Shaydoi Jannat


Гео и язык канала: Узбекистан, Русский
Категория: Цитаты


Кўрган-кечирганларим, ўзимга раво кўрганларим...барини шу масканга тўпладим

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Русский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Эркак кишининг энг оғир иқрори:

"Болаларим учун яшаяпман"...

@eslatdim


"Mersedes Benz" cионистларга €1млн миқдорда маблағ ажратди...
#boycott

@eslatdim


فلسطين - Фаластин

"Қамал (оккупация) тугаганида сенга уйланаман"

P/S: Санасига қаранг...

@eslatdim


Бугун курсдошимникида ҳашарда бўлдим. Ҳашар соҳиби Университетимиздаги курсдошларни ҳашарга чақирди.

Барчамиз талабалик даврини эслаб, кулишиб ишладик.
Барчамизни устимиз кир, юзлар лой, хуллас, ҳашарчиларга хос ташқи қиёфадамиз.

*

Курсдошлар билан ўтириб, бир бурда нон ва чой ичиб ўтирган ҳам эдик, бир талаба ўтиб қолди.

- Ҳорманглар!
- Раҳмат, саломат бўлинг!
- Устамисизлар? - деб, сўради.
- Пулини берсангиз космонавт ҳам бўламиз! - деб ҳазил қилдим. У ҳам ҳеч нимани англамай:
- Агар институтда ўқиганларингизда бундай ишларни қилиб юрмасдингиз! - дейиши биланоқ барчамиз кулиб юбордик.

Талабамиз тағин "Сельхоз"да ўқир эканлар )))

*

Куни билан бир-биримизга ҳалиги талабанинг гапи билан ҳазил-мутойиба қилдик:

- Андова узат!
- Агар яхши ўқиганингда андова сўрамасдинг!
- Сен ҳам яхши ўқиганингда андовани хизматкорларинг олиб берарди...

@eslatdim


АҚШ, Англия, Канада ва Исроилнинг барча маҳсулотларини ҳарид қилиш ва тижорат масканларимда сотишни тўхтатганман.

Очиғини айтсам, кундалик юмушларимизда истеъмол қиладиган ва ишлатадиган маҳсулотларимизнинг катта қисми юқоридаги давлатлар ҳиссасига тўғри келар экан.

Қийин! Аммо имконсиз эмас!

Фаластинликларга ёрдамим тегмаса, ҳеч бўлмаса уларга азият бераётганларга ҳамкорлик қилиб қўймай...

*

Биржа (Binance)даги улушим блокланибди. Биргина мендами десам, жуда кўпчиликники блокланибди.
Шикоят юбориш ва блокдан чиқиш учун эса Исроилга тегишли қайсидир ташкилотга мурожаат қилишимиз керак экан.

Биржадаги бор пулимиз ҳам, аккаунтимиз ҳам блокланибди.

Сабаби: Фаластинликларга моддий ёрдам юборилишини олдини олиш экан.

Мен олдинлари криптоактивлар ва уларнинг олди-сотдиси аноним тарзда бўлади, деб ўйлардим. Бугун билдимки, бунда ҳам Исроилиётга тегишли бошқарув тизимлари бор экан.

#boycottisrael


Аллоҳ фаластинликларга нусрат берсин, ҳалок бўлганларни шаҳид мақомига кўтарсин.
Биз каби узури йўқ қавмни авф этсин...

Ичимдан ўтаётганлари ўзимга аён...


#тутқун

Бўлимга олиб кирилган бўлсам, таҳминан соат 6дан то тунги 12гача тик оёқда турдим. Бу ҳам қийноқнинг бир тури эди. Оёқларим хориган, танам эса жуда толиққанди.
Қазои хожатга эҳтиёждан кўра намозларнинг кетма-кет қазо бўлиши баттар оғриқ берарди.

