Ўткир Ҳошимовдан уруш ҳақида иқтибослар.
Инсоният тарихи-урушлар тарихидан иборат. Эртакларда-уруш. Достонларда-уруш.
Китобларда-уруш. Киноларда – уруш… Табақалар уруши. Фуқаролар уруши.
Мамлакатлар уруши. Жаҳон уруши.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, сўнгги олти минг йил ичида Ер куррасида
5700 марта уруш бўлган экан. (Майда-чуйда қабилалар жанжали бу ҳисобга кирмайди).
Яна ўша олимларнинг айтишича, одамзот ўртача олтмиш йил умр кўраркан. Бундан
чиқди, инсонболаси ҳаёти давомида 57 йил уруш қилиб, уч йил “дам олар” экан.
Астағфируллоҳ! Биз киммиз ўзи?!
* * *
Урушда ғолиб ва бахтли подшоҳ, ғолиб ва бахтли қўшин, ғолиб ва бахтли давлат,
ғолиб ва бахтли тузум бўлиши мумкин. Аммо, ғолиб ва бахтли одам бўлмайди. Негаки,
уруш одамни одам ўлдиришга мажбур қилади. Одам ўлдирган одам эса ҳеч қачон
бахтли бўлмайди!
* * *
Урушнинг яхшиси бўлмайди. Аммо энг даҳшатли уруш-фуқаролар уруши. Негаки, у
авлоддан авлодга “мерос” ўтиб, абадий давом этади!
* * *
Уруш билан беш укунда битадиган муаммо тинчлик билан беш йилда битса, иккинчи
йўлни танлаш керак!
* * *
Бир замонлар урушда аскар ўлса-ўлгандир. Ҳозирги урушда қурол кўтаргандан кўра
қурол кўтармаган кўпроқ қирилади. Замонавий қуроллар окоп билан болалар
боғчасининг, аедродром билан туғруқхонанинг фарқига бормайди!
Инсон-ақлли. Инсон-донишманд… шу қадар донишмандки, хат-саводи чиқмай туриб
омоч ўйлаб топди… Ғилдирак ихтиро қилди. Нарвон… Кейин сувда сузди. Осмонда
учди. “Ойнаи-жаҳон”ни яратдди… кўп бедаво дардларга шифо топди. Қадами Ойгача
етди…
Инсон – ақлли. Инсон-донишманд… Шу қадар “донишманд”ки, бир зарб билан бутун
бошли шаҳарни култепага айлантирадиган атом бомбасини ўйлаб топди. Шу қадар
“донишманд”ки, бир зарб билан бутун бошли мамлакатни ер билан яксон қиладиган
водород бомбасини яратди. Шу қадар “донишманд”ки, бир зарб билан миллион
одамни, мол-ҳолни, қурт-қумирсқани қириб ташлаб, “жонсиз” бойликларга – уй-жой,
мол-мулк, олтин-кумуш, темир-терсакка зиён етказмайдиган “ақлли” нейтрон
бомбасини кашф этди…
Шу қадар “донишманд”ки, бир томчиси ҳавога пуркалса, етмиш одамни тил
торттирмай ўлдирадиган “У-Х” деган заҳарни ихтиро қилди ва… ўша заҳри-қотилнинг
15 минг тоннасини ғамлаб қўйди…
Бу қурол билан етти юз миллиард одамни қириб ташлаш мумкин экан!
Ҳолбуки, Ер куррасида беш миллиард одам яшайди…
… Инсон-ақлли. Инсон-донишманд. Инсон – телба!
* * *
Одамхўрлик-каннибализм, беш аср аввал барҳам топган, дейдилар… Ундай эмас.
Модомики, ер юзида уруш балоси бор экан, шунинг ўзи одамхўрликдир.
* * *
Уруш деган палакатни, кўпинча, калтафаҳм сиёсатдонлар ўйлаб топади. Тўнкамижоз
генераллар бошлайди. Жабрини эса бегуноҳлар тортади. Бегуноҳ аскар. Бегуноҳ ота.
Бегуноҳ она. Бегуноҳ келин. Бегуноҳ гўдак…
Манба:@iqtiboslar
@dunyo_uz янгиликлар дунёси
Якинларингизга хам улашинг