Доктор Гулбаҳор


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


- Превентив ва интегратив шифокор
- Илмий табобат мутахассиси;
- Педиатр шифокор;
- Тажриба + 20;
Мурожаат учун: @zaytun_med
Манзил: https://g.co/kgs/kFrsLg
Канал аёллар учун.
Эркаклар учун эса: @DoktorAlijon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


Она сутининг афзал жиҳатлари
✅ Она сути болалар учун тўлиқ озуқа манбаи ҳисобланади. У енгил ҳазм бўлиб, организм томонидан тўлиқ сўрилади.
✅ Энг муҳим жиҳати – она сўти орқали болага иммунитетнинг ўтказилиши.
✅ Чақалоқлар ўз мустақил иммун тизимини 18 ойдан кейин яратиб беради.
✅ 18 ой тахминан 1,5 ёш эканлигини англатади; шу давргача она сути болани турли касалликлардан ҳимоя қилади.
✅ Она фарзандини сути билан озуқлантирса, ўзининг иммунитети ҳам болага ўтиб, уни ташқи муҳитдаги бактерия, вирус ва бошқа инфекцияларга қарши қўллаб-қувватлайди.

Барча барчаси билан яқинда сизларга тақдим этилажак

ОНА ТАБИБАДИР курсида обдон суҳбат қиламиз?

Кутаётганлар борми?


Турли касалликларда рўза тутиш – шифо манбаи!
Рўза нафақат маънавий покланиш, балки жисмоний соғломлашишнинг ҳам ажойиб усулидир. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тўғри бажарилган рўза:
Яллиғланиш жараёнларини камайтиради
Ичак ва метаболизм тизимини яхшилайди
Ёшартирувчи таъсир кўрсатади
Иммун тизимини мустаҳкамлайди
Ортиқча вазндан халос қилишга ёрдам беради
Организмни табиий тозалайди ва ҳужайраларни янгилайди
Бироқ, ҳар бир инсон организми ўзига хос. Шунинг учун рўза тутишда соғлиғингиз ҳолатини ҳисобга олиш ва тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим!

Рўзани тўғри тутмаслик соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин! Шундай экан, уни илмий асосланган ва соғлиғингизга мос тарзда адо этинг!
Бундай илмга мухтож бўлсангиз биз ёрдамга тайёрмиз.

💡 "Рамазоним Шифоим" курсида нима ўрганасиз?
🔹 Рўзанинг организмга таъсири ва шифобахш ҳусусиятлари
🔹 Турли касалликларда рўза тутиш қоидалари
🔹 Соғлом овқатланиш ва рўзадан сўнг тўғри парҳез қилиш
🔹 Организмдаги ўзгаришлар ва уларга мос ечимлар
💬 Сиз ҳам соғлом рўза тутишни ўрганишни хоҳлайсизми?

У холда, "Рамазоним Шифоим" курсимизга қўшилинг.

Курсга қўшилиш учун:

🌐 https://t.me/tabobatdarslar

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube


АЁЛ СОҒЛИҒИ ВА ИЧАК ТАРТИБИ ОРТИДАГИ БОҒЛИҚЛИК
КЎПИНЧА, ЯХШИ ГИНЕКОЛОГ АЁЛНИ ГАСТРОЭНТЕРОЛОГ ҚАБУЛИГА ЙЎНАЛТИРИШИ КЕРАК, агар унда қуйидаги муаммолар мавжуд бўлса:
Киста ёки миома
Эндометриоз ёки аденомиоз
Полиплар ва уларнинг ўсиши
СПКЯ (поли кистоз тухумдон синдроми)
Буларнинг барчаси эстроген метаболитлари миқдорининг бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар бу метаболитлар танада тўпланса, улар эстрогенга ҳассос тўқималарга – кўкрак безлари, бачадон, тухумдонлар, ташқи жинсий аъзоларга катта таъсир кўрсатади.

