DTM | Info


Гео и язык канала: не указан, не указан
Категория: не указана


Qaynoq habarlar bilan ushbu kanalda tanishing????

Связанные каналы

Гео и язык канала
не указан, не указан
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


​Assalomu alaykum!
Bugun 9-May — Xotira va qadrlash kuni! O'tganlarni ruhlari shod, ohiratlari obod bo'lsin!

Kanalga ulanish👇
https://telegram.me/Dtm_info


Сиртқи таълимда ҳам 3 та йўналишни танласа бўладими?

Ҳа, бўлади. Абитуриентлар ҳужжат топшираётганда фанлар блоки мос келадиган 3 та сиртқи таълим йўналишларини танлаши мумкин.

Фақат бу ерда бир жиҳатни эътиборга олиш керакки, танланаётган 3 та йўналиш албатта битта таълим шакли доирасида бўлиши керак. Яъни битта кундузги, битта сиртқи, битта кечки таълимни танлаб бўлмайди. Агар асосий ОТМ сифатида кундузгига топшираётган бўлсангиз, демак қолган 2 та йўналишни ҳам фақат кундузгилар орасидан танлай оласиз, сиртқи ёки кечки таълимни қўша олмайсиз. Ёки аксинча, агар сиртқига топширмоқчи бўлсангиз, демак барча йўналишларингиз фақат сиртқи таълим доирасида бўлиши керак

Manba: @TalabaUz

@Dtm_Info


#ОнаТилим
#ЎзбекТили
«Она тилимизнинг бойлигини, унга ҳурматингиз ва муҳаббатингизни тилимизни дунёга тараннум этиш билан кўрсатишингиз керак»,

«Ўзбекистоннинг чет элдаги элчиси бўлса-ю, ўзбек тилини билмаса, бу халқимизга хиёнат эмасми?!»

© Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Каналга уланиш:👇🏻

@Dtm_Info


​​​​Китоб – хазина

“Агар сиз фарзандингизга данғиллама уй қуриб берсангиз-вақти соати келиб, у эскириши мумкин. Агар энг зўр машина олиб берсангиз - уям тез орада эскириши мумкин. Агар унга моддий бойлик, пул қолдирсангиз - уям бир кун сарф бўлиб тугаши мумкин. Аммо дунёда ҳеч қачон эскирмайдиган, йўқолмайдиган бебаҳо бир бойлик борки, у ҳам бўлса, фарзандингизга берган билим ва ҳунардир. Лекин билим ва маърифатни қаердан, нимадан олиш мумкин? Аввало, китоб деган хазинадан”.

©Ш.М. Мирзиёев

➖➖➖➖➖➖
Manba: @Dtm_info

@Dtm_Info kanali uchun mahsus


​✅ОТМларга қабул ҳақида 7 факт

1️⃣ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш имконига эга.

2️⃣ Хорижий, хусусий ҳамда ҳарбий олий таълим муассасаларига, олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳамда олий таълим муассасалари махсус сиртқи таълим шаклларига ўқишга кириш учун абитуриентлар, шунингдек хорижий фуқаролар бевосита Олий таълим муассасаси ўзига ҳужжат топширади.

3️⃣ Абитуриентлар уларнинг доимий (вақтинча) рўйхатда турган жойидан қатъий назар, экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари марказига кечаю-кундуз мурожаат қилиши мумкин.

4️⃣ Олдинги ўқув йиллари битирувчилари май ойидан июн ойининг ярмигача ҳужжат топширишлари мумкин.

Жорий ўқув йили битирувчилари эса июн ойининг иккинчи ярмидан июл ойининг охирига қадар топишириш имконига эга.

5️⃣ Давлат хизматлари марказига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади:
- фуқаролик паспорти (мавжуд бўлмаса ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини кўрсатган ҳолда маълумотнома);
- паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

6️⃣ Абитуриент бир вақтнинг ўзида ўқитишнинг бир шакли доирасида учтагача олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлаши мумкин. Бир нечта олий таълим муассасаси (таълим йўналишлари)ни танлашда имтиҳон топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги мос бўлиши шарт.

7️⃣ Абитуриент имтиҳон натижаларига кўра олий таълим муассасасига қабул қилинган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тегишли олий таълим муассасаларига ўқув йили бошлангунга қадар тақдим этади.

Талаба бўлиш учун ўқишга киришнинг бу йилги қабул тартиби ва жорий этилаётган янгиликлардан хабардор бўлишни истайсизми?

Манба: @Dtm_Info

🇺🇿 @Dtm_info kanali uchun mahsus


​​​​​​Абитуриентлар диққатига!

