Fakt va Fikr


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Faktlarga asoslangan fikrlar. Mustaqil jurnalist Bobomurod Abdullaning siyosiy-örğatim kanali.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


ТАВРОТИЙ КАМОЛ ЙЎЛДОШ ЎЗ КЎРМУРИДЛАРИ УЧУН ЯНА БИР КАНАЛ ОЧДИ

“Факт ва Фикр” ёзилимчиларидан келган хабарларга кўра, қуръоний ниқобидаги тавротий, сайрамлик сионист Камол Йўлдош ўз кўрмуридлари билан фақат Бобомурод Абдуллани ғийбат қилиш учун Телеграмда “ibnamurad”, деган янги ўзан очган. Турк тилида “ibne” (“ibna”, деб ўқилади) сўзи “пассив гомосексуалист”, деганидир. Яъни, олдига қўйилган шафқатсиз фактларга қарши Камол Йўлдош ҳудди Абби Бильярдий каби рақибини ЛГБТда айблашга ўтган.

Хуллас, Камол Йўлдош ўзининг тавротийлиги, сионистлиги, мунофиқлиги, каззоблиги ва кофирлиги видеофактлар билан фош қилинганини ҳамда исботлаб берилганини ҳеч ҳам ҳазм қилолмаяпти.

@faktvafikr2021


Репост из: Rahimjon Rahmat
Ватан учун нима қилдинг?

"Мана, биз болалар боғчасига берилган гўшт ва шакарнинг ярмидан кўпини ўғрладик!

Мана, биз таълимга ажратилган бюджет пулларини ўпириб ташладик.

Мана, биз неча бугуноҳни Жаслиқда чиритдик. Андижонни қонга ботирдик.

Мана, биз тайёр заводларни бузиб, вайрон қилиб ғиштини, темирини, ёғочларини сотдик.

Мана, биз ўқитувчиларга кўсак қуртини тердирдик, кўчаларда ахлат тозалатдик.

Мана, биз камабағалларга ажратилган ёрдам пулларини чўнтагимизга урдик.

Мана, биз яширинча ер сотдик, биноларни сотдик, сотувдан тушган
пулларга қаср қурдик.

Мана, биз...

Мана, биз...

Мана, биз...

Сен эса ватан учун нима қилдинг?!

Биз билан бирга бўлмаганинг, биз қилган ишларни қилмаганинг учун ватан ҳоинисан!"


Репост из: Rahimjon Rahmat
Ёшлар, билиб олинглар, давлатимиз мустақиллигига тиш-тирноғи билан қарши турган инсон Каримоф эди.

СССР тарқалгач, Каримоф ўз ўрнида қолди ва гўё мустақиллик асосчисига айланди.

Раҳматли Баҳодир Чиғатой: "Каримофнинг Меҳнат дафтарчаси Масквада туради", дерди.

Баҳодир Чиғатой ҳуқуқбонлар орасидаги давлат агенти эди. Агентлигини яширмасди. Яшринча овоз ёзадиган аппаратларини кўрсатиб мақтанарди. Миллати номаълум эди. Кафказликларга ўхшарди. Йирик гавдали эди. Бир аёл детдомдан сақлаб олган. Баҳодир ака очиқ айтарди: " Мен биронта ж. бнинг боласиман", деб.


Репост из: ELTUZ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тарихчи олим “Дарё”га берган интервьюсида давлат тарғибот машинаси “мустақиллик асосчиси” сифатида улуғлаб келган шахс аслида республиканинг мустақил бўлишига қарши чиққанини, Истиқлол эълон қилинганда депутатлар нима сабабдан қарсак чалишмагани, ССР қулаган пайтда туркий халқларнинг бирлашуви учун берилган имконият қандай қўлдан чиқарилгани мавзусидаги илмий изланишлари хулосалари билан бўлишди. Аслида Каримов мустақиллик меъмори эмас, мустақиллик душмани бўлганини Элтуз йиллардир айтиб келади. Аммо, биомасса буни эшитишни истамайди.


Репост из: ELTUZ
УРГАНЧДАГИ КОРРУПЦИЯ: КАМБАҒАЛЛАРНИНГ ДАРДИ КИМГА ФОЙДА КЕЛТИРМОҚДА?

Ассалому алайкум,

Мен Хоразм вилояти Урганч тумани маҳаллаларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлайман. Сизга жуда жиддий муаммо ҳақида хабар беришни ўз бурчим деб биламан.

Урганч туманидаги бир нечта ҳоким ёрдамчилари фуқароларни алдаш йўли билан ишончига кириб, номларига кредитлар олгани аниқланди. Бу фирибгарлик ишларига илгари ҳам судланган Рустам Атажанов исмли шахс воситачи бўлган. У содда одамларни тузоққа туширишда муҳим рол ўйнаган.