ЭСТРОГЕН МЕТАБОЛИТЛАРИ НЕГА ТЎПЛАНАДИ?
1️⃣ Қабзият (ич қотиши) – токсинлар ва гормонлар вақтида чиқиб кетмаслигига олиб келади.
2️⃣ СИБР (ичакда бактериялар кўпайиши) ёки СИГР (ичакда замбуруғлар кўпайиши) – ичак микрофлораси бузилиши эстроген алмашинувини издан чиқаради.
3️⃣ Генетик муаммолар – баъзи одамларда эстроген метаболизмини таъминловчи ферментлар яхши ишламайди.
4️⃣ Гормонал дори воситаларини нотўғри қабул қилиш – КОК ёки менопаузада ЗГТ (заместительная гормональная терапия) олдидан организмни тайёрламаслик.
5️⃣ Инсулинорезистентлик ва қандли диабет – инсулин баланси эстроген алмашинувига таъсир қилади.
НЕГА ИЧАК СОҒЛИҒИ ГИНЕКОЛОГИК МУАММОЛАРГА ТАЪСИР ҚИЛАДИ?
Агар ичак яхши ишламаса, эстроген метаболизм жараёни бузилади ва ортиқча метаболитлар организмда тўпланиб қолади. Бу эса гинекологик муаммоларни кучайтиради.
🔹 Аёл касалликларини даволашда фақат дори воситалари ёки операцияга суяниб қолмаслик керак!
🔹 Озиқ-овқат ва ичак тартибини яхшилаш орқали аёл саломатлигини тубдан яхшилаш мумкин.
Соғлом ичак – соғлом гормонал фон демакдир!!

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube


Қизлар шогирдим Дилдорахон ажойиб қўлланма қилибди хамиртуруш тайёрлаш бўйича тавсуюююю 🔼🔼🔼🔼


Репост из: Tubo Organic 🥐
Xamirturush-tayyorlash.pdf
1.0Мб
Erinmasdan oʻqib, foydalaning!

Mualliflik huquqimni buzmagan holda yaqinlaringiz bilan ulashing

@tubo_organik organik hayot sari

591 0 63 6 24

Келинг сиз билан ҳам танишамиз?
Кимсиз ва нима учун мени кузатасиз?

843 0 0 38 18

                                                                                         
➕ Гулбаҳор Камолиддин ким?
✅️Шифокор педиатр.
✅️Халқ табобати мутахассиси.
✅️Превентив ва интегратив шифокор.
✅️Тиббун Набавий тарғиботчиси.
+ 20 йиллик мутахассис;

🌿«Зайтунмедтиб»шифобахш гиёхлардан биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш корхонаси муаллифларидан; ➕«Зайтунтибмед»  клиникаси муаллифларидан ва аёллар бўлими раҳбари ва шифокори;

📚 "Табобат асослари ва хижома", "Тиббун- Набавий" китоби муаллифларидан,  табобатга оид илмий оммабоп мақолалар муаллифи;

✏️Табобат асослари ва хижома;
Мизожга хос таомланиш;
Она-табибадир;
Ўтим нима дейди?;
Она табибадир;
Мизож асосида шахс мохияти
ўқув курслари муаллифи ва 500 дан ортиқ шогирдлар мураббийси.

🌐@ZaytunMedTib
🌐@doktorgulbahor
каналларини илмий ходими.
Ўзининг тавсиялари билан кенг омма саломатлигини мустаҳкамлашда ҳизмат қилмоқда.

Оилали, айни дамда 3 нафар фарзандлар бир нафар набиранининг бувижониси ҳамдир.


Баъзи инсонлар мени танимас экан.🙈
Ўзимни таништираман.👀


#Тавсия
Одам: — Кўз чарчаб қоляпти, балиқ-малиқ еб, кўзни равшанлаштирайлик!

Балиқ: — Ў номард, телефонга камроқ қара. Акула есанг ҳам фойдаси йўқ, кун бўйи телефонингга тикилиб ётсанг 🤦🏻‍♂


Консультация  учун @zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube.