Ҳар дам соатга қараб, намознинг чиқиш вақтига умид қилиб турганимда, ҳодимларнинг дўқ-пўписалари ҳаёлимнинг бир четига ҳам келмасди.

*

Соат 12:35.
Кимнидир телефонида намоз вақтини маълум қилувчи дастур ўрнатилган экан, овози жиринглади.

Бир ҳодим ўрнидан туриб, кийимларини тартибга келтира бошлади. Бошқа ҳодимларнинг бири унга кулиб қараб, саволга тутди:

- Ҳа, ҳожака?! Овгами?
- Ҳа, бир айланиб келайликда энди.

Мен таажжубланганча қараб турардим. Улардан бири менга қараб:

- Нега ҳайрон бўлаябсан? Нима биз мусулмон эмасмизми? Биз ҳам Аллоҳдан қўрқамиз! -, деди.

Ҳалиги "намозхон" хонадан чиққач, мени қаршимда ўтирган опер баён қилиб берди:
- Масжидга кетди. Салафийча намоз ўқийдиганларни кузатгани кетади.

*

Коридорда бир аёлнинг кулгуси барчани эътиборини тортди. Хонага мавҳумлик югурди.
Аёл "Таксига ўтиргандим соқоллик бола экан. Ўзимча бир диндан савол бергандим, содда экан, дарров маъруза қилишни бошлади. Оят-ҳадис дейдимией, яна нималардир деди. Машинасидан тушиб машина рақами ва машинасини расмга олдим. Керак бўлиб қолади" деди...

*

Қўшни коридорларда 4-5нафар муслима қизлар ҳам бор эди. Уларни ҳам турли сабаблар билан олиб келишган, қайсидир ҳодим ҳижоб кийгани учун уларни сўкар, қамоқ билан таҳдид қиларди.

*

- Сен бола жуда кўп чўзиб юбординг. Айбингни тан олмайдиган бўлсанг - бўйнингга қўямиз. Аёлинг ва онангни керак бўлса шу ерга олиб келиб, ечинтириб, видеога оламиз.
Агар шунда ҳам амният қилсанг, ертўлада сақланаётган "алкаш"ларга берамиз. Эрталабгача ҳаммаси с*#*б чиқишсин. Кўрамиз кейин аҳволингни!

Очиғи, мен шу жойда синдим. Чунки бу манзарани кўз олдимга келтиришни ўзи мен учун бир дахшат эди.
Пешонамдан совуқ тер оқди. Оғзим қуриб қолди. Ютиниб, зўрға гап бошладим:

- Ундай қилманг, майли, нимани тан олиш керак бўлса - тан олай. Имзо қўядиган жойи бўлса қўяман. Лекин оиламга қўл теккизманглар.

- Ана, бўларкану! Яхши гапни тушунмадинг. Ўзинг мажбур қилаябсан-да!

@eslatdim


Яҳудийлар сегментида бир қитмир "Ҳар томонлама мураккаб" сериалидаги доктор Хайзенбергнинг суратини фотошоп қилиб, ижтимоий тармоқда уни Яков ГЕЙзенберг деб таништирган. Постда қитмир муаллиф "Яков"ни саратон касалига қарамай яҳудийлар сафида жанг қилаётганини ёзган.

Изоҳларда яҳудийлар унга узоқ умр ва саломатлик тилаб, "юрак"чалар ёзишмоқда )))

@eslatdim


Давоми

...Мени хизмат машинасига миндириб, 4та машина кетма-кет тезликни олиб, қаергадир кетишди.

Пойтахтдаги бўлинмаларнинг (номи муҳим эмас) бирига келдик. Қабул бўлимига рўйхатга олишди.

Ичкарига олиб киришди.

- Ие, яна битта соқолтойку!
- Бу оддий соқолтой эмас, блогер.
- Йўғе? Бу ерга нима қидириб келибди (мазаҳ оҳангида гапиряпти)?
- Даъват қилгани!

*

Қайсидир хонага киргач, қўлида сартарошлар машинасини ушлаган одам келди.

