Агарда жамиятда кланлар ҳозиргидек кучайиб борадиган бўлса, яқин бир икки йилда давлат хавфсизлиги инқирозга дуч келади.
Олдин троллар фабрикаси деган тушунча бўлар эди, унда ўнлаб ёки юзлаб мутахассислар бир бинода юқори интернет тезлигига уланган компютерда маълум сиёсий вазифаларни бажарарди. Деярли ҳар бир давлатнинг яширин шундай ижтимоий тармоқ армияси мавжуд.
Афсуски троллар армияси бизда маълум амалдаги шахслар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. Уларни ўзбек кланлари деса бўлади. Ахборот воситаларини интернетда бошқариш уларни қўлига ўтиб қолган. Чунки уларда пул жудаям кўп.
Улар кимлар бўлиши мумкин деган савол пайдо бўлади?!
Биринчидан, Президент атрофидаги қудратли шахслар ва улар билан ҳамкорликда ишлаётган балки собиқ ҳокимлар, криминал одамлар.
Иккинчидан, Ахборот коммуникация соҳасида ишлаб, давлат маблағларини талон тарож қилмасада аммо ўз лавозимидан фойдаланиб ўзига садоқатли блогерлар армиясини барпо этган амалдаги ёки собиқ раҳбарлар. Яъни медиа соҳани хусусийлаштириб олган кучлар. Улар давлатга тегишли ОАВга ўзининг содиқ итларини қўйган бўлади.
Учинчиси, узоқ йиллардан бери вилоят ҳокими лавозимида ишлаб келаётган шахслар. Қандай ишламасин бир жойда кўп йил ишлаган ҳар қандай ҳоким хавфсизлик учун потенциал хавфга эга. Улардан айримачилик, мустақил бўлиш ва ҳар қандай намойишлар кутса бўлади.
Тўртинчиси. Ҳақиқий ватанпарварлик руҳида тарбия топган давлатга садоқат билан ишлаётган махфий ходимлар. Улар жудаям заиф чунки уларни юқорида санаб ўтган кланлар маблағ томонлама қийнаб қўйган бўлади. Гапимни исботи шуки, уларни тармоғда кузатиб бўлмайди ҳам. Номига ишлашга мажбур. Ҳар томонлама ваколати қисқаргандан кейин нима ҳам қилиш мумкин.
Бешинчиси, Чет эл оммавий ахборот воситалари ва уларга хизмат қилаётган айрим орамиздаги сотқин мутахассислар. Уларнинг асосийлари АҚШ, Россия, Туркия ва қўшни давлатлар
Мана шу кунларда ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтаман. Чунки бу орқали ахборот кучларимиз медиа фронтда қай даражада эканлигини белгилаб беради.
Ислоҳотлар қилинмаса давлат чегаралари ичкаридан ишғол қилинади.
Мардон Аслонов
@elmadad