Репост из: Edu.uz
#Live
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингида кучли 10 таликка кирган ОТМларга илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилади – Президент фармони лойиҳаси
Айни дақиқаларда АОКАда "Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов иштирок этмоқда.
Вазир ўринбосари ҳужжатда олий таълим ташкилотларининг миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган олий таълим ташкилотига мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколати берилиши режалаштирилаётганини айтиб ўтди.
Таъкидланишича, бу каби эркинликлар ва рағбатлантиришлар олий таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиради. Ўзини кўрсатган ҳамда фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги юқори бўлган олийгоҳлар учун кенг имкониятлар очилади.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g