#қонунчиликдаги_ўзгаришлар
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида (05.08.2024 йилдаги ЎРҚ-937-сон) Ўзбекистон Республикаси Қонуни бугундан, 8 ноябрдан кучга кирди.
Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:
➖2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;
➖2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;
➖боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;
➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;
➖давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;
➖ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.
❗️Шунингдек, Кадастр агентлиги директори ушбу жараёнда маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-графиги асосида хатловдан ўтказилиши, хатловдан кейин “ЭЪТИРОФ” дастурига киритилган ҳар бир ҳолат таҳлил қилинишини ҳамда юқоридаги асосларга мослиги ўрганилишини шу сабабли фирибгарлик ҳолатларига учрамаслик учун огоҳлантирди.
Манба 👈 Қонун билан батафсил танишиш учун "манба" сўзи устига босинг.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari