Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг 52-куни:Исроил босқинчилари Бурейж қочқинлар лагерига ўқ узди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони
48 467 кишига етди.
ҲАМАС: Босқинчилар Ғазодан чиқиб кетиши
50-кун тугашидан олдин режалаштирилган эди, бироқ бу амалга ошмади.
Камал Адван касалхонаси адвокати: Сде-Тейман қамоқхонасида
маҳбус Абу Сафия турли қийноқларга дучор қилинмоқда.
Ғазо Ички Ишлар Вазирлиги: 21 нафар тадбиркор озиқ-овқат нархларини сунъий равишда оширгани учун ҳибсга олинди.
Ғарбий Соҳил: Наблусдаги масжидлар сўнгги
20 йил ичидаги энг йирик Исроил ҳарбий ҳужумига учради. Женинда
2 нафар ёш йигит ўлдирилди.
Ҳусийлар етакчиси: Агар чегара пунктлари очилмаса ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам киришига рухсат берилмаса,
ҳарбий ҳаракатлар бошланади.Axios: Трампнинг Яқин Шарқ бўйича элчиси
Стивен Витков агар музокаралар жиддий босқичга ўтса,
3-4 кун қолишга тайёрлигини билдирди.
“Dark Storm Team” хакерлар гуруҳи X (Twitter) платформасига киберҳужум уюштирганини эълон қилди. Илон Маск илгари тармоқ
ҳар куни ҳужумга учраётганини айтган эди.
Сурия ОАВ: Исроил босқинчилари Дамашқ ва унинг атрофига
2 соат ичида 41 марта ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳужумлар
курдлар ва Сурия ҳукумати ўртасидаги келишув эълон қилинганидан кейин содир бўлди.
https://t.me/FaIastin