Репост из: Huquqiy axborot | Lex.uz
“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-628-сон, 14.07.2020 й.) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.
Қонунга асосан, Энергетика вазирлиги энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат текшируви ва назорати органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланди.
Энергиядан оқилона фойдаланишни ривожлантириш давлат дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, энергиядан оқилона фойдаланишни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш, уларнинг ижроси юзасидан тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг асосий ваколатларидан бири этиб белгиланди.
Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
http://lex.uz/m/acts/4895653