Нима деб ўйлайсизлар?
Бемор онаси билан мулоқотни ин шаа Аллоҳ ютубга қўяман.
Фарзандларингизга эътиборлироқ бўлинглар онажонлар!


Қизлар тавсуюююю, ўқинглар🔼🔼🔼🔼


Репост из: Zaytun Med Tib
Ассалом алайкум ва рохматуллох!
"Табобат асослари. Хижома ва гирудотерапия" назарий ва амалий курсимиз 18 феврал кунидан бошланишини маълум қиламиз!

18 феврал, сешанба, соат 18:30 да табобатга кириш мавзусида вебинарга барчани таклиф қиламиз! Вебинар бепул!

Курсда ўқиш ниятидаги кишилар учун чегирмалар бўлади! Курсда ўқиш учун @ibn_sina_tib га ёзишингиз мумкин.

Вебинар oлдинроқ айтилган Ибн Сино табобати группасида эмас, ZAYTUN MED TIB каналида бўлиб ўтади. https://t.me/zaytunmedtib


@zaytunmedtib


Тана сигналларини тўғри тушунасизми?
Организмимиз – бу мураккаб тизим бўлиб, у ҳар қандай муаммолар ҳақида белгилар орқали хабар беради. Агар қуйидаги аломатлар сизга таниш бўлса, бу жигар, ичак, лимфа ва терида токсинлар тўпланганидан дарак беради.
🔹 Ичак муаммолари ➡️
– Дам бўлиш, метеоризм,
– Қабзият ёки доимий ич кетиш,
– Ноқулайлик ва оғриқ.
Сабаб: Ичак микрофлорасида дисбаланс, зарарли моддаларнинг йиғилиши, ферментлар етишмовчилиги.
🔹 Жигар функциясининг бузилиши ➡️
– Тез чарчаш, энергия танқислиги,
– Оғирлик ҳисси, оғриқ,
– Ҳазм жараёни бузилиши.
Сабаб: Жигар токсинларни нейтраллаштиради, лекин улар ортиқча бўлса, орган юки ортиб, самарадорлиги пасаяди.
🔹 Лимфа оқими секинлашиши ➡️
– Тананинг турли жойларида шишлар,
– Оғирлик ҳисси,
– Ортиқча вазн.
Сабаб: Лимфа тизими организмдаги чиқинди моддаларни олиб ташлашда муҳим роль ўйнайди. Агар у секинлашса, токсинлар тўпланиб, яллиғланиш ва шишларга сабаб бўлади.
🔹 Тери ҳолатининг ёмонлашиши ➡️
– Тошмалар, аллергик реакциялар,
– Юзнинг рангсизланиши, кулранг тус олиши,
– Қуруқлик, эрта ажинлар.
Сабаб: Жигар ва ичаклар токсинларни етарлича чиқа олмаса, улар тери орқали чиқарилади, бу эса тошма ва ирритатсияга олиб келади.
ЧИҚАРИЛГАН ХУЛОСА: ДЕТОКС – ЗАРУРАТ!
Кўпчилик детоксни мода деб ҳисоблайди, аммо бу – организмнинг табиий равишда ўзини тозалаш жараёнини қўллаб-қувватлашдир. Тўғри, хавфсиз ва табиий усулларда организмингиздан ортиқча токсинларни чиқариб, ички аъзолар фаолиятини яхшилашингиз мумкин.
Ҳар бир инсон учун тўғри детокс керак
Сизда қайси симптомлар бор?🤔
–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube

904 0 21 22 21

15 фeвраль якшанба куни.

Кириб келаётган Рамазон ойи муносабати билан бепул хайрия консультацияси.


Доктор Гулбаҳор Сатторова кириб келаётган Рамазон шариф муносабати билан бепул тиббий консултация ўтказади.

Ушбу бепул тиббий консултация кимлар учун:
1.Бева аёллар.
2.Ўта ночор оилалар.
3.Етим ва боқувчиси йўқлар.
4.Талабалар.
5.Кўп болалилар.
6.Иқтисодий қийналган оилалар
учун.