- Соқолингни қирамиз! -, деди.

Ҳудди ўлимга ҳукм қилиндай эшитилар экан.
Мен ҳам кулиб жавоб бердим:

- Майли! Олиш керак бўлса - оламиз!

P/S: соқолингизни олишади. Бу уларни наздида сизни руҳий синдириш, бўлинмада уларни айтгани-айтган эканини англатиш учун ҳам қилинади.

Қаршилик кўрсатганингиз билан фойдаси йўқ.
Ҳодимни "қонуний" талабига бўйсунмаслик модда (194)си билан ҳисбга олишади. Усиз ҳам шундай бўлади...

*

Соқолни олаётган маҳал ҳодим ўзича ачингандай бўлиб,
"Эссиз шунча соқол-а?" деб кулиб қўйди.

Мен ҳам табассум билан
"Яна ўсади! Қирса - тезроқ ўсади" дедим.

*

"До/После" расмга олишди.
Ҳисоботга киритишди.
Ўзимни яланғоч одамдек ҳис қилдим...

*

"Оперчат"га кирдим.
5-6 нафар ҳодимлар менга оид маълумотларни муҳокама қилиб туришарди.

Мени кўргач бирин-кетин сўроққа тута бошлашди.

Саволлар мазмуни бир-хил. Аммо саволга жавоб бераётганингизда асло шошилманг. Икки сония бўлса ҳам саволни ҳазм қилинг.

- Ёш экансан, биламан қонинг қайноқ. Сени қамашни бизга кераги ҳам йўқ. Кел, ишни тез пишди-пишди қилайлик. Қайт бу йўлингдан.
Шунчаки қайтдим, тавба қилдим десанг бўлди. Маъмурий қиламиз, жаримангни тўлайсан, кетасан...

P/S: шу жойида диққатлироқ бўлинг!
"Қайт бу йўлингдан" деганда сиз нимани тушунаётганингизга эмас, улар нимани назарда тутаётганига аҳамият беринг.

Агар "Ҳа, қайтдим, тавба қилдим!" десангиз, хонадаги камера тасвирларига муҳрланади.

Шу билан қутуламан, дейсизми?

"Жиноий иш" қўзғатилганда ушбу камера тасвирларидаги суҳбатлар ҳам киритилади. Сизни иқрорингиз киритилади.

Масалан, шундай:

"Жиноятчи айбига иқрор бўлди. Тергов ишларида барчасини бўйнига олди. Ўзи Ҳизбийлик йўлидан қайтганини, айбига иқрорлигини тан олди" деб киритилади.

Стоп!
Ҳизбийлик???
Мен ҳизбий эмасманку, бу қаердан келиб қолди???

Энди сизни қамалиш ёки озод қилинишингизда судя асосий фигура бўлиб қолади.

Тилингизга ҳушёр бўлинг!
Ҳар бир гапингизни ўйлаб гапиринг!

*

- Қайтасанми бу йўлингдан?
- Қайси йўлимдан?
- Ваҳҳобийликдан-да!
- Мени ваҳҳобийликда гумонланиб олиб келдингизми?
- Гапни айлантирма! Жавоб бер!
- Мен жиноятчи эмасман.
- Аниқ қилиб жавоб бер, қайтасанми?
- Қайси йўлдан?
- Бу билан яхши гаплашишни фойдаси йўқ экан. Ертўлага олиб тушинглар. Бир-иккита еса - ақли киради...

*

- Сен ҳозир шу ерда тик оёқда турибсан. Анави ерда дўстларинг эса мазза қилиб юрибди. Сендан хабар ҳам олмайди.
Сени олиб келганимизни эшитиб барчаси телефонини тозалаб, расм ва исмларини алмаштириб олади.
Мана сени биродарларинг!
Аллоҳ учун яхши кўрасанларку!
Қани, келмайдими сени излаб?...

