Репост из: NAVBAHOR PFK
Янги келганлар шунчалик зўрми?
Бугун Наманганда жамоамиз "Қизилқум"га имкониятни бой бериб, барчани ранжитди.
Аввало ўйин бошланмасданоқ мухлисларда савол туғила бошлаганди. Танланган таркиб бўйича, албатта. Яқиндагина сафга қўшилган Нодир Мавлонов, Илҳом Алижонов ва Аюбхон Нўъмоновларни асосий таркибда тушишини кутмагандик тўғриси!
Мавлонов "Бунёдкор" таркибида қачон бошланғич таркибда тушганлигини билмаймиз ҳам, Алижонов эса Про-лигада ўйнаб, дарҳол янги жамоасида асосий таркибдан ўрин олди. Нўъмонов мавсум бошида "Навбаҳор"ни тарк этиб, ярим йилдан сўнг қайтиб келди. У ҳам бошланғич 11таликдан ўрин олди.
Улар шунчалик кучли футболчимидики, асосий таркибдан жой олса? Албатта, йўқ. Бугунги учрашувда уларнинг асл кучларини кўриб олдик, аввал билмаган бўлсак. Ўтказиб юборилган голда Алижоновнинг ҳам хатоси бор эди. Мавлонов учрашувда тўлиқ ўйнаган бўлса-да, ҳеч нимани дўндириб ташламади. Нўъмоновнинг ўйинини ўтган мавсумда кўргандик.
Алижонов, Нўъмонов, Мавлонов ўрнида Комилов, Ибрагимов, Шайманов ҳаракат қилганда мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Таркиб танлашдаги хато мағлубиятга сабаб бўлди, бу аниқ. Саволлар жуда кўп. бу таркибни ким танлади? Журжевичми ёки Бобоев?
⚽️«Навбаҳор» канали👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAELOg-KslSI4GM454w