Жиноят иши судга оширилган, лекин суд жараёнида Рустам Атажанов кредитларни ҳоким ёрдамчилари олганини тан олганига қарамай, иш икки марта терговга қайтарилган. Афсуски, тергов жараёнида ҳақиқатга етмай туриб иш ёпишга ҳаракат қилинмоқда, бу эса кимдир терговга таъсир ўтказаётганини кўрсатмоқда.

Эътибор бериш керак бўлган асосий саволлар шундай: ҳоким ёрдамчилари ортида ким турибди ва улар ўғриланган пулларни кимга топширишмоқда?

Текширувлар шуни кўрсатяптики, бу ишда Урганч тумани ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосари Қурбанниёзов Аббос Алламберганович асосий ролни ўйнамоқда. У камбағалларга ажратилган миллиардлаб сўм маблағларни “ювиш” жараёнининг бош-кошига айланган.

Аббоснинг режаси сабабли Урганчдаги камбағал аҳоли янада қашшоқлашиб бормоқда. Бундай ҳолат бошқа вилоятларда ҳам кузатилган, масалан, яқинда Андижонда ҳоким ўринбосари Ботиржон Хамроев 3 миллион долларлик пора билан қўлга олинди. Унинг ишлари ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлган.

Ботиржон Хамроев ва Қурбанниёзов Аббос каби шахслар ҳокимият тизимида учинчи ўринда туради, улар ҳоким ва биринчи ўринбосардан кейинги муҳим шахслардир. Ҳокимиятда муаммоси бор одамлар айнан шу мансабдорларга мурожаат қилишади ва уларнинг айримлари эса камбағалларнинг бор-йўқ мулкини тортиб олишгача боради.

Биз буни жуда жиддий муаммо деб ҳисоблаймиз ва қашшоқ халқни таҳқирлаб, ўғриликка қўл урган ҳар бир мансабдор қонун олдида жавоб бериши шарт!

Адолат талаб қиламиз!


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси ва "Sirojiddin Media" ўзанларини юритувчи блогер Сирожиддин Одиловнинг яқинларига босим бошланибди: укаси Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИБга олиб кириб кетилган, ёнига адвокат киритилмаяпти. Бу ҳақида блогернинг ўзи жонли ёйинда хабар берди - https://youtu.be/ekZa2eLNltM


Чехия нашрларининг ёзишича, мамлакатдаги қундузлар дарёга тўғон қуришган ва маҳаллий идоралар 7 йилдан бери бажармаётган ишни амалга оширишган. Чехиялик қундузлар ўз фаоллиги билан бюджетдаги 1,2 миллион долларни тежашган. Чехия нашрларининг ёзишича, қундузлар тўғонни лойиҳа хужжатларисиз, расмий рухсатсиз ва молиявий кўмаксиз қуришган. @faktvafikr2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ТАРЖИМОН ТАЖРИБАСИЗ БЎЛСА...

Туркиянинг "Фенербахче" футбол клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб таржимони “twilight” (оқшом) сўзини “toilet” (ҳожатхона) сўзига алмаштириб юборгани учун елкасидан қоқиб қўйди. Жозенинг ўзи бир пайтлар "Спортинг"да бош мураббий Боб Робсонга таржимонлик қилган-да: инглиз тилии ҳам, таржима сирларини ҳам яхши билади!

Бу воқеа Туркияда чет элликлар кўзига тез ташланадиган кўплаб ҳолатлардан бирини – мамлакатда чет тиллар яхши ўргатилмаслигини – кўрсатиб қўйди. “Фенербахче” каби бой клуб ўзига тажрибали мутахассис топа олмаган! Туркияга келган хорижликлар, шунингдек, аксарият аҳолининг география фанидан бехабарлигини, қайси давлат қай қитъада жойлашганини яхши билмаслигини ҳам тилга олишади. Шу билан биргаликда Туркияда математика, муҳандислик, кимё ва физика каби аниқ фанлар яхши ўқитилиши чет элликларнинг диққатини тортади.

@faktvafikr2021


Жангелди Тангелов: “КАМОЛ ЙЎЛДОШ МАНТИҚИЙ САВОЛИМ УЧУН МЕНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИБ, БЛОКЛАДИ”.

Ушбу скриншотларни “Факт ва Фикр” очиқламаларида ўзан ёзилимчиси Жангелди Тангелов қолдирган. Унинг ёзишича, қуръоний ниқобидаги тавротий Камол Йўлдош “Факт ва Фикр” ёзилимчисининг: “Ҳозирда: “Таврот”нинг оригинали бор!”, деганингиз билан аввал ўзингиз ҳам: “Таврот”нинг оригинали йўқ!”, деган экансиз. Қайси гапларингизга ишонайлик?”, деган саволига жавоб беролмай, савол эгасини блоклаган. Ҳақиқат аччиқ бўлади, аччиқ нарса эса аччиқ ҳаракатларни келтириб чиқаради.