*

- Укам, туппа-тузук болага ўхшайсан. Кел, сен билан келишув қиламиз: сен бизга салафий ёки ҳизбий танишларинг бўлса уларни шахсини очиқлайсан.
Тилхат ёзасан. Тилхатда қаерда иймонлашиб ўтиришларинг, чойхоналарда қайси домлалар, Президент ёки демократия ҳақида суҳбат қурганингларинг ҳақида ёзиб берасан. Биз сени терговга ёрдам қилди, деган важ билан озод қиламиз.

Сендан уларга қарши кўрсатма ёки туҳмат қилиш сўралмайди. Шунчаки борини ёзиб берсанг бўлди...

*

P/S: улар суҳбат мазмунини турлича қилишга уринишади. Баъзан дўқ-пўписа қилишлари, баъзан эса мулойим оҳангда гапиришлари мумкин...

#тутқун


#тутқун

Кўпинча аҳли аёлларимга "Ҳали вақти келса менсиз яшайдиган кунингиз келади. Ўша кунда маҳкам ва бардам бўлинглар. Болаларнинг тарбиясига диққатли бўлинглар" деб бот-бот айтганимда аёлим
"Нега ёмон ният қиласиз? Яхши гапларни гапирсангиз бўлади-ку!" дерди.

Мен жавобан "Бу йўл - шундай (тиконли) йўл. Оёқларини аяган бу йўлдан юрмайди" дердим.

Ҳеч қандай жамоа ёки ишларга алоқам бўлмаса-да, қачондир зиндондаги диндошларим азобини татиб кўришим мумкинлигини ҳис қилардим.

Кўпчилик буни синов учун берилади, деб ўйлайди. Аммо мени ҳолатимда бу маъсиятга берилганимдан, деб биламан. Чунки ўзимни яхши биламан...

*

Тонг. Эшик бемаҳалдан тақиллаяпти.
Очсам қаршимда "гражданский" либосда 5-6 нотаниш киши ва 3нафар ён қўшним. Қаршимдаги инсон сўз бошлади:

- Фалончи сизмисиз?
- Ҳа!
- "Жиноят Қидирув Бўлими"дан Фалончиев Фалончи! Сиз "Бла-бла" жиноятларини содир қилганликда гумон қилинасиз! Ҳодимлар ва ҳолис гувоҳ (қўшни)лар иштирокида уйингизни тинтув қилмоқчимиз.

Ҳодим гапини тугатибоқ қўлимдаги мобил телефонимни тортиб олди.

P/S: Ваҳима қилишга шошилманг. Чунки уйингизга келган зобитлар сизни гумонланувчи сифатида таништирмоқда. Яъни, бу ҳали сиз жиноятчисиз дегани эмас.
Бунинг учун уларда асос бўлиши, айблов хулосаси бўлиши керак.

*

Ичкарига кирмоқчи бўлганида эшикни маҳкам ушладим.

- Тинтув учун ордер берилганми? Кўрсатинг!

ИИВ ҳодими менга ордерни тақдим қилди. Кўз югуртирдим.

- Бироз кутиб туринг. Уйда оилам ва меҳмонлар бор, улар ухлашяпти. Кийиниб олишсин.

Улар остонадан бостириб кириб, 30сония вақт беришди. Мени қўлимдан тутиб, уларга баланд овозда гапиришимни сўрашди.

Дарҳол аҳлияларимни огоҳлантирдим ва уларга болаларни олиб бошқа хонага киришларини айтдим.

Бир ҳодим қўлидаги камера билан уйни тасвирга олар, ўзини таништирган ҳодим қаерларни тинтув қилишни уқтираётган эди.

*

- Қарши бўлмасангиз отамнинг мобил телефони орқали тинтувни мен ҳам тасвирга олсам?!
- Нега? Биз олаябмизку! Шу етади!
- Йўқ! Балким ҳозир уйга нимадир ташлаб қўярсиз? Балким ҳозир қаердандир қандайдир китобни олиб, менга тўнкамоқчидирсиз?
- Ундай замонлар ўтиб кеткан. Майли, сиз ҳам видеога олинг, лекин ҳодимларни юзини олманг.

