Репост из: Edu.uz
Тўртта йўналишда базавий ОТМлар белгиланди
2020 йил 4 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раислигида ОТМ ректорлари, Касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқарма бошлиқлари, академик лицей директорлари иштирокида видеоселектор ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 31 январь куни давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Мазкур йўналишда республикадаги олий таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш учун 4 та йўналиш бўйича базавий ОТМ белгиланди.
Хусусан, математикаЎзбекистон Миллий университети ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди.
Мазкур ОТМларга амалда қўлланилаётган дарсликларни таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўқув йили учун янги адабиётларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, базавий таълим муассасаларининг масъул кафедралари томонидан йил давомида илмий методик семинарлар ташкил этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