Фарғонада портлаган “заправка”нинг эгаси ким?
Шаҳар марказида, турар-жойлар билан ёнма-ён ҳудудда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси қурилишига шу ерда яшовчи одамлар аввалдан қарши бўлган.
Kun.uz'нинг аниқлашича, портлаган шохобча ва унинг атрофидаги айрим хизмат кўрсатиш объектлари Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов оиласига мансуб шахсларга тегишли.
17 декабр куни Фарғона шаҳрининг Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШда портлаш содир бўлиб, мудҳиш оқибатларни келтириб чиқарди: расмий маълумотларга кўра 4 киши ҳалок бўлди, улар орасида болалар ҳам бор. Бир нечта машиналарга, атрофдаги турар-жой биноларига зарар етди.
Kun.uz манбасига кўра, портлаш содир бўлган АГҚШ “Farg‘ona Layli Naxor” хусусий корхонасига тегишли.
Давлат реестрига кўра, бу хусусий корхона 2006 йил 10 август куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Таъсисчиси – Мавлонов Азизхўжа Усубхўжаевич.
Фарғонада портлаган “заправка”нинг эгаси ким?
Шаҳар марказида, турар-жойлар билан ёнма-ён ҳудудда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси қурилишига шу ерда яшовчи одамлар аввалдан қарши бўлган. Kun.uz'нинг аниқлашича, портлаган шохобча ва унинг атрофидаги айрим хизмат кўрсатиш объектлари Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов оиласига мансуб шахсларга тегишли.
17 декабр куни Фарғона шаҳрининг Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган кўп ёқилғили АЁҚШ ва АГҚШда портлаш содир бўлиб, мудҳиш оқибатларни келтириб чиқарди: расмий маълумотларга кўра 4 киши ҳалок бўлди, улар орасида болалар ҳам бор. Бир нечта машиналарга, атрофдаги турар-жой биноларига зарар етди.
Kun.uz манбасига кўра, портлаш содир бўлган АГҚШ “Farg‘ona Layli Naxor” хусусий корхонасига тегишли.
Давлат реестрига кўра, бу хусусий корхона 2006 йил 10 август куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Таъсисчиси – Мавлонов Азизхўжа Усубхўжаевич.
Мавлонов Азизхўжа Усубхўжаевич – Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов оиласига мансаб шахс ҳисобланади. Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил икки манбаси тасдиқлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1997 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган. 2002-2021 йиллар давомида прокуратура органларида хизмат қилган. 2018 йилдан Божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинлангунига қадар (2021 йил 18 ноябр) Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Kun.uz билан суҳбатлашган маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишича, аҳоли хонадонларига яқин жойдаги бу АЁҚШ ва АГҚШ қурилишига одамлар норозилик билдиришган, лекин масъуллар бунга эътибор қаратмаган.
Ҳодисанинг эртасига Фарғона вилоят ИИБ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди ҳамда 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган, 2 нафар шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят ИИБ ахборотида портлаш содир бўлган АГТШ мансуб корхона номи очиқланмаган.
©
KUN.UZФарғоналикларга Қўшилинг👇
https://telegram.me/+ovxKXk1RLykxOGQy