P/S: Ҳа, ҳаяжонланасиз. Қўрқасиз ҳам. Лекин имкон қадар буларни сездирмай, оҳиста гаплашишга урининг. Агрессиянгизни юзага чиқарманг. Қийин, аммо уддаланг.

Баъзан умуман видеотасвирга олишга рухсат берилмайди. Ана шундай ҳолатларда уларга зийраклик билан қарашингиз, ёки ҳолис гувоҳ бўлиши учун бошқа қўшниларни чақиришингиз мумкин.

*

Улар уйни тинтиб чиқишди. Уйда бирон тешик қолмади. Меҳмонга келганларни ҳам сумка ва ҳамёнлари титкиланди.

Ҳеч нарса чиқмагач, улардан юмшоқлик билан узур сўрашди.

Тинтув якунлангач, ашёвий далил сифатида олинган нарсаларга "Баённома" тузилади. Якунида эса ҳолис гувоҳлар ва сиз имзо қўясиз.

P/S: имзо қўйишдан олдин баённомада қандай буюмлар ашёвий далил сифатида олинаётганига диққат қилинг. Йўқ нарсаларга имзо қўйманг.

*

P/S: Баённомалар расмийлаштиришгач, сизни ИИБга тергов қилиш учун олиб кетишади. Бунга тайёр туринг, ўзингизни руҳан тайёрланг.

Сизни айнан қайси бўлимга олиб кетишларини сўрашга ҳақлисиз. Буни аниқлаштириб олишингиз керак. Акс ҳолда оилангиз сизни қидириб сарсон бўладилар.

Қайси бўлинмага борманг, "Бизда эмас" деб жавоб бераверишади.

Айримлар киши қаерда эканини суд куни маълум бўлганида билади. Бунда кеч бўлиши мумкин...

*

Давоми бор...


Сўнгги вақтларда мусулмонларни турли важлар билан Ички Ишлар Бўлимига олиб кетиш ҳолатлари кўпайиб қолди.

Шахсий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда сизларга бундай вазиятларда қандай йўл тутиш борасида айрим тавсияларни бераман.

Ёритадиган вазиятларни ўзимни бошимдан ўткан саҳна билан тасвирлайман (чунки бу саҳна барчада бир хил жараён билан кетади) ва нима учун бундай йўл тутканимни изоҳлашга уринаман.

Хато-камчиликлардан ҳоли бўлмайди.
Натижаси сиз истагандай бўлмайди.
Аммо ҳар ҳолда ўзингиз учун бисёр маълумот оласиз.

Матнни вақтим бўлганида имкон қадар ёритишга уринаман.
Чўзилиб кетади.
Тўғри қабул қиласизлар, деб гумон қиламан.

Каналим ичидан топишингиз осон бўлиши учун #тутқун ҳештеги остида мақола ёзаман.


Бу гапларни барибир ўзингизга айта олмайман. Майли, ҳеч йўқ, шу ерга муҳрлаб қўяй.

Ота!
"Кейинги сафар олиб бераман, ўғлим!" деб айтган гапларингизни энди тушунябман...

Нега доим балиқнинг бошини тановул қилганингизни энди тушунябман...
Олдин сиз яхши кўрасиз деб ўйлардим.

Нега доим бир либосда юрганингизни энди тушунябман.
Ярашгани учун киясиз деб ўйлардим.

Нега кўп чуқур нафас олиб, пуфлаб чиқаришингизни энди тушунябман...

*

- Нега юзингизга ажин оралади, дада?
- Вақт қаритади-да, ўғлим.

Аслида сизни мен қаритдим, ота...


*

Сизга қилган барча эркаликларимни қачондир боламдан қайтиши мумкинлигини ўзи мени ранжитяпти, ота...

