Боя Олий Суд матбуот котиби Олимжон Ўсаров лавозимидан бўшагани хабар қилинди. Тўғриси, хайрон қолдим.
Дарё Лайвнинг хабар беришича, Олимжон Ўсаров сўнгги пайтларда ОАВда судлар фаолиятига доир танқидий чиқишлар тобора кўпайиб бораётгани ва бундай чиқишларга жиддий эътибор қаратиш, ўз вақтида, холисона муносабат билдириш лозимлигини, аммо бу масалада сусткашликка йўл қўйилаётганини, айрим судья ва суд ходимлари журналистларнинг суд мажлисларидаги иштирокига асоссиз тўсқинлик кўрсатётган ҳолатлари сабабли лавозимдан кетишга қарор қилган.
Ростдан ҳам сўнгги пайтларда судлар билан боғлиқ кўплаб танқидий мақолалар эълон қилдик. Судлардан норози фуқароларни эшитдик, сайтга олиб чиқдик. Олий суддан раддиялар берилди. Шунча қаттиқ танқидий материаллар берсак ҳам Олим ака мен билан заррача асабийлашмасдан, хотиржам гаплашарди. Айрим матбуот котиблари каби осмондан келиш, дўқ-пўписа, поҳолдўқ йўқ эди. Бу унинг журналистик тажрибаси юқори эканидан, деб биламан. Қолаверса, икки муддат Олий мажлис депутати бўлган, дипломат одам.
Олимжон акани талабалик чоғимда таниганман, яъни домла сифатида. У 2007 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетида бизга «PR» (Жамоатчилик билан алоқалар) фанидан дарс берган. Жуда жиддий домла эди. Ҳамма қўрқарди. Давомат 100 фоиз бўларди. Оғзи полвон талабалар ҳам мум тишлаб ўтирарди. Пиар, имиж, матбуот котиби деган тушунчалар ҳақида шу домладан эшитганман. Кейин Олимжон акани ташаббуси билан 3 курс талабалари биргаликда “3-КУРС” деган газета ташкил қилганмиз. Кейинчалик у “Медиа+” номида бир неча йил чоп этилди. Дастлабки мақолаларимиз шу газетада чоп этилганди. Баҳо олиш осонмасди, аммо бу фандан мен 5 баҳо олганман.
Дарвоқе, шу хабарни эшитишим билан Олимжон ака билан боғландим. “Кетишингиз сабабларини эшитдим. Наҳотки?”, деган саволимга “Мен журналистман”, деди. Бу жавобдан “Мен қаерда, қайси ташкилотда ишлашимдан қатъи назар - биринчи навбатда журналистман ва виждонимга қарши бора олмайман”, деган мазмунни уқдим.
Олимжон Ўсаровнинг кейинги фаолиятига омад тилайман!
Муслим Мирзажонов,
“Human.uz” сайти мухбири.
Манба: @rakursuz
Каналга уланиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w
@tarjumonuz - дунёда бўлаётган энг муҳим, долзарб янгиликларни фақат бизнинг сайтда ўқишингиз, тинглашингиз ва томоша қилишингиз мумкин.