Тошкент ҳавосини бузаётган иссиқхоналарнинг ярмидан кўпи кўмир, резина шиналардан фойдаланаётгани маълум қилинди
Тошкент атрофидаги иссиқхоналарнинг ярмидан кўпи кўмир, резина шиналар ва бошқа ёнувчи воситалардан фойдаланаётгани маълум қилинди. Экопартия Эковазирлик ва Бош прокуратурадан муаммога тезкор чоралар кўришни сўради.
Экопартия маълумотига кўра, Тошкент шаҳри атрофида 1314 гектар майдонда 631 та иссиқхона фаолият юритяпти. Уларнинг 60 фоизи кўмирдан, баъзан эса резина шиналардан фойдаланяпти. Шаҳар ҳавоси ёмонлашувида иссиқхоналарнинг таъсири кўп.
Шунингдек, партия ҳавонинг ифлосланишига кўп саноат корхоналарида ускуналарнинг маънан эскиргани ва аксарият корхоналар замонавий филтрлар ўрнатмаётганини сабаб қилиб кўрсатган.
3 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳри ҳавосида заҳарли заррачалар миқдори 780 мкг/м3 даражагача ошган эди. Ифлосланишнинг асосий сабаби PM2,5 заррачаси бўлиб, у ЖССТ тасдиқлаган меъёрдан 93,2 баробар кўп бўлгани маълум қилинганди.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live