*

Ота бўлиб сизни тушундим.
Оила бошлиғи бўлиб сизни тушундим.
Кўча-кўйда ризқ излаб сизни тушундим.
Юзимга ажин оралаб сизни тушундим.
Чуқур нафас олиб-чиқариб сизни тушундим.

*

Мени кечиринг, ота...

Сиз истаган фарзанд бўла олмадим...

10.10.2023

(c) Shaydoi Jannat


"Толибон" Фаластин озодлик ҳаракати йўлида очилган "Хамас" халқ армиясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

"Агарда Исроил билан қўшни бўлган мусулмонлар мамлакати бизга йўлни очиб беришса, биз Қуддусни эгаллаймиз" дейди Толибон матбуот хизмати.

Эҳ, айни шу дамда ҳолис ОАВ бизга етишмаслиги жуда алам қилади...

@eslatdim


Уйланишдан олдин кимдан маслахат сўраш керак?

Ушбу савол деярли барча бўйдоқнинг бошида айланади. Ахир улар ҳам танловда адашишдан қўрқишади. Катта ҳаёт бўсағасида тўғри йўналишни танлаб олиш учун ҳам тажрибали инсонлар маслахатига қулоқ тутадилар.

*

Ҳўш, кимдан маслахат олиш кўпроқ манфаатли бўлади?

Мавзуни чўзмасдан, содда ва дангал тасвирлашга ҳаракат қиламан.

- 18-25 ёшларидаги эркаклар асосан чиройлисини олишга тарғиб қилади.

- 25-35 ёшларидаги эркаклар эса асосан сабрли ва ақлли аёлга уйланишни тавсия қилади.

- 35-45 ёшларидаги эркаклар эса вазмин ва мулоҳазали аёлга уйланишни тавсия қилади.

*

Нега турли хил ёш вакилларидан тавсиялар турлича чиқади?

18-25 ёшимизда бизда деярли муаммолар бўлмайди. Маошимиз уч-учида бўлса ҳам етарли, бўш вақтимиз бисёр, соғлиқда эса шикоятлар бўлмайди.

Бу ёшдагилар асосан аёли билан ўйин-кулгу, эҳтиросли кечалар, сайр-саёҳатга кўпроқ қизиқиш билдирадилар.

*

25-35 ёшда эса эркак киши учун оғирроқ давр саналади. Чунки бу даврда фарзандлар таъминоти, рўзғор кенгайгани, ундаги ташвишлар эркак кишига ўзи учун вақт қолдирмайди.

Табиийки рўзғорда турли хил камчиликлар бўлади. Эркак киши иқтисод ва тежамкорликни маромига қўядиган аёлга эҳтиёж сезади.
Аммо аксар аёллар эрига кофир, ризқига ношукур, рўзғорда эса ноҳисоб ҳарактерга эга бўлгани учун ҳам оилада турли тушунмовчиликлар келиб чиқади.

*

Ёш куёв никоҳнинг илк онларида албатта барчани уйланишга тарғиб қилади.

Аммо юқоридаги даврга етгач тарғиботи сустлашади. "Уйланишдан олдин кўзингни катта оч!" деб ҳам қўяди. Баъзан бўйдоқларга ҳавас ҳам қилади.

*

35-45 ёш - алоҳида мавзу. Бу ёшдаги эркаклар доим вазмин ва мулоҳазали аёлни маъқул кўрадилар.

Бу ёшда эркак ҳаётнинг қайноқ тандиридан ўткан, қалампир полизидан ялангоёқ юрган, машаққат ва синовлар сочини оқлаган, шамол юзини буриштирган бўлади.

Бу ёшда инсон сокинлик ва тинчликни кўпроқ қумсайди. Шу боис вазиятга вазминлик билан ёндашадиган аёлга кўпроқ суянади. Баъзан атрофдаги ҳодисаларни изоҳлаш учун ҳам куч топилмайди, шунчаки аёли мулоҳаза қилиб, барини англашини истайди.

