❗️
Мактабларда телефонларни тақиқлаш руҳий саломатликни яхшилайдими? The Economist нашрига кўра — Франция ҳукумати
2018 йилдан буён бошланғич ва ўрта мактабларда смартфондан фойдаланиш тақиқ қўйган. Чунки бу болаларнинг
диққатини жамлашга, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини камайтиришга ва
онлайн безориликни камайтиришга ёрдам беради деб ҳисоблашади.
Нидерландия ҳам 2024 йил январидан бошлаб худди шундай тақиқни жорий қилди. Шу йилнинг охирида
Венгрия ҳам худди шундай тақиқни қўллаган.
Британияда ҳам Парламент худди шундай чораларни кўриб чиқмоқда. Улар олдида турган асосий савол мактабларда смартфонларни тақиқлаш руҳий саломатлик учун
қандай фойда беради?☝️2021 йилда
Америка бош жарроҳларидан бири 2009-2019 йиллар оралиғида америкалик ўрта мактаб ўқувчилари орасида тадқиқот ўтказади ва унга кўра ушбу ўқувчилар орасида умидсизлик ҳисси 40 фоизга, ўз жонига қасд қилишни жиддий ўйлайдиганлар
сони 36 фоизга ошганини аниқлайди. Бунинг энг ёмони шундаки, ўсмирлик даврида пайдо бўладиган руҳий саломатлик
муаммоларининг 48 фоизи (масалан, депрессия ва руҳий безовталик) одамларни бутун умри
давомида азоблайди.
🔰Ушбу тенденцияларни смартфонларнинг кўпайиши билан боғлаш мумкиндир, аммо,
сабабий алоқани ўрнатиш қийин. Муаммонинг бир қисми шундаки, смартфонлар жуда кўп функцияни ўз ичига олади (кроссворд ечиш, янгиликларни ўқиш). Болалар ҳам ҳар хил. Яъни смартфондан фойдаланиш
ҳар бир болада турлича ва бу ҳар қандай тадқиқотда ҳисобга олиниши керак.
🔰Кембриж университетида Эми Орбен бошчилигидаги
тадқиқотда 10 ёшдан 21 ёшгача бўлган 17 409 киши ўз ҳаётларидан қанчалик мамнун эканликлари ва ижтимоий тармоқлардан қанчалик фойдаланишлари сўралган ва 2022 йилда
“Nature Communications” журналида эълон қилинган мақолада тадқиқотнинг натижаси шуни кўрсатадики, бир йил давомида ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кўпайтирган қизлар ўз турмуш ҳаётидан
сезиларли даражада қониқмаган.☝️Лекин мактабларда телефонларни тақиқлаш орқали бунинг қанчалик ўзгариши номаълум.
Доктор Орбеннинг сўзларига кўра, телефон фойдаланувчиларнинг батафсил маълумотларини аниқлашнинг имкони йўқ. Чунки, тадқиқотчи умумий экран вақти каби ўлчовларга таянишга мажбур. Айнан бола нима мақсадда телефондан фойдаланаётгани номаълум. Натижада таълим доирасида телефондан фойдаланаётган бола ҳам, ижтимоий тармоқларда бўлган болалар билан бир хил таҳлилий маълумот беради.
eMaktabuz
📙https://t.me/kundalikbuxoro
📗https://t.me/emaktabuz