#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат харидларида ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади
“Давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори
(ПҚ-417-сон, 03.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰
2025 йил 1 январдан ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган товарларни таклиф этишнинг қуйидаги йўналишларини назарда тутувчи очиқ ва шаффоф
Ишлаб чиқарувчилар экотизими жорий қилинади:
➖ҳудудлар ва товарлар кесимида ишлаб чиқарувчилар тўғрисидаги
саноат харитасини ишлаб чиқиш;
➖давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ўртасида
ўзаро кооперация алоқаларини ўрнатиш ва офтейк шартномалар тузиш имкониятини яратиш;
➖
“B2B” ва “B2C” форматида “маркетплейс” шаклидаги эркин савдо майдончасини ташкил этиш.
🏢
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ишлаб чиқарувчилар экотизимининг тўлиқ жорий этилиши ва унинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш учун
масъул ташкилот эканлиги белгиланди.
📁 “давлат харидлари – бизнесга кўмак” тамойили асосида
“тадбиркорбай” ишлаш тизими йўлга қўйилади.
✅ Айрим тадбиркор ишлаб чиқарувчиларга барча
давлат харидлари электрон тизимларида:▪️давлат харидларида иштирок этиш учун воситачилик йиғими миқдорига нисбатан
50 фоиз чегирма тақдим этилади;
▪️харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишда
қўшимча закалат киритилмайди.
@dxariduzb