Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 9-январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–5618-сон Фармонида тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
Кенг аҳоли қатламига онлайн ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш, аҳоли ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “
Advice.uz” – ҳуқуқий маслаҳат бериш платформаси ишга туширилган.
Мазкур платформада туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда фуқаролар дуч келиши мумкин бўлган ҳуқуқий муаммолар, солиқ муносабатлари, уй-жой учун субсидия, бепул даволаниш, ҳуқуқий ордери олиш ва бошқа қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш тўғрисидаги мавзулаштирилган маълумотлар акс этган.