Ассалому алайкум, ҳурматли партиядошлар ҳамда партиямиз фаоллариБугун,
8 январь — Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилган кун. Ушбу сана муносабати билан фидоийлик билан меҳнат қилаётган ходимларимиз,
638 мингдан зиёд аъзоларимиз, фаолларимиз, депутатларимиз ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси йўлида меҳнат қилаётган, қайғураётган тарафдорларимизни самимий муборакбод этаман!
Ташкил этилганига унча кўп бўлмасада Ўзбекистон Экологик партияси бугун мамлакатимиз сиёсий майдонида ўз ўрнига эга бўлди.
Ўтган
2024 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтган сайловларда партиямиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасида
16 нафар, маҳаллий Кенгашларда
762 нафар депутатлик ўрнига эга бўлди. Олдинги чақриққа нисбатан кўпроқ депутатлик ўрнига эга бўлганлиги партиямизга нисбатан халқимизнинг ишончи ортаётгани ва экологик муаммоларнинг долзарблашиб бораётганидан далолатдир.
Олдимизда экологик барқарорликка эришиш, аҳолимизни тоза атроф-муҳитда яшашини таъминлаш, инсонлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш, экологик маданиятни юксалтириш каби улкан марралар бор. Бу марраларга биргаликда эришамиз.
Абдушукур Хамзаев,
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши раиси✅
Facebook | 🌐
Instagram |🌐
Web site | 📹
You Tube