#Пайгамбаримиз ﷺ дедилар: ”ЖАННАТ аҳли жаннатга киришлари билан ўз яқинларини қидирадилар... Дунёда яхши кунларда бирга бўлганларини излайдилар. Тополмасалар, Аллоҳдан шафоат қилишини сўрайдилар:
– Эй Роббимиз, бизнинг дўстларимиз бор эди. Биз бирга намоз ўқирдик, рўза тутардик. Уларни кўрмаяпмиз?! – дейдилар.
Аллоҳ субҳана ва таъла:
– Боринглар, қалбида зарра қадар иймони бўлганларни дўзахдан чиқаринглар..! – дейди...„
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: «Дўстларингиз орасида мўминларни кўпайтиринглар. Улар қиёматда шафоат қиладилар», деганлар.
Вафодор дўст – сизни ЖАННАТларда қидирадиган дўстдир!
Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: «Агар жаннатда мени орангиздан тополмасангиз, айтинларки, «Эй Роббимиз, фалон банданг дўстимиз эди. Бизга Сени эслатарди», денглар!» дедилар-да, кўз ёшларини тия олмадилар...
Manba:
@tajvid_fani@eslatmalarimmm