"Чиройини пишириб ермидинг? Камгапига уйлан!" деган тавсияларга сиз кўп маротаба дуч келгансиз.

*

Сиз уйланиш борасида кимдан маслахат ёки тавсия сўраманг, уларнинг ёшига қараб юқоридаги мазмунга оид тавсияларни оласиз.

*

Унутманг, юқоридаги уч сифат ҳеч қачон бир инсонда жам бўлмайди. Вақт ўтиши билан шаклланади десангиз — адашасиз.

Аёл улардан бирини алмаштира олади, асло жамлай олмайди.

*

Эри бошқа муслимага уйлангани учун эридан талоқ сўраган аёл, вақти келиб бошқа бир эркакка иккинчи рўзғор асносида турмушга чиқади. Чунки уни чиройи бор, аммо ақли йўқ эди.

Чиройига ишониб оиласини барбод қилди. Аммо вақт ўтиб, ақли кириб, чиройи берган кибрдан кечиб, бошқа турмуш қурди.
Энди у ақлли ва сабрли аёлга айланади.

Вақтида ақлини ишга солган ҳолда оиласини сақлаб қолиши мумкин эди-ку, дейсизми?
Ҳа, мумкин эди. Аммо у буни истамайди. Чунки унда ақл неъмати кўринмасди.

*

Юқоридаги мисоллардан яна турлисини келтириш мумкин, аммо барибир мен айтган гапларни тасдиқлайди.

*

Шундай экан, ҳурматли бўйдоқ укаларим!

Уйланишдан аввал сизга қандай тоифа кераклигини аниқлаштириб олинг. Қайтараман, бари бирида жам деб ўйласангиз - қаттиқ адашасиз!!!

(c) Shaydoi Jannat

@eslatdim


Олға Фаластин!!!
Яна "Фаластин Садоси"ни очаманми дейман ))


Бугун илк блогимни расмини топиб олдим.
2015йилларнинг "қама-қама мавсуми"да бошлаган эканман.
Орадан 8йил ўтибди.
Рақамларда катта муддат, аммо мен учун шамолдай учди-кетди.

Шу вақт мобайнида тайинли амал қилишга ҳам улгурмабман. Ёзганларим билан қилганларим ҳеч мувофиқ келмади.
Баъзан ўз ёзганларимга ўзим ҳайрон бўлардим. Агар ўзимни-ўзим билмаганимда тақводор инсон экан, деб ўйлардим.

Гуноҳларга ғарқ бўлиб Жаннатлар орзусида юрибман-да...


Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ёзадилар:

Умму Кулсум (Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қизлари) айтади:

"Мен Аллоҳдан шундай бир жуфт сўрардимки, у мени ҳудди Аллоҳга ибодат қилаётган болакайни яхши кўришганидек яхши кўрсин"

Аллоҳ унга Толха ибн Убайдуллоҳни инъом қилди. Толха Жаннат башорати берилган саҳобаларнинг бири эди.

Умму Кулсум розияллоҳу анҳо эслаб, айтадиларки:

"У (Толха) мени кўрганида севинар,
овозимни эшитканида табассум қиларди.
Йиғлаганимда мени юпатиб, токи тўшагимда исиганимга ишонч ҳосил қилмагунча ўзи уйқуга кетмасди.

Мен бетоб бўлганимда у ҳам ҳудди шу дардни танасида ҳис қилаётгандек оғринарди.

Мен унинг ҳам хуфёна, ҳам ошкора ғурури эдим"

"Ал-Бидоя ва ан-Ниҳоя" 7/157

@eslatdim


Аллоҳ қалбингда яширган оғриқларингни барини билади.
Қалбинг йиғлаб турганида ҳам сиртингдаги табассумингдан хабардор.
Сенга қанчалар оғир кечаётганидан ҳам хабардор.
Ҳар бир кунингни қанчалар машаққат билан ўтказаётганигни ҳам билади.
Толиққан кўзларингдан оқаётган ёшларни ҳам кўриб турибди.

