+1 Бугун 31-кун. Ўзимга берган ваъдамни яни инстаграмсиз бир ойлик ҳаётни яшаб кўрдим.
Нима учун бу қарорга келдим?
Сабаб 1 ой олдин ёнгил дафамин (реелс видеолар) "қарами"га айланиб қолганимни сездим ва бу ҳолатни қачондир ўзгартириш керак эди.
Шу сабаб ўзим учун кичик бир тажриба қилишни ният қилдим. Бу инстаграмсиз яшаб кўриш.
Бу жараёнда нималарга дуч келдим?
Дастлабки 2-3 кунда ҳаммаси жойида эди, лекин бу ҳолат 1 ҳафтадан кейин тамоман ўзгарди. Буёғига реелс видеолар "ҳуружи" бошлади. Инстаграмни титкилаб ўтирган инсонларни кўрганимда мен ҳам иловани қайта юклаб олиш хоҳиши қийнарди. Аммо шу вақт ўзимга берган ваъдам ва сизга
билдириғим бу ҳолатдан тийилишимга сабаб бўлди.
Ҳозир ҳолат қандай, бундан кейинчи?
Реелс видеоларга эҳтиёж сезмай қўйдим. Бу ҳолат одат сифатида шаклланди. Буёғига ҳам шу тажрибада давомли бўлишга ҳаракат қиламан.
Нималарга эришдим?
Аввал айтганимдек вақт назорати, диққат ва унумдорлик ошди, стресс, дипрессияга мойиллигик камайди. Шубҳасиз, бу синов ҳаётимни яхши тарафга ўзгаришига, ўзимга, иродамга бўлган ишончим ортишига сабаб бўлди.
Албатта, инстаграмсиз бир ойлик ҳаёт орқали сизга ўзимни қанақадир ютуққа эришиб қўйган инсон сифатида кўрсатмоқчи эмасман. Чунки бу ҳеч қандай ютуқ эмас. Алсида норма! Ушбу гапларим орқали бу каби иловалардан фойдаланмасликни тарғиб қилмаяпман, шунчаки қарамлик даражасига етмаслик кераклигини ўз тажрибам орқали яна бир бор эслатмоқчиман.
Хулоса ўрнида шуни айтишим мумкинки шу кичик синов ортали ўзим учун катта тажриба олдим.
Биз ўзимизни тарбиялашимиз учун ўзимизни нимагадир мажбурлашимиз кераклигини тушундим.
П.с/ Фикрлар субйектив, эътироз ва саволларингиз бўлиши табиий.
10.01.2024. Тошкент.