Репост из: davletovuz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов:
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 миллиард доллар атрофида қарзимиз бор. Ушбу кредитни ўз вақтида тўлаб боряпмиз. “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2017-2018 йиллар зарар билан чиқди. Агарда бу йил соҳада катта ислоҳотлар бўлмаганида акциядорлик жамияти яна молиявий зарар кўрарди.
Бугунги кундаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ муаммоларини ҳал қилишимиз учун газ нархини икки баравар оширишимиз керак. Шундагина муаммолар ижобий ҳал этилади. Бу таклифни муҳтарам Президентимизга олиб кирдик. Қаттиқ танбеҳ эшитдик. Эндиликда ўз имкониятимиздан келиб чиқиб, юқоридаги муаммолардан қутилиш йўлини излаяпмиз. Бунинг учун давлат томонидан бизга катта ёрдам берилмоқда.
Мавжуд муаммонинг 20 фоизини тарифлар оширилиши орқали, қолган 80 фоизини давлатнинг молиявий ёрдами орқали ҳал қиладиган бўлдик. Ишлаб чиқилаётган тарифларда катта ўзгаришлар бўлмайди. Бу инфляция даражасида бўлади.
Манба