Ҳурматли абитуриентлар!
Давлат тест маркази томонидан Call center ишга туширилган. Эндиликда Сиз Call centerга мурожаат қилиб, тест синови ўтказиш жараёнлари, янгилик ва ўзгаришлар, Давлат тест маркази фаолиятига доир саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин. Бунинг учун 1195 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ва саволларингизга батафсил жавоб олинг.

ИШ ТАРТИБИ:
куни – душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума;
вақти – соат 09:00 дан 18:00 гача;
тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

Bu habar @TalabaUz kanalidan olindi!!!

📚 @Dtm_Info kanali uchun mahsus


Савол: Юридик университетда тестда она тили ва адабиёти фанига энг юқори балл берилиши айтилди, бу ўзгариш Қорақалпоқ давлат университетининг юриспруденция факультетига ҳам тааллуқлими?

Ушбу саволга Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида қуйидагича жавоб берди:

ЖАВОБ: Йўқ, тааллуқли эмас. Давлат қабул комиссиясининг баёнида ушбу ўзгариш фақат Тошкент давлат юридик университетига тегишли эканлиги белгиланган.

Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида мавжуд бўлган юриспруденция йўналишларида ўзгариш йўқ.

Лекин бир қизиқ жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Охирги ўзгаришдан кейин Ўзбекистондаги юридик йўналишлари учун тест синови 3 хил фанлар мажмуаси бўйича ўтказиладиган бўлди.

ТДЮУ учун:
Она тили ва адабиёти – 3,1
Чет тили – 2,1
Тарих – 1,1

ЖИДУ учун:
Тарих – 3,1
Чет тили – 2,1
Она тили ва адабиёти – 1,1

ҚДУ учун:
Тарих – 3,1
Она тили ва адабиёти – 2,1
Чет тили – 1,1

Кўриб турганингиздек, юрист бўлиш учун турли ОТМларга турлича тайёргарлик кўриш керак. Шу пайтгача, фақат ЖИДУда фанлар ўрни бошқача эди, аниқроғи чет тили фанига она тилига қараганда каттароқ балл бериларди. Буни мантиқан тушунса бўлади, чунки йўналиш номининг ўзи ҳам 5240100-Юриспруденция (халқаро ҳуқуқий фаолият) деб номланади. Шу сабабли бу ерда хорижий тилга талаб юқорироқ эди.

Аммо ҳозир учта ОТМда уч хил тест мавжудлиги, фикримча, юртимизда юридик йўналиш бўйича тизимли ёндошув мавжуд эмаслигини кўрсатади. Қилинаётган ўзгаришлар аниқ илмий тадқиқотлар, асосли аргументлар натижасида амалга оширилаётганига шубҳа туғилади. Чунки ҳалигача ҳеч ким бўлажак юристларга нима учун тарихдан кўра, она тили ва адабиёти фани муҳимроқ эканлигини илмий тушунтириб бермади. Агар ҳақиқатдан юрист учун она тили ва адабиёти фани муҳимроқ бўлса (ҳар ҳолда каналдаги сўровномада кўпчилик бу ўзгаришни ёқлади), унда нима учун бу фақат Юридик университетга татбиқ этиляпти? Нима, қолган иккита ОТМда юристлар тайёрланмайдими? Айтяпманку, бу борада тизимли ёндашув йўқдек, ҳамма ўз кўрпасини ўзига тортаётганга ўхшаб кўриняпти. Албатта, буларнинг барчаси ИМХО.

Ҳа, айтганча, яна бир нарсага диққатингизни тортмоқчиман.

Юридик университетдаги фанлар мажмуаси бирорта бошқа йўналишда йўқ. Яъни ҳеч қаерда она тили, чет тили, тарих кетма-кетлиги мавжуд эмас. Бу эса ўз навбатида жорий йилда бир нечта ОТМга ҳужжат топшириш тизими йўлга қўйилаётган бир пайтда ТДЮУга топширмоқчи бўлган абитуриентлар фақат ва фақат шу университетга ҳужжат топшира олиши мумкинлигини англатади, абитуриентларнинг бир нечта ОТМга ҳужжат топшириш ҳуқуқини чеклаши мумкин. Чунки ҳали расман тасдиқланмаган ушбу тартиб лойиҳасида бир нечта ОТМга ҳужжат топшириш тизими фанлар мажмуаси бир-бирига мос келган ОТМлар ўртасида амал қилиши назарда тутилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEra2R68un9lTpDP9A

🇺🇿 @Dtm_Info uchun maxsus!!!

Показано 7 последних публикаций.

14

подписчиков
Статистика канала