Dr. Mashxurbek🩺🩻


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


🩺Пулмонология сохасида 10 йил иш стажига эга, Oлий тоифали шифокор👨‍⚕️
Абдуллаев Машхурбек Бахтиёрович
😮‍💨Қуруқ ва нам йўталлар
😷Ўткир ва сурункали бронхит
🤒Бронхиал астма касаллиги
🫁Пневмония касаллиги
@pulmonolog_mashxurbek
Tel: +998937094466

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Тонгим бекор кетса, кун бўйи ишларга улгура олмайман.
Тонг ютиласа, кунни ютиш осонлашади.
Умр билан ҳам шундай.
Ёшликда улгуриб қолмаганлар, кейин ҳам қила олмайдилар.
Буни ўқиб кимдур бекорчиликни ташлар.
Кимдур эса афсус қилиши мумкин.
Афсус қиладиганлар учун эслатма:
ЎзР қонунчилигида 31 га кирмаганлар ёш ҳисобланадилар...

@dr_mashxurbek


Нима учун ўпка яллиғланиши (пневмония) баъзида, даволанишга қарамай узоқ давом этиши мумкин?

Нотўғри антибиотик танлови – Баъзи ҳолатларда антибиотиклар инфекцияга қарши самарали таъсир қилмайди ёки бактериялар уларга чидамли бўлиши мумкин.

Иммунитет пастлиги – Қон касалликлари, қандли диабет, ВИЧ ёки бошқа иммун тизимини сусайтирувчи ҳолатлар даволанишни узайтириши мумкин.

Қўшимча касалликлар – Бронхоэктаз, ўпка сили ёки димланиш каби касалликлар пневмонияни даволашни мураккаблаштиради.

Нотўла даволаниш – Дори-дармонларни вақтида ва тўлиқ қабул қилмаслик, врач тавсияларига амал қилмаслик инфекциянинг чўзилиб кетишига сабаб бўлади.

Муаммоли патогенлар – Баъзи вируслар, замбуруғлар ёки нодир бактериялар оддий антибиотикларга жавоб бермаслиги мумкин.
Шу сабабли, агар пневмония узоқ давом этаётган бўлса, чуқурроқ текширувлар ва даволаш тактикасини ўзгартириш керак бўлади.

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


🫁 "Кечаси йўтал кучайиши сабаблари"

Кўп беморлар кечқурун ёки тун бўйи йўталдан қийналишади. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар:

1. Гравитация таъсири – ётганда шиллиқ йиғилиб, нафас йўлларини тирритиб, йўтални кучайтиради.

2. Ҳаво намлиги пастлиги – қуруқ ҳаво томоқ шиллиқ пардасини хиралаштириб, йўталга сабаб бўлади.
3. Ошқозон шиллиқ қаватига кислота чиқиши (ГЭРБ) – кўп ҳолларда рефлюкс кечаси кучаяди ва йўтал чақириши мумкин.

4. Аллергенлар – ётоқдаги тўз, гулчанг ёки ҳайвон юни аллергик йўтални кучайтиради.

5. Астма ёки ХОБЛ – бу касалликларда кечаси йўтал кучайиши кузатилади.

✅ Кечаси йўтални камайтириш учун ёстиқни юқорироқ қилиш, хона ҳавосини намлаш ва аллергенлардан сақланиш тавсия этилади.

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Қисқа видео кўраверади, узунларига сабр етмай қолади.

Узун видеога етмаган сабр, матнга ҳам етмайди.

Матн ўқимаган, китоб ўқимайди.

Узун видео ва китобларсиз илм олинмайди.

Илм олмаса, ҳаётида муаммолар тўхтамайди.

Муаммолардан қочиш учун яна қисқа видеолар кўради…

@dr_mashxurbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
9 Феврал Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Оғзига келмакни демак — нодоннинг иши,
Олдиға келмакни емак — ҳайвоннинг иши.
                    *      *      *
Кўп демак бирла бўлмагил нодон,
Кўп емак бирла бўлмагил ҳайвон.

@dr_mashxurbek


🫁 Нафас қисилиши ҳақида 3 та муҳим факт

1️⃣ Нафас қисилиши – фақат ўпка муаммоси эмас!
Юрак етишмовчилиги, камқонлик, қандли диабет, ҳатто стресс ҳам нафас қисилишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, юрак касалликларида нафас қисилиши асосан юришда ва енгил фаолиятда пайдо бўлади.

2️⃣ Ҳаддан ташқари ортиқча вазн нафас олишни қийинлаштиради!
Озгина ҳаракатда ҳам нафас қисилишига дуч келсангиз, семизлик (ожирение) ҳам сабаблардан бири бўлиши мумкин. Чунки ортиқча ёғ тўқималари ўпка ва диафрагма ҳаракатларини чеклайди.

