Одатда, бирор нарсадан дийдиё қилишни ёмон кўраман, лекин бугунги ҳолат ҳақида нимадир демасам бўлмас.
Сўнгги икки кун ичида сурункали бронхит туфайли икки бор нафасим қисилиб қолиб, икки марта у дунё чегарасидан қайтиб келдим. Икки сафар ҳам тез ёрдам чақирдим, аммо скриншотда бугун эрталаб тез ёрдамнинг қанча вақт ичида келганини кўриб турибсиз.
Тез ёрдамдаги медсестра ва медбратларга гап йўқ - улар фавқулодда ғамхўрлик билан икки бор ҳаётимни сақлаб қолишди.
Аммо биринчи сафар чақирганимда ярим соатда келган тез ёрдам, эрталаб салкам 40 дақиқада етиб келди. Нафасинг қисилиб, ҳаракат қила олмай ётган пайтингда ҳар дақиқа кўзингга асрдек туйилиб кетар экан.
Бундан ташқари бугун эрталаб гапира олмаганим, зўрға “илтимос нафас ростлаб олгунимча кутиб туринг“ дейишимга қарамай, диспетчер икки марта гўшакни қўйиб қўйди.
Агар пойтахтда тез ёрдам шунча вақт ичида келса, вилоятларда касал бўлиш ўрнига бира тўла ўлиб қолган яхшироқ бўлса керак.
Айтганимдек, ҳаётни сақлаб қолувчи тез ёрдам ходимларига чуқур таъзимдаман, лекин чақирувларга масъулият билан қараш тизими ҳали ҳам шаклланмаган кўринади.
BBC UZBEK журналисти Аваз Тохиров
ФайзбоғУз телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w