди.
Мен: “Қўшни, бундай қилишингиз шарт эмас. Ахир ўша ҳайвонингиз оддий бир ўтни еган эмасми? Ҳалол бўлсин!..” десам ҳам, Мулла Робий:“Йўқ йўқ, бундай бўлмайди! Унинг сути сизнинг ҳаққингиз!..” деб, ҳайвонининг таҳавулот даври тугагунча сутини бизга келтирди.
Ана шу муборак инсоннинг бу ҳаракати мени жуда таъсирлантирди. Натижада кўзимдаги ғафлат кетиб, ичимга ҳидоят қуёши кирди. Ўз -ўзимга:
“Бундай буюк ахлоқли бир инсонинг дини албатта, энг буюк бир диндир. Бундай назокатли, ҳақиқатгўй инсонлар етиштирган диннинг тўғрилигидан шубҳа қилинмайди!” дедим ва калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлдим”.

@mahbubiy_adabiyot