ДИН ВА АДАБИЁТ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Фарғона вилояти Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджоновнинг диний-маърифий, адабий-бадиий саҳифаси.
Бу каналда оят ва ҳадислардан намуналар. Мутафаккир алломаларнинг бадиий адабиёт намуналари бериб борилади.
Тавфиқ Аллоҳдан!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ё рабки, иноятингни ёр айла манга,
Йўқлуққа ҳидоятингни бор айла манга,
Ҳар каҳфи кифоятингни дор айла манга,
Ҳар дурри иноятинг нисор айла манга.

Алишер Навоий



http://t.me/dinvaadabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Alisher Navoiy. Ruboiylar va tuyuqlar


Тонг саҳарда истиғфор айтиб, Аллоҳдан мағфират сўраш зикрларнинг афзалидир.

"У (тақводор киши)лар саҳарларда истиғфор айтурлар" (Зарият, 18-оят)

Аммо Аллоҳни поклаб (Субҳаналлоҳ деб) тасбеҳ айтишнинг афзаллиги эса эртаю кеч бир хил.

"Тунга кирганингизда ҳам, тонгга кирганингизда ҳам (Субҳаналлоҳ деб) Аллоҳни барча айбу нуқсондан покланг" (Рум, 17-оят)


Шайх Абдулазиз Торифий



http://t.me/dinvaadabiyot


"Шайтон: "Мен одам фарзандини гуноҳлар билан ҳалок қилдим, улар эса мени Истиғфор билан ҳалок қилдилар", – деди".


http://t.me/dinvaadabiyot


****

Раббим! Ҳар оятинг қалбга нур бўлур,
Англайдиган қалблар бахтга ёр бўлур.
Қалблар англамаса ҳақиқатларни,
Демак, кўзлар эмас, қалблар кўр бўлур.
(Ҳаж, 46)


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


http://t.me/dinvaadabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Амир Темур даврига оид Қуръон қўлёзмасини тиклаш жараёни

Амир Темур даврига оид Қуръони Карим қўлёзмасини тиклашда олтиндан фойдаланилмоқда.

Амир Темур ҳукмронлиги даврида хаттот Умар Ақто томонидан кўчирилган Қуръони Карим қўлёзмаси улкан ҳажми ва ноёб ҳуснихати билан ажралиб туради.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган ишчи гуруҳ йиғилишида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон зали экспозициясини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Маърузалар давомида маълум бўлишича, Mарказ илмий ходими, ҳаттот Нажмиддин Фаёзий АҚШнинг Метрополитан музейида сақланаётган мазкур Амир Темур Қуръони саҳифалари асосида янги нусхани яратиш устида иш олиб бормоқда.

🔗 https://islom.uz/maqola/23471

🕋 @islomuz


Минбарнинг пойида турса ҳам эшак,

Тарбия юқмайди, бўлмайди одам.

Тарбия кўрмайин улғайса киши.

Эшак бўлиб қолур юзга кирса ҳам.

Саъдий Шерозий.



http://t.me/dinvaadabiyot

1k 0 17 1 16

* * *

Мушкин қошингнинг ҳайъати ул чашми жаллод устина,
Қатлим учун нас келтирур нун элтибон сод устина.

Қилғил томошо қомати, зебоси бирлан оразин,
Гар кўрмасанг гул бўлғонин пайванд шамшод устина.

Нозу адо-ю ғамзаси қасдим қилурлар дам-бадам,
Ваҳ, мунча офатму бўлур бир одамизод устина.

Ман хастаға жон асрамоқ эмди эрур душворким,
Қотил кўзи бедод этар ҳар лаҳза бедод устина.

Ул гул юзи шавқи била шайдо кўнгул шому саҳар,
Булбулдек айлар юз наво минг навъи фарёд устина.

Бошимға ёғғон ғам тоши мингдин бирича бўлмағай,
Гардун агар минг бесутун ёғдурса Фарҳод устина.

