”Dori Market” дорихоналар тармоғи


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


🏥 “Беш Юлдуз ММР” га тегишли дорихоналар тармоғи расмий сахифаси.
💊 Сифатли ва хамёнбоп дори воситалари
🚑 Шахар бўйлаб дори дармон бепул етказиб бериш хизмати
☎️ +99833 500 0303
Админ: @dorimarket_admin
Оилангизга ғамхўрлик ©

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций




📍Зайтун мойи - эркаклар фойдали

🫒 Эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ атеросклероз ва шунга ўхшаш юрак-қон томир касалликларидан азият чекишади.

🫒Шунинг учун эркаклар учун бу касалликлар хавфини камайтирадиган озиқ-овқатларни ўз таомномасига киритиш жуда муҳим ва зайтун мойи улардан биридир.

🫒 У омега-3 ёғ кислоталарини ўз ичига олади, улар эса қон томирлари деворларидаги холестерин бирикмаларини эритади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Жигар учун фойдали сабзавотли ичимлик

✔️ Жигар учун ҳақиқий шифобахш симузи тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

🔸 3 та сабзи;
🔸 2 та яшил олма;
🔸 1 дона лавлаги;
🔸 яримта лимон (пўстлоғи олинган);
🔸 бир бўлак янги занжабил илдизи;
🔸 яшил салат ёки исмалоқнинг бир жуфт барги;

🟢Тайёрланиши:
▪️ Барча сабзавотларни ювиб, тозалагандан кейин блендерда майдаланг.
▪️ Концентрланган сабзавотли ичимликка 2 стакан сув қўшинг. Уни истакка қараб салқин ҳолда истеъмол қилинг ва ортиқчасини музлаткичда сақланг!

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


❓Инсультни қандай аниқлаш мумкин?

✔️Инсульт қуйидаги белгилар билан намоён бўлади:

🔻 тананинг бир томонида - қўл ёки оёқда тўсатдан увушиш ёки заифлик;
🔻 кучли бош оғриғи;
🔻 нутқнинг бузилиши;
🔻 кўриш ўткирлигининг пасайиши;
🔻 бош айланиши;
🔻 мувозанат ёки диққатни йўқотиш.

✅ Агар камида 2 та аломатни сезсангиз, у ҳолда тез ёрдам чақиринг.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Эрталабки соғломлаштирувчи ва оздирувчи ичимлик

🥛 Ушбу ичимликни эрталаб оч қоринга ичиш тавсия этилади. У тетиклантиради, танани тозалайди ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

🍋Бунинг учун сизга майдаланган долчин, асал, лимон, иссиқ сув керак бўлади. Иссиқ сувга бир тилим лимон солинг ва майдаланган долчин қўшинг. Уни қайнатинг ва шу билан бирга сувни озгина совитиб олинг. Сув бироз совиганида, бир қошиқ асал қўшинг ва ичинг.

🍋Таъсири бир ҳафта мунтазам фойдаланишдан кейин сезилади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


Репост из: ”Dori Market” дорихоналар тармоғи
🌙 Рамазон ойида тўғри овқатланиш қоидалари

1. Таомланишни хурмодан бошланг.
2. Кўп миқдорда сув ичинг.
3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг.
4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг.
5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.
6. Соғлом овқатларни танланг.
7. Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак.
8. Ширинликлардан сақланинг.
9. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


Уй шароитида кўнгил айнишидан қандай қутулиш мумкин?

✔️Оғзингизни содали эритма билан чайинг (бир стакан сувга 1 чой қошиқ сода).

✔️Кўнгил айнишининг яна бир халқона давоси - ялпиз қўшилган чой. Занжабилли чой ҳам кўнгил айнишини бартараф қилишга ёрдам беради.

✔️Бошингиз ёки пешонангизнинг орқа қисмига совуқ компресс қўйинг.

✔️Дам олишга ҳаракат қилинг ва кўнгил айниш ҳиссиётидан онгингизни тозаланг. Чуқур нафас олиш ва медитация ҳам ёрдам бериши мумкин.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy




🌙Энг яқин дўстларим Наврўзи олам муборак бўлсин!

Шу кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

❗️Дўстларингизни биринчилардан бўлиб табрикланг👇
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Юқори қон босими билан курашишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

✅ Ҳафталик рационингизга қуйидаги маҳсулотларни қўшинг ва гипертония ҳақида унутинг.

🔻Какао. Қон томир деворларини мустаҳкамлайди.

🔻Ёғсиз сут. Гипертензия билан оғриган беморларнинг фаровонлигини яхшилайди.

🔻 Бодом. Таркибидаги фойдали ёғлар туфайли холестерин даражасини пасайтиради.

🔻 Кўк чой. Холестерин тиқинларини эритади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


Бола яхши ухлай олмаслигининг сабаби нима?

🦷 Тиш чиқиши.
У бола ҳаётининг иккинчи йилигача давом этади ва унга ноқулайлик туғдириши мумкин. Уни тинчлантириш учун бағрингизга босишингиз ёки сўрғич беришингиз мумкин. Дори-дармонлардан фақат педиатр томонидан тайинланган ҳолда фойдаланиш мумкин!

✔️Қовуқнинг тўлиб қолиши.
Бир ярим ёшда бола сийиш жараёнини назорат қила бошлайди. Бу вақтда сиз унга ёрдам бера оласиз ва агар у тўсатдан кечаси йиғласа, ҳожатга чиқишни хоҳлаётган бўлади.