3️⃣ Нафас қисилиши тунда пайдо бўлса, бу хавфли белгилардан бири!
Агар тунда, ҳеч қандай сабабсиз, нафас қисилиши ва ҳаво етишмаслиги ҳисси кузатилса, бу юрак етишмовчилиги ёки астма белгиси бўлиши мумкин. Шошилинч врачга мурожаат қилиш зарур!

Сиз ёки яқинларингиз нафас қисилиши муаммосига дуч келганмисиз? Қандай ҳолатда буни сезгансиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!

Пулмонолог Машхурбек
+998937094466
@dr_mashxurbek


Озгина ҳаракатда ҳам ҳансираш (диспноэ) бир нечта сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин.

1. Юрак касалликлари – Юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги ёки клапан нуқсонлари нафас қисқалигини келтириб чиқаради.

2. Ўпка касалликлари – Хроник обструктив ўпка касаллиги (ХОЎК), астма, фиброз ёки пневмония ўпка ҳажмини камайтиради.

3. Қон камайиши (анемия) – Танада темир етишмовчилиги кислород ташиш қобилиятини пасайтиради, бу эса тез чарчаш ва ҳансирашга олиб келади.

4. Ортиқча вазн – Семизлик юрак ва ўпкага ортиқча юклама беради, бу эса ҳатто енгил ҳаракатда ҳам ҳансирашга сабаб бўлиши мумкин.

5. Стресс ва паника ҳужумлари – Нерв тизими стресс ҳолатида бўлса, тез нафас олиш ва ҳансираш юзага келиши мумкин.

6. Физик форманинг пастлиги – Камҳаракатликдан кейин оғирроқ ҳаракатларда ўпка ва юрак тезроқ ишлашга мажбур бўлади.

7. Қон томир касалликлари – Ўпка эмболияси ёки қон айланиши бузилишлари тез чарчаш ва ҳансирашга сабаб бўлади.

Агар озгина ҳаракатда ҳам тез-тез ҳансираш пайдо бўлса, сабабини аниқлаш учун пулмонолог ёки кардиологга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Пулмонолог Машхурбек
+998737094466
@dr_mashxurbek


Menda ozgina harakat bo'lsa ham hansirash bo'lyapti.Orqa kuragimda chap tomonda og'riq sezyapman.Holsizlanyapman.


🫁☝ Қизиқ факт

1. Ўпка ҳаёт давомида 400 миллион литр ҳаво филтрлайди!
Инсон ҳаёти давомида ўртача 400 миллион литр ҳаво ни қабул қилиб, чиқаради. Бу тахминан 75 та олимпия бассейни ҳажмига тенг!

2. Ўпкада 300 миллионга яқин ҳаво пуфакчалари бор!
Ўпкадаги альвеолалар – бу майда ҳаво пуфакчалари бўлиб, уларнинг сони 300 миллионгача етади. Агар уларни бир-бирига ёйиб чиқсак, улар теннис майдонидан катта майдон ҳосил қилади!

3. Ўпка нафақат нафас олади, балки кўз ёшини ҳам бошқаради!
Кўп одамлар стресс ёки қувонч пайтида йиғлашади. Лекин сиз билармидингизки, йиғлаш жараёнида ўпка ҳам фаол иштирок этади? Чуқур нафас олиш ва ҳавони қаттиқ чиқариш натижасида кўз ёш безлари фаоллашади ва кўз ёш ажралади.

Пулмонолог Машхурбек
+998937094466
@dr_mashxurbek


🎉 Яна бир супер натижа

Пулмонолог Машхурбек
@dr_mashxurbek


Гепатит B вируси (HBV) қон ва биологик суюқликлар орқали юқади. Асосий юқиш йўллари:

1. Қон орқали – зарарланган қон билан алоқада бўлганда (стерилланмаган игналар, татуировка, пирсинг, қон қуйиш, жумладан, тиббий асбоб-ускуналар орқали).
2. Жинсий алоқа орқали – ҳимояланмаган жинсий муносабатлар орқали.
3. Онадан болага – туғруқ вақтида зарарланган онадан болага ўтиши мумкин.
4. Маиший йўллар – тиш чўткаси, устара, тирноқ қайчиси каби шахсий гигиена буюмларини бирга ишлатиш.

Ҳаво-томчи ёки ошқозон-ичак йўллари орқали юқмайди!
Гепатит B дан ҳимояланиш учун вакцинация қилиш энг самарали усул ҳисобланади.

Гепатит B беморини тўлиқ изоляция қилиш шарт эмас.
У ҳаво-томчи йўли орқали юқмагани учун, бемор билан бир хонада бўлиш хавфли эмас.

@dr_mashxurbek


Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди. Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.

Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашиб юборайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб берчи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:
“Мен учун дунёнинг етти мўъжизаси:
1. Кўриш.
2. Эшитиш.
3. Ҳаракатланиш.
4. Англаш.
5. Ҳис қилиш.
6. Кулиш.
7. Севиш”.

P.S.:
Сизда мана шу мўъжизалар бўлса, шукур айлaнг! Сиз мўъжизага бой инсон экансиз.

@dr_mashxurbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сифатсиз дорилардан эхтиёт бўлинг.
@dr_mashxurbek


Ассалому алайкум азизлар, яхши дам олдингларми?

Long Covid кўпроқ
Ёши катталарда (50 ёшдан юқори) – иммун тизими ва организмнинг тикланиш қобилияти пасайгани сабабли.

Аёллар – тадқиқотлар кўрсатишича, аёллар эркакларга қараганда кўпроқ лонг ковид симптомларидан шикоят қилишади.

Сурункали Касаллиги борлар.
Қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари, семизлик ёки иммун тизими заиф одамлар – уларда организмнинг тикланиш жараёни қийин кечади.
Тўғри жавоб Б ва С эди.

Пулмонолог Машхурбек
👉 @dr_mashxurbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Касал бўлиб ётганлар яхши билади.
Оналаримизни ўрнини хеч ким босолмайди.
👉 @dr_mashxurbek


Кимдарда Long COVID ривожланиш эҳтимоли юқори бўлиши мумкин. @dr_mashxurbek
Опрос
  •   A) Эркаклар ва кичик ёшдагилар.
  •   Б) Аёллар ва катталар.
  •   С) сурункали касаллиги бор беморлар.
  •   Д) Б ва С
29 голосов


"Long COVID" (узоқ муддатли COVID) —  яни, баъзи беморларда COVID-19 инфекциясидан кейин узоқ муддат кечадиган асоратлар.

Кенг тарқалган симптомлар:

1. Чарчоқ: Жисмоний ёки ақлий фаолиятдан кейин кучли чарчоқ ҳисси.

2. Хотира пасайиши ва диққатни жамлашда қийинчиликлар.

3. Нафас олишда қийинчилик, тўйиб нафас ололмаслик.

4. Бош оғриши.

5. Юрак уришининг тезлашиши ёки нотўғри юрак уриши:

6. Уйқусизлик: Уйқуга кетиш, ва эрта туришдаги қийинчиликлар.

7. Ҳид ва таъм сезишнинг ўзгариши ёки йўқолиши.

8. Депрессия ва хавотир: Руҳий ҳолатнинг ёмонлашиши, тезда кайфиятни тушиб кетиши.

Ушбу симптомлар ҳар бир инсонда ҳар хил намоён бўлиши мумкин ва вақт ўтиши билан ўзгариши ёки қайта пайдо бўлиши мумкин.

Пулмонолог Машхурбек
+998937094466
@dr_mashxurbek


Яна бир супер натижа🎉
"Чап ўпка юқори бўлаги зотилжами" ва даволашдан кейинги натижа.

Пулмонолог машхурбек
+998937094466
@dr_mashxurbek


Интеллектуал ингаляторлар нима?

Интеллектуал ингаляторлар – бу рақамли сенсорлар билан жиҳозланган ингаляторлар бўлиб, улар нафас олиш касалликларини даволашда самарадорликни оширишга мўлжалланган. Бу қурилмалар нафақат дори воситасини етказиб беради, балки унинг дозаси, қўлланиш вақти ва техникасини ҳам кузатиб боради.
Бу маълумотлар смартфон ёки компьютерга узатилиб, бемор ва шифокорга даволаш жараёнини яхшироқ назорат қилиш имконини беради.

Афзалликлари:
Даволашга риоя қилишни яхшилаш: Интеллектуал ингаляторлар беморга дори қабул қилиш вақти ҳақида эслатмалар юборади, бу эса даволаш режимига риоя қилишни яхшилайди.

Маълумотларни кузатиш: Қурилма дори қабул қилиш вақти, дозаси ва техникаси ҳақида маълумотларни ёзиб боради, бу эса шифокорга даволашни индивидуаллаштиришга ёрдам беради.

Хатоларини камайтириш: Беморнинг нафас олиш техникаси нотўғри бўлса, қурилма бу ҳақда огоҳлантириши мумкин, бу эса даволаш самарадорлигини оширади.

Мисоллар:
VivoSpiro: PM&HM компаниясининг бу интеллектуал ингалятори беморнинг нафас олишини таҳлил қилиб, индивидуал доза ҳисоблайди ва маълумотларни телемедицинал платформаларга узатади.
Pillsy: Бу компания сенсорли "ақлли" дори идишларини таклиф этади, улар смартфон билан синхронлашиб, дори қабул қилиш вақти ҳақида эслатмалар юборади.

Пулмонолог Машхурбек
+998937094466
👉 @dr_mashxurbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Интелектуал ингаляторлар хақида билармидингиз?
Кўпроқ маълумот
👉 @dr_mashxurbek
телеграм каналида

Показано 20 последних публикаций.