Репост из: Jizzax viloyati prokuraturasi
РАСМИЙ БАЁНОТ
“You tube” каналидаги видеомурожаатлар юзасидан
Дўстлик туманида яшовчи фуқаро З.Д.нинг Дўстлик тумани МТБ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати Жиззах шаҳар ИИО ФМБ томонидан лозим даражада текширилмаганидан норозилиги ҳақида видеомурожаатлари вилоят прокуратураси томонидан назорат тартибда ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Дўстлик туман МТБ мудири бошчилигидаги ходимлар ва айрим давлат мактабгача таълим ташкилот раҳбари иштирокида 2020 йилнинг 24 декабрь куни Жиззах шаҳридаги “Аср” кафесида карантин қоидаларига риоя қилмасдан ўтказилган янги йил тадбири жараёнлари фуқаро З.Д томонидан видео тасвирга олиниши давомида, туман МТБ бошлиғи О.И ва бошқалар ўзбошимчалик билан фуқаро З.Д.нинг “Realme 6” номли уяли қўл телефонини олиб қўйишган.
Шунингдек, МТБ бошлиғи ва бошқалар фуқаро З.Д.нинг уяли қўл телефонини ўзбошимчалик билан қўлга киритгач, З.Д.нинг шахсий маълумоти бўлган, бошқа шахс билан смс ёзишма хабарларини унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўзининг қўл телефонига кўчириб олиб, туман МТБ ходимлари ва ДМТТ раҳбарлари уланган интернет ижтимоий тармоғининг телеграмм группасига шунингдек, 507 нафар туман ташкилот ходимларидан иборат бўлган телеграмм группасига жойлаб, тарқатиб юборган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан бўлим бошлиғи О.Ига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-1 ва 200-моддалари билан ҳамда бўлимнинг 2 нафар ходимларига нисбатан 200-моддаси билан маъмурий жавобгарликка доир иш қўзғатилди.
Бундан ташқари, мазкур ҳолатлар юзасидан муқаддам ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, Жиззах шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБнинг тегишли профилактика инспектори томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 10 нафар ходимларнинг (МЖтК 54-моддаси) маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш билан чекланилган холос. Қолган ҳақиқатни аниқлашга қаратилган ҳаракатларни тўлиқ бажармаганлиги, исботланиши лозим бўлган ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилмаганлиги натижасида фуқаронинг ҳақли эътирозларини юзага келтирганлиги боис, профилактика инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
@jizzaxviloyatprokuraturasi