🔻Ҳар қандай стресс
Касаллик, катталардан ажралиш, эмлаш, энага ёки болалар боғчасининг биринчи кунлари. Бу вақтда болада ташвиш ёки қўрқув пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳам уйқунинг бузилишини келтириб чиқаради.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


❓Балиқ - ҳомиладорлар учун энг яхши маҳсулот

✅ Қизил балиқ оқсил ва яхши ёғларнинг ажойиб манбаи бўлиб, яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради ва гормонал мувозанатни таъминлайди.

✅ Қизил балиқ таркибидаги омега-3 кислоталари чақалоқнинг мия ривожланишини қўллаб-қувватлайди ва аллергия ривожланиш хавфини камайтиради.

✅ Ҳафтада камида икки марта балиқ истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Оғир юк кўтариш саломатлик хавфли

✔️ Агар оғир юк кўтариш натижасида қорнингизда пайдо бўлган ёқимсиз ҳиссиёт ёки оғриқ олти соат давомида такрорланмаса, унинг хавфли томони йўқ ва ҳеч нарса содир бўлмаган.

✅ Лекин бу вақт оралиғида оғриқлар қайталанса ёки қоринда тортишиш кузатилса, албатта, шифокорга учрашишингиз керак.
Оғриқлар эгилган пайтда белда, ёнбош ва чов соҳасида кузатилиши мумкин.

🔘 Бундан ташқари, қайт қилиш, киндик атрофидаги терининг ранги ўзгариши мумкин. Бу нохуш ҳолат натижасида киндик чурраси пайдо бўлиши мумкин.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


Assalomu aleykum!
Juma ayyomingiz muborak boʼlsin!


📍Бош оғриғининг сабаблари кўп

✅️ Гап шундаки, бош оғриғи бевосита овқатланишимизга ҳам боғлиқ. Баъзи озиқ-овқатларда мавжуд бўлган витаминлар етишмаслиги мигренга олиб келиши мумкин

▪️Мис ва темир
Темир захираларини тўлдириш учун денгиз маҳсулотлари, кунжут, ёнғоқлар, ўтлар ва жигар ҳақида унутманг.

▪️Витамин Б6
Унинг етишмаслигини қоплаш ва юрак, қон томирлари, асаб ва мия саломатлигини сақлаш учун рационингизга дон, янги сабзавотлар, жигар ва ловия қўшинг.

▪️Д витамини
Маълумки, Д витамини қуёш нури таъсирида организмда табиий равишда ишлаб чиқарилади.

️▪️Қишда эса уни озиқ-овқатлардан, яъни ловия, денгиз маҳсулотлари, тухум ва сут маҳсулотларидан олиш мумкин.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Саломатлик рақамларда

⏰ 20 дақиқа. Ётишдан айнан 20 дақиқа олдин гаджетларни ўчириб қўйганингиз маъқул.

⏰ Йилига 2 марта. Узоқ вақт давомида тиш оғриғидан азоб чеккан пайтларда эмас, балки йилига 2 бор стоматолог кўришидан ўтиб туринг.

⏰ 8 грамм. Бу миқдордаги тола қондаги қанд даражасини назорат қилиш учун ҳар кунлик нонуштада бўлиши керак.

⏰ 150 дақиқа ёки ҳафтасига 2,5 соат. Ўзингизни яхши ҳолатда сақлаш учун бу вақтни спортга бағишлашингиз керак.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Танамиз учун фойдали ичимликлар

☑️ Сув
Токсинлардан халос қилади, ошқозон фаолиятини қўллаб-қувватлайди, қон томирлари ва бўғимларнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.

☑️ Анор шарбати
Юрак ва қон томирларининг фаолиятини нормаллаштиради, гипертензия ва анемия учун фойдалидир.

☑️ Ялпизли чой
Ошқозон ширасининг секрециясини рағбатлантиради, тинчлантиради, қон босимини пасайтиради, уйқусизлик билан курашишга ёрдам беради.

☑️ Клюква шарбати
С витаминининг юқори миқдори туфайли у иммунитет тизимини мукаммал даражада мустаҳкамлайди.

☑️ Мойчечакли чой
Бу антибактериал таъсирга эга, шунингдек, асабларни тинчлантиради ва бўшаштиради.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 РАМАЗОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бу табрикни барча мўмин мусулмон дўстларингизга юборинг!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


Канал👉 @dorimarket


🌙 Рамазон ойида тўғри овқатланиш қоидалари

1. Таомланишни хурмодан бошланг.
2. Кўп миқдорда сув ичинг.
3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг.
4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг.
5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.
6. Соғлом овқатларни танланг.
7. Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак.
8. Ширинликлардан сақланинг.
9. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!! https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy


📍Ҳомиладор аёллар учун муҳим витаминлар

☑️ Кальций: ҳомила скелет тизимини шакллантиришга ёрдам беради ва онанинг суяк саломатлигини сақлайди.

☑️ Д витамини: онанинг ҳам, ўсаётган ҳомиланинг ҳам суяк саломатлиги учун жуда муҳим бўлган кальций ва фосфорнинг етарли даражада сўрилишига ёрдам беради.

☑️ Омега-3 ёғ кислоталари: ҳомила мияси ва кўзнинг нормал ривожланишига ёрдам беради.

Яқинларга улашинг!
👉
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

Показано 20 последних публикаций.