“GREENLEAF” ПИРАМИДАСИ ФИРИБГАРЛИГИ БЎЙИЧА МУРОЖААТ
Ассалому алайкум.
Каналда мени Хоразм вилоятидаги "Гринлиф" (“Greenleaf”) пирамидаси ҳақидаги мурожаатим чиққанди. Мен ҳам кўпчилик қатори Урганч шаҳар ИИБга пирамида устидан шикоят қилиб, пулларимни қайтариб беришларини сўраган эдим.
Урганч шаҳар ИИБдаги таниш орган ходими билан гаплашдим. Унинг айтишича, пирамидага минглаб одамлар адашиб кириб қолган. Одамларнинг пирамидага киритган пулларини қайтаришнинг иложи йўқ экан, чунки пирамиданинг асосий ҳисоб рақами Хитойда жойлашган экан. Гулзода Ҳайитбаеванинг машиналари, уйи, банкдаги ҳисоб рақами ҳам бегона одамларнинг номига расмийлаштирилган экан. Яъни фирибгар Гулзоданинг номида ҳеч нима йўқ. Гулзода пирамида қулаши ва кейин жавобгарликка тортилиши мумкинлигини олдиндан билган ва шунинг учун номида ҳеч қандай пул ёки моддий буюм қолдирмаган. Судлашиб ютиб чиққан тақдиримизда ҳам ҳеч нарсасиз қоларканмиз.
Буни эшитиб жудаям жаҳлим чиқди.
Юқоридаги раҳбарлардан сўраб қоламан. "Гринлиф" пирамидаси шаҳар марказида офис очиб, куни билан одамларнинг пулларини фирибгарлик билан ўзлаштириб ўтирибди. Ушбу пирамиданинг барча офисларини ёптиришингизни сўрайман. Қанчалик тез ёпилса, шунча кам одам алданади. Биз пулсиз қийналиб юрибмиз, Гулзода эса шериклари билан ресторанма-ресторан кезиб юрибди.
Хоразм вилоятидаги алданган аёллар номидан мурожаатимиз шуки, Гулзода Ҳайитбаева ва унинг шерикларини суд қилиб, қонун олдида жавоб бердириб, Зангиота туманидаги аёллар колониясига юборишингизни сўраймиз.
Хитойга миллионлаб долларлар чиқиб кетяпти. Буни назоратга олиш керак. Бу пирамида бугун йиқилмаса, қачондир йиқилади.
Ҳайитбаева Гулзода компания томонидан стандарт равишда ойига 150 миллион сўм маош олади. "Элтуз"да мурожаат чиққанидан кейин, прокурор ва терговчиларга пора бериб жазодан қутулишга ҳаракат қила бошлаган Гулзода. Агар бу иш бермаса, Туркияга қочиб кетиш режаси бор экан.
Шунинг учун бу фирибгарни қонун олдида жавоб бериши учун орган ходимларидан шаффофликни сўраб қоламан.
Бу фирибгарларнинг пирамидаси кундан-кунга кенгайиб бормоқда. 10-11 ноябр кунлари Урганч шаҳардаг Огахий театрида Гулзода шериги Умида билан минглаб содда хотин-қизларни йиғиб, семинар ўтказишмоқчи (кириш пули 150 минг сўм).
Гулзода ва Умида каби фирибгарлар озодликда юришга мутлақо нолойиқ. Орган ходимлари нимани кутишяпти? Чора кўрмай. Қачонки бу пирамида йиқилиб, фирибгарлар четга қочиб кетгандан кейин чора кўришадими?
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube