10-йиллик “отказлар”.2008-2009-йилларда дунё бўйлаб тарқалган иқтисодий кризис пайтида Ҳван Дон Хёкнинг хаёлига “Калмар ўйини” сценарийси келади ва дарҳол сценарий ёзишни бошлайди. 2010-йилда тайёр бўлган сценарийни кўтариб бормаган жойи қолмайди. Сериалга пул тикиш бирорта ҳам инвестор топа олмайди.
Инвесторларнинг асосий рад жавоблари:
1. Тушунарсиз сценарий.
2. Қўрқинчли.
3. Шафқатсиз.
4. Одамлар кўрмайди.
5. Инсон психологияси ёмон таъсир қилади.
Умуман олганда 241 марта рад олган Дон Хёк барибир умидини узмайди ва 2019-йилда Нетфликс Жанубий Кореяга кириб келади ва ўзига хос ғайриоддий сценарий қидиради.
“Калмар ўйини” айни муддао бўлади ва Нетфликс сериални молиялаштиришни бошлайди. 2021-йилда сериал Нетфликсга 57 млн нафар янги обуначи олиб келган, 2024-йилда сериалнинг иккинчи мавсуми чиқди ва бу сафар Нетфликс фойдани янада кўпайтириш учун 9-серияли сериалнинг фақатгина 7 серияси чиқарди.
Яна икки серия янги кирган обуначиларни сақлаб туриш ва Нетфликсга ўргатиш учун баҳор ойларига чиқариш режалиштирилди. Иккинчи мавсум 60 млндан ортиқ янги обуначи олиб келди.
Умумий ҳисобда биргина сериал 110 млнга яқин обуначи йиғиб берган, бу эса йилига қўшимча 12 млрд долларга яқин пул дегани. Ҳар қандай бизнес бу “раддия”лардан бошланади, бу бўлмайди, ўхшамайди, одамлар тушунмайди, сота олмайсан, банкрот бўласан вҳз.
Асосийси ўз ғоянгизга ишониш ва раддияларга қарамасдан олға бориш бизнесменнинг энг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Кимдир сизга бу ишинг ўхшамайди деса, Хван Дон Хёк 241 марта рад жавоби олганини эсланг.
Манбаа:
@bektoshkhatamov👉
@doctorYakubjonov_channel