2024 йилда сўмнинг реал самарали алмашув курси 5,9 фоизга мустаҳкамланди. 2024 йил сўнгги ойларидаги реал самарали алмашув курсининг маълум даражада мустаҳкамланиши қисқа муддатли характерга эга бўлиб, асосан савдо ҳамкорлар валюталарининг қадрсизланиши ҳамда инфляция даражаси савдо ҳамкорларга нисбатан юқорилиги таъсирида шаклланди.
Ўтган йили инфляция 9,8% ни ташкил этди, бу МБ прогнозидан юқори бўлди. Бу йил Марказий Банк инфляциянинг 7-8% гача пасайишини прогноз қилмоқда.
2024-йилда ўзбек сўми нисбий жиҳатдан атиги 4,71 фоизга қадрсизланди ёки мутлақ ҳисобда 581,78 сўмдан - 12 920,48 сўмгача. Миллий валютанинг девалвация курси ўтган йилга нисбатан икки баравар секинлашди, аммо 2021 ва 2022 йилларга нисбатан юқори бўлиб қолди.
〽️〽️〽️
Поделитесь: https://t.me/joinchat/LQvp64sPGcg1MjUy| INSTAGRAM | САЙТ | TELEGRAM |