«Либераллар» раиси Актам Ҳайитов «Миллий Тикланиш» партияси лидери Алишер Кадировнинг фикрига муносабат билдирди
«Миллий Тикланиш» партияси раиси Алишер Кадиров Сурхондарё вилоят Олтинсой туманининг “Халқобод” маҳалласи фуқаролари ва ИИБ ходимлари ўртасидаги можаро борасида фуқароларни кескин жазолашни талаб қилган эди. Фейсбукда ёзилган ушбу пост тагига изоҳ қолдирган фойдалаувчига эса, “Мендан ҳеч нарса кутманг, мени сиз сайламагансиз”, дея жавоб қайтарди. Кейинчалик бу фикрлари ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Алишер Кадировнинг фикрлари тўғрисида «либераллар» раиси Актам Ҳайитов ўз муносабатини билдириб ўтибди:
“Сурхондарё воқеалари жуда долзарб тус олди, аввало бу ерда фуқароларни ҳам айблаб бўлмайди. Бизда тизимда камчиликлар бор. Алишер Кадировнинг депутат сифатида халқни олдида масъуллиги бор. Биз қонунда ёзилган нормани оёқости қилишга ҳаққимиз йўқ.
Фуқаро сифатида ҳар кимнинг ўз шахсий фикри бор. Алишер Кадиров ҳам фуқаро сифатида ўзини фикрини айтган бўлиши мумкин. Депутат сифатида эса бундай фикр билдириш нотўғри. Чунки унга битта одам овоз берганми ёки иккита - уларни ҳурмат қилиши керак.
Сурхондарёликлар Алишер Кадировни сайламаган бўлса, унинг партиясидан кимнидир сайлаган бўлиши мумкин. Яна бир нарса аниқки, ҳар бир сайловчи депутатдан ҳар бир саволига жавоб олишга ҳақли. Унга “Мени сиз сайламагансиз” дейиш тўғри деб ўйламайман”.
ФайзбоғУз телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w