Қанчалар қийналаётганинг, толиққанинг, эзилганингни ҳам билади.

Лекин Аллоҳ сенга ажойиб бир ҳушхабарни ҳам берганини унутма:

"Бас, албатта, қийинчилик ортидан енгиллик бордир" (Шарҳ 5)

Мажруҳ қалбинг бунга ишона олмайди-а?
Ахир машаққатли ҳаётингда ёлғизсан ва бу машаққатларинг тез орада бахтиёр онларга ўзгаришига ўзингни кўзинг етмайди.
"Наҳотки? Шундай кунлар келадими?" деб, ўзингга савол берасан.

Аллоҳ буни билади. Саволингга жавоб бўлгандек, Аллоҳ сенга яна шу суранинг давомида маълум қилади:

"Албатта, қийинчилик ортидан енгиллик бордир" (Шарҳ 5)

Сенда умид пайдо бўлди-а?
Ахир Аллоҳ ёлғон гапирмайди.
Ахир Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Аммо сенда яна савол пайдо бўлди:

"Бунинг учун нима қилишим керак?"

Аллоҳ саволингни жавобсиз қолдирмайди. Жавобни ҳудди шу сура ("Шарҳ")нинг давомидан оласан:

"Фориғ бўлсанг, ибодатга урингин. Ва фақат Роббингга рағбат қилгин" (7-8)

Мен Роббимнинг ваъдасига ишонаман. Сен ҳам ишон ва дуога маҳкам бўл.

@eslatdim


Ижтимоий тармоқларнинг бирида бир видеога кўзим тушиб қолди.
Унда бир аёл қандайдир "латта"га важоҳат билан ниманидир ўргатаяпти: "Исмингни бақириб айт!" деса, йигит ҳам қўйнинг тонида "Шербеeeк!" деяпти.

Ҳудди шу аёл иштирокидаги бошқа бир видеода бошқа бир латта "Мен бешта қилдим!" деб маъраса, анави аёл бақириб "Ишонмайман! Ишонтир!" деб ўшқиряпти.

Очиғи, бундай видеоларни медам қабул қилмайди. Аммо айрим танишларим бу аёл кўп латталарга қатъиятли бўлишни ўргатишини, аёлни психолог эканини айтишди.
Менга бу аёлни кимлиги, кимга нимани ўргатиши ҳам қизиқ эмас.

Мен учун ачинарлиси - эркак жинсидаги нусха эркак бўлишни ожизадан ўрганиши бўлди.

Наҳот шу латтани отаси, ини ёки дўстлари бўлмаса?

Наҳот оталар оиладаги ўрнини унутиб, фарзандларининг фитрати бузилаётганига беэътибор бўлишса?

Наҳотки шу йигитларни ружулатидан аёл кишига шикоят қилиб боришга ғурури йўл қўйса?

*

Ҳурматли рижоллар!
Кимгадир ота, кимгадир оға, кимгадир дўстсиз. Нотанишларга эса Ислом йўлида биродарсиз. Биродарларингизни ўз ҳолига ташлаб қўйманг.

Эркакликни аёллардан ўрганишларига жим қарайдиган даражада лоқайд бўлманг.

Имом Фузайл ибн Иёд роҳматуллоҳи алайҳ айтганлар:

"Ким бир биродарининг нопок иш қилаётганини кўра туриб, унга жилмайиб қараса - батаҳқиқ, унга хоинлик қилибди!"

(с) Shaydoi Jannat


Гуноҳларинг танангга оғирлик қилаётганини ҳис қилаётган бўлсанг, демак ҳали мўминликдан зарранг қолган... Зарраларни жамлаб нурга айлантир.

@eslatdim

Показано 20 последних публикаций.

716

подписчиков
Статистика канала