“Шахмат доскасида” нималар рўй беряпти?
Охирги вақтларда жуда кўп қизиқарли "сиёсий ўйинлар" бўляптики, баъзида ишлам калламай қоляпти. Мен сиёсатни шахмат ўйинига ўхшатаман: унда ўйнаш қанчалик мушкул бўлса, бу жараённи кузатиш ва нималар рўй бераётганини фаҳмлаш шу қадар қийиндир. Айтайлик, ўйинчи шахмат ўйини давомида ўз пиёдасини рақибга бериб қўяётган вазиятда, сиз унинг бу юришини пиёдани қурбон қилиш эвазига рақибнинг пиёдасини олиб тушириш режасига йўйсангиз, демак, сизнинг тушунчангиз шашка ўйини даражасидан юқори эмас. Асло шахмат ўйнаб кўрманг. Чунки ҳақиқий шахмат гроссмейстери битта юриш қилишдан олдин кейинги камида 4 та юришнинг турли вариантларини ҳисобга олиб қўйган бўлади. Сиёсат ҳам шундай. Бугун ОАВ, ижтимоий тармоқ ёки ТВ орқали намойиш этилаётган воқеликларга лаққа тушмаслик учун энг камида бу ўйиннинг гроссмейстери бўлишингиз лозим. Сабаби, биз кўриб тураётган нарсаларимиз аслида бизни чалғитиш учун тайёрланган алдамчи иллюзия бўлиши мумкин. Менинг ишлам калламай қўйганлигининг асл сабаби ҳам мана шу. Сиёсат гроссмейстери эмасман-да, нима қилсаям.
Ўзингиз ўйланг, Ўзбекистон сўнгги йиллар давомида илк маротаба "россиялик шпионлар"ни ушлаб олганини расман эълон қилди. Бу воқеа бизнинг Россия ҳукмронлигидаги ЕОИИга қўшилиш масаласи муҳокамаси кетаётган бир пайтда юз бераётгани ғалати. Бундан ташқари, бу ҳолат айнан Помпеонинг юртимизга қилган ташрифи фонида юз бераётгани янада кўплаб саволларни келтириб чиқаради. "Россиялик шпион"лар қўлга тушганидан сўнг Путин ва Мирзиёевнинг телефондаги суҳбати эса, расмий баёнотда айтилганидек, "давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётгани ҳамда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланаётганини" муҳокама қилмаганликлари кундек равшан, чамамда. Қўшимчасига, рус пропагандаси ёювчиси "ВестиУз" нашрининг "алаҳсираб" қолиб, бугунги ишлар уларга Каримовнинг репрессиявий режимини эслатаётганини маълум қилиши ҳам қандайдир мавҳумликни татбиқ этиши табиий.
Бу ишлардан якуний хулосаларни чиқариш жуда мушкул. Сабаби, вазият ўта мавҳум ва тушунарсиз. Тушунаман, "давлат сири" деган тушунча бор, унга ҳар ким бурун суқиши нотўғри. Лекин халқ ва давлат келажагига раҳна солиши мумкин бўлган мана шундай жиддий масалаларни аҳолидан яшириш ҳар доим ҳам яхши оқибатларга олиб келмайди. Эртага у ёки бу ташқи кучларнинг фитналарига халқ учмаслиги учун ҳам айрим ишлар борича ошкор этиб турилиши лозим. Акс ҳолда, аҳолининг сиёсий онги ҳаминқадар эканлигидан айни кунларда айрим сиёсий элита вакилларимиз манфаатдор бўлганликлари каби, бу ишлар якунда ўзларининг зарарларига бумеранг билан қайтишини ҳеч ким истисно эта олмайди. Қозоғистонда юз берган ҳолат бунга яққол мисолдир. Дарвоқе, Қозоғистондаги ҳолат ҳам анча мавҳум ва тушунарсиз бўлганини эътироф этиш лозим.
Энди асосий масалага қайтсам. Сурхондарёда рўй берган ҳолатни барча эшитди, кўрди ва маълумотга эга бўлди. Тўғриси, мен ўша ҳолатнинг ҳаққонийлигига шубҳа билдирдим ва шунинг учун муносабат билдиришга шошмадим. ИИВ ўз телеграм каналида бу ҳолатга нисбатан изоҳ бериб ўтгандан сўнггина бу ҳолатнинг ҳаққонийлигига ишондим. Бугун барчангиздан эҳтиёт бўлишларингизни сўраб қоламан. Бу каби видео ёки қандайдир миш-мишлар чиқиб қолса, ҳолатни тўлиқ ўрганмасдан туриб, баҳо беришга шошилманг. Нимагадир ҳар сафар АҚШ билан муносабатларимиз яхшиланаётганда, қандайдир фитналар юзага чиқиб қолади. 2005 Андижон воқеаларидан кейин АҚШ ҳарбий базалари билан бирга "Озодлик" ва "BBC" каби йирик нашрлар мамлакатни тарк этганини яхши эслаймиз. Шундан сўнг мамлакатимизда сўз ва ҳуқуқ эркинлигининг мунтазам бузилиш ҳолатлари тез-тез учраб тура бошлади. Бундан кимлар манфаатдор бўлган ва бу каби ҳолатлар яна қайтарилиши мумкинми деган саволлар ҳамиша диққат эътиборимизда туриши керак. Қилинган хатоликлардан тўғри хулосалар чиқариб олишимиз даркор.
ФайзбоғУз телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w