@faktvafikr2021


Репост из: Rahimjon Rahmat
Адашмасам, 2014-йилда ҳар бир қишлоқдаги мачитлар ва ҳар бир МФЙдаги кутубхоналар беркилганди.
Мачитлар уйсизларга уй қилиб берилди. Кутубхона китоблари колбаса цехига кетди, полкалар талон-тарож қилинди.

Масчит сиёсий мақсадда беркитилгандир. Кутубхонада нима айб.

Каримофнинг юксак маънавияти шунақа эди. Маёнавиятни йўқ қилишни юксак маънавият эди.

Қишлоқ масчитлари кичкина бўларди, ёшлар йиғилмасди, чоллар тўпланарди.

Юксак маънавият деб маънавиятни йўқ қилишди.

Кўзим билан кўрганман МФЙдаги маънавият хонасида шўрва қайнатиб, ароқ ичишарди.

Кечқурун эса шўҳ йигитлар МФЙ хоасига енгил оёқ аёлларни олиб келарди. Ҳаммаёқ бардак эди.

Янги Президент келиб МФЙлари биноси ифлосликлардан тозаланди.

Эски президент эса ўзига ёғилган мақтовларни юксак маънавият деганди.

Ҳокимларни сайлаш ва уларнинг елкасига масъулият юклаш пайти келди.

Аввалги ҳокимимиз маст ҳолатда мажлис ўтказарди ва икки гапнинг бирида " Мен Президент одамиман"дерди. Оғзидан суви оқиб, кўзи олайиб айтарди бу гап.

Президент одами экансан, давлат раҳбарининг обрўсини ошириш учун ўн баробар яхши ишлашинг, ўн баробар масъулиятли бўлишинг керак эмасми?

Айриқса, бировнинг ерини, мулкини тортиб олмай адолатли бўлсанг халқдан олқиш оласан.

Кабинетда ўтирсолиб, коняк ичволиб, келган кетганни сўкиш ҳокимлик эмас.

Туманда энг адолатли ва маънавиятли, кўп ўқиган инсон ҳоким бўлиши керак.

Халқ ҳаётимиз яхшиланармикан деб раҳбарлардар умид қилади.

Давлат ишида ишлаш корупция билан шуғилланиш учун имкон эмас.

Ҳокимларни сайлайлик, у бизга ҳисобот берсин.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳукуматнинг мушуги: одам банкоматдан ўз пулини ечиб олмоқчи, лекин мушук бунга қаршилик билдирмоқда. Чунки ҳукумат одамларнинг ишлаб топган пули ҳукуматда қолишини истайди. @faktvafikr2021






Репост из: Bır Türkyurt
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Lazgi elementlari. @birturkyurt


Куйсевар ёзилимчиларимиз йўлда, ишда ёки уйда эшитиб юришлари учун озарбайжон қардошларимизнинг дурдона куйларидан бири - "SEN GELMEZ OLDUNG"нинг МР3 файли. Куйёзар - Алиэкпер Тагиев. @faktvafikr2021


Yana 8 soatdan keyin: RİSİTAS BİLAN BİRGA KULAMİZ! (Faktlarni örganib, fikr qiliş töğrisida)


Куйсевар ёзилимчиларимиз учун озарбайжон қардошларимизнинг яна бир дурдона асари - "HAYOT RAQSİ". Куйёзар - Аслан Илёсов. @faktvafikr2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Örislarning yozişiça, şarlatan mulla ayollarning sozlamalarini ("nastroyka"larini) asl holiga keltirib qöymoqda. @faktvafikr2021


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
НАСРОНИЙ ЯҲУДИЙГА: “ИНЖИЛ” ЎЗГАРТИРИЛМАГАН БЎЛСА, УНГА ИЙМОН КЕЛТИРИНГ!”.

Ушбу видеода ўзбек тилида сўзловчи бир йигит Камол Йўлдошнинг телеграм-ўзанидаги жонли суҳбатга кириб, қуръоний ниқобидаги тавротийни савол-жавобда мот қилгани акс этган. “Инжил” ўзгартирилмаган!”, деган яҳудий Камол Йўлдошга насроний йигит: “Ундай бўлса, “Инжил”га иймон келтиринг! Чунки Қуръонингизда шу буюрилган”, деб, мот қилди: сайрамлик сионистнинг тили калимага келмай қолди. Камол Йўлдошга ўхшаган яҳудийлар “Инжил”ни тан олмаслигини насроний йигит билмайди, шекилли.

@faktvafikr2021


Bugun, 1 Soba (fevral) kuni, "Fakt va Fikr" tört yoşga töldi. Biz şu marralarga avvalo Allohning, keyin esa sizlarning qöllovingiz bilan yetdik, ardoqli yozilimçilar! @faktvafikr2021

Показано 20 последних публикаций.