КИБР КАСАЛЛИГИДАН ШИФО ТОПИШ ЙЎЛИ
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу бир куни бозорда устларига бир боғич ўтин юклаб кетаётган эдилар. У кишини кўрган кишилар сўрашди:
«Аллоҳ сизни бу нарсадан беҳожат қилган-ку, нима учун ўзингизни бундай ишлар билан қийнаяпсиз?»
Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу жавоб бердилар:
Кибр (туйғуси)ни эзғилаб ташлашни истадим. Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қуйидаги сўзларни эшитганман:
«Кимнинг қалбида бир дона хантал уруғичалик миқдорда бўлса ҳам кибр (ҳақни қабул қилмаслик, ўзини бошқалардан устун кўриш туйғуси) мавжуд бўлса, у жаннатга кирмайди».
Имом Ҳайсамий ривоятлари
ИБН САЛОМ КИМ ЭДИ?
Мадинада яшаган яҳуд қабилаларининг энг катта олимларидан бири.
Исломни қабул қилишларидан олдин ўз қавмлари ичида катта обрў-эътибор билан кўтар-кўтар қилиб юрилган бу зот Исломга кириб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашишлари биланоқ ўзларининг қабиладошлари у кишидан бутунлай воз кечиб юборишади. Шунга қарамасдан Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу Ислом динида вафот этгунларига қадар собитқадам давом этганлар.
КИБРДАН ДАВОЛАНИШ НАМУНАЛАРИ САҲОБАЛАР ҲАЁТИДА:
Саҳобаи киромларнинг ҳаётлари билан танишар экансиз, улар ўз нафсларида кибрдан заррача асорат қолдирмаслик мақсадида бутун ҳаётларида қандай яшаганликлари ҳақида кўпдан-кўп гўзал ибратли қиссаларга гувоҳ бўласиз.
Абу Бакр ва Умар разияллоҳу анҳумо халифалик даврларида кечалари ўзларининг кимликларини билдирмасдан халққа хизмат қилиб юришлари, Абу Зар разияллоҳу анҳунинг Билол Ал-Ҳабаший розияллоҳу анҳуга бўлган муомалалари бу борадаги машҳур намуналардан. Мақола чўзилиб кетишидан қўрқмаганимизда кўплаб қиссаларни ёдга олишимиз мумкин эди.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
© @Audiokoran
https://t.me/joinchat/AAAAAERcTN1_cNDsIijb2w