Репост из: Edu.uz
#Ўқишни_кўчириш
Қўшни давлатлардаги ўзбекистонлик талабалар ўқишини республика ОТМларига имтиҳонсиз кўчирадилар
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 4 февралдаги 12-сон баёни билан қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон)даги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза қабул қилишга рухсат берилди.
Талабгорлар 2020 йилнинг 7 февралидан 15 февралига қадар (шу куни ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача республиканинг барча ҳудудларида ташкил этилган Ҳудудий ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари мумкин.
✅ Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралади:
👉 ариза (жойида тўлдирилади);
👉 рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
👉 паспорт нусхаси.
Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон) олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётган таълим муассасасининг мулкчилик шакли (давлат, нодавлат), таълим шакли (кундузги, сиртқи, кечки), таълим тури (бюджет, тўлов-контракт) ҳамда курсидан қатъий назар республика олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида кўчириш бўйича ариза топширишлари мумкин.
Кўчириш билан боғлиқ барча саволлар бўйича бевосита Ҳудудий ишчи гуруҳларига ҳамда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:
👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – (71) 246-38-57;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлиги – (71) 241-16-91.
Унутманг! Сиз томонингиздан тақдим этилган ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлган тақдирда Ҳудудий ишчи гуруҳлари томонидан албатта қабул қилинади.
Кўчиришда ҳеч қандай имтиҳон бўлмайди!
Турли “ёрдам берадиган” таъмагир ва фирибгарларнинг таклифларига алданиб қолманг.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