«Пора эмас, раҳмат сифатида берганди» – Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалдиТерговчи иш юритувидаги «дело» бўйича гумонланувчи шахсдан унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик учун 500 доллар олганда тезкор тадбирда ушланган. У судда гумонланувчи пулни пора эмас, ишини тез кўриб бергани учун раҳмат сифатида берганлигини айтган.
Аммо терговчининг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд-кимёвий экспертиза хулосаси ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган, деб ҳисобланган. Унга 3 йил ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.👇
👉
@DOLZARBxhttps://t.me/+T5cF2TO__ZwxOTUy