Қабул олдиндан белгиланган вақт ва навбат асосида.

7 та бемор учун жой ажратилган. Бир оиладан 2 тадан ортиқ инсон кўрувга олинмайди.

Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Уста Олим тор кўчаси, 21.
Мўлжал: Себзор чорраҳаси, Ривиера  савдо маркази орқаси.

Мурожаат учун: +998555103003; +998935874403

@zaytun_med

Манзилимиз Гугл харитада: https://maps.app.goo.gl/NZC1vdgCr2wK2fbe6


Ғирттт текин дарслар туркумидан. 🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼🔼


Қайси гўшт энг фойдали?
Гўшт ҳақида Тиббун Набавий, Ибн Сино табобати ва замонавий тиббиётда нималар айтилган⁉️
Гўшт танлашдаги асосий хатолар!
Ҳақиқат: Қайси гўшт соғломроқ?
Гўшт ҳақидаги афсона ва ҳақиқатлар!
Соғлом овқатланиш учун қайси гўшт яхшироқ?
Гўшт соғлиққа қандай таъсир қилади?
Туя ёки балиқ – қайси гўшт афзал?
Сиз еядиган гўшт ҳақиқатда соғломми?
Гўшт ҳақида барча билмаган маълумотлар!

Кўриш учун линк 🔽🔽🔽🔽🔽

https://youtu.be/Cd7tt6lhBbM


Трифала – табиий соғлик манбаи!

Узоқдан қидирманг, ТРИФАЛА-АТРИФУЛ энди Zaytunmedtib корхонаси тамонидан ишлаб чиқарилиш йўлга қўйилмоқда.Ўз юртингда табиий ва қадимий табиий воситалар бўлишига нима етсин.

🔹 Ибн Сино табобатида “Атрифул” номи билан машҳур бўлган ва Трифала – аюрведада энг машҳур фитотерапевтик воситалардан бири бўлиб, учта ноёб шифобахш мевадан иборат бўлиб, ҳазм тизимини яхшилаш, организмни тозалаш ва умумий саломатликни қўллаб-қувватлаш учун асрлар давомида қўлланиб келинган
🔹 Таркиби ва фойдали хусусиятлари

🌿 Амала (Emblica officinalis) – Ҳинд амласи
✔ Кучли антиоксидант, иммунитетни оширади
✔ Жигарни тозалайди ва ҳимоя қилади
✔ Кўриш қобилияти ва мия фаолиятини яхшилайди

🌿 Бибхитаки (Terminalia bellirica) – Бахлитак
✔ Ичак ва нафас йўлларини тозалайди
✔ Тана оғирлигини мувозанатлайди
✔ Қондаги қанд миқдорини нормаллаштиради

🌿 Ҳаритаки (Terminalia chebula) – Ҳинд ўрик меваси
✔ Ичакларни табиий тозалайди
✔ Жигар фаолиятини яхшилайди
✔ Ҳужайраларни ёшартирувчи таъсирга эга

Бу компонентлар биргаликда организмни тозалаш, ҳазм қилишни яхшилаш ва умумий саломатликни қўллаб-қувватлаш хусусиятларига эга.

Трифала қандай ишлайди?

1. Ҳазм тизими ва ичаклар учун:
– Ичаклардаги токсинларни чиқариб, табиий тозаланиш жараёнини қўллаб-қувватлайди.
– Ич қотиши (запор) ни юмшатиб, перистальтикани яхшилайди.
– Ошқозон бези фаолиятини рағбатлантириб, овқат ҳазмини енгиллаштиради.
– Микрофлорани тиклайди ва ичакдаги ёмон бактерияларга қарши курашади.

2. Жигар ва буйраклар учун:
– Жигарни зарарли моддалардан ҳимоя қилади ва унинг фаолиятини яхшилайди.
– Буйракларни тозалашга ёрдам беради, сийдик хайдашни кучайтиради.