Эй шаҳ, карам айлар чоғи тенг тут ямону яхшини —
Ким, меҳр нури тенг тушар вайрону обод устина.

Хоки танинг барбод ўлур охир жаҳонда неча йил,
Сайр эт Сулаймондек агар тахтинг қуруб бод устина.

Не журъат ила Огаҳий очғай оғиз сўз дергаким,
Юз хайли ғам қилмиш ҳужум ул зор ношод устина.


ОГАҲИЙ



http://t.me/dinvaadabiyot


•Сендан уч нарсада мўминнинг насибаси бўлсин:

1. Агар фойда бермаган тақдирингда, унга зарар етказмагин.
2. Хурсанд қилолмасанг, ғамга солмагин.
3. Агар мақтолмасанг, ёмонламагин.

©Имом Яҳё ибн Муоз



http://t.me/dinvaadabiyot


•Амаллар Рамазон мавсуми тугаши билан эмас, умр тугаши билан якун топади.

•Амалда тўхтаманглар!

©Аллома Шаровий


http://t.me/dinvaadabiyot


Barchangizga Ramazon bayrami — iyd-ul fitr muborak boʻlsin!

Robbim Oʻziga qurbat, toat va muhabbatni ato aylasin!

Kelgusi Ramazonga yetkazin barchamizni!

Yetkazmasa magʻfirat va marhamatidan mahrumlardan etmasin!

Yaxshilik va mehr sari qadam tashlang, shodlaning, bu musulmon uchun buyuk bayramdir!


МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ БИЛАН ВИДОЛАШУВ

Ориф ва ошиқ шоир – ҳазрати Бобораҳим Машрабнинг худди отадан етим қолган ўғилдек йиғлаб, муборак Рамазон ойи билан видолашиб ёзган мухаммас-шеъридан баҳраманд бўлинг!..

АЛВИДО

Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо!
Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо!
Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо!
Боиси савму солоту хатми Қуръон, алвидо!
Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо!

Бир неча кун хони эҳсонингга ҳожатманд эдук,
Ҳам салоту хатми Қуръонинг билан хурсанд эдук,
Банд эди иблислар, меҳринг-ла шаккарханд эдук,
Сан ото маънидаким, бизлар санга фарзанд эдук,
Тифл янглиғ айладинг бизларни гирён, алвидо!

Ҳурматингдин кечаву кундуз дуо эрди қабул,
Ҳамди Аллоҳ, бизга бўлдунг хоси мероси Расул,
Келганингга шод этиб, кетгонинга қилдинг малул,
Гар ато азми сафар қилса, қолур йиғлаб ўғул,
Тез кел, бизларни қилгин шоду хандон, алвидо!

Шомдин илгори амр айлар малакларга Ғафур:
«Бир қаранг бандамға, таъом олдида, оби таҳур,
Бийм этиб Мандин, емайким, интизори шом эрур,
Ҳам таъому обин устига тўкунглар пок нур,
Афв қилдим қанча қилган эрса исён», алвидо!

Бир ажаб маҳсан – ҳама маҳлар аро қурбинг азим,
Ким сани эъзоз қилса, Ҳашрда бехавфу бийм,
Ҳурматингдин жаннат ичра бўлди ҳурлар кўҳликим,
Соҳиби ифтор эрур Маҳшарда озоди жаҳим,
Қайси моҳ сан каби соҳиб хайру эҳсон, алвидо?!

Ҳурматингдин ғарқи нур эрди бу жисму жонимиз,
Равшан эрди хатми Қуръонинг билан иймонимиз,
Хаста эрдук, сандин эрди неча кун дармонимиз,
Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, кўп эрур нуқсонимиз,
Журми исёнимни қил – Ҳақ сўрса – пинҳон, алвидо!

Лағв қилиб эрдим, кетиб қилсанг мани ошуфта ҳол,
Гарчи бадман, яхши арз эт сўрса гар Вожиб Таъол,
Умрга йўқ эътимодим то келунча янги сол,
Хизматинг эрди манга айни ризойи Зулжалол,