3. Иммун тизими учун:
– Антиоксидантлар манбаи бўлиб, ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоя қилади.
– Организмнинг яллиғланишга қарши реакциясини яхшилайди.
– Ўткир ва сурункали касалликларга қарши иммунитетни мустаҳкамлайди.

4. Кўриш қобилияти ва асаб тизими учун:
– Кўз саломатлигини қўллаб-қувватлайди, чарчоқ ва стрессни камайтиради.
– Асаб тизими учун озуқа бўлиб хизмат қилади, стрессни камайтиришга ёрдам беради.
– Ҳотира ва диққатни яхшилайди.


✉️ Батафсил маълумот ва буюртма учун:
📞 93-587-44-03
📲 @zaytun_med

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube.


ТРИФАЛА маҳсулоти ҳақида эшитганмисиз?


Соғлом уйқу – табиий ечим! 😴🌿

Кечаси ухлаш қийинми? Эрталаб толиққан ҳолда уйғонасизми? Табиий маҳсулотлар билан уйқуни яхшилаш мумкин!

💎 Невросон – асаб тизимини тинчлантириб, уйқуга киришишни осонлаштиради.
💎 Магний Бисглицинат – стрессни камайтиради, мушакларни бўшатади, чуқур уйқуга ёрдам беради.
💎 Лавандали ёстиқ – табиий лаванда ҳиди асабларни тинчлантиради, уйқуга тайёрлайди ва уйқу сифатини яхшилайди.

✨ Натижа:
✅ Тезроқ ухлаш
✅ Соғлом ва чуқур уйқу
✅ Эрталаб енгил уйғониш

Табиий ечимлар билан уйқу муаммосидан халос бўлинг!

✉️ Батафсил маълумот ва буюртма учун:
📞 93-587-44-03
📲 @zaytun_med

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

✅ Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡 Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube

1.2k 0 31 15 16

Уйқу меъёрлари (Ёшга қараб қанча ухлаш керак?)
Ҳар бир ёшда уйқунинг меъёри турлича бўлади. У организмнинг тикланиши, иммунитет мустаҳкамланиши ва руҳий барқарорлик учун жуда муҳим.
🍼 Янги туғилган чақалоқлар (0-3 ой)
14-17 соат
Уйқу ҳужайралар ўсиши ва мия ривожланиши учун муҳим.
Ҳар 2-3 соатда эмизиш учун уйғониш табиий ҳолат.
👶 Чақалоқлар (4-12 ой)
12-16 соат (кундузи 2-3 марта ухлаш билан)
Иммунитет ва ҳаракат қобилияти ривожланиши учун муҳим.
🚼 Болакайлар (1-2 ёш)
11-14 соат
Кечаси узлуксиз ухлаш муҳим, кундузи 1-2 марта ухлаши мумкин.
👧 Боғча ёшидаги болалар (3-5 ёш)
10-13 соат
Мия фаолияти ва хотирани мустаҳкамлаш учун муҳим.
🧒 Мактаб ёшидаги болалар (6-12 ёш)
9-12 соат
Ўқув жараёнида зеҳн ва диққатни яхшилаш учун етарли уйқу керак.
👩 Ўсмирлар (13-18 ёш)
8-10 соат
Гормонал ўзгаришлар даврида уйқу ўсиш ва руҳий барқарорлик учун муҳим.
🧑 Катталар (18-64 ёш)
7-9 соат
Ҳар кунлик стрессни бартараф этиш ва соғлиқни сақлаш учун тавсия этилади.
👴 Ёши катталар (65 ёшдан юқори)
7-8 соат
Иммунитетни сақлаш ва юрак саломатлиги учун керакли уйқу меъёри.
Сиз уйқу меъёрига амал қиласизми? 💤 Фикрингизни изоҳларда қолдиринг! 👇

–—————————————————
Қабулга ёзилиш учун:

🌐 https://t.me/zaytun_med

Яқинларизга ҳам улашинг!!!

🛡Doktor Gulbahor

🔗 Telegram | Instagram | Youtube

Показано 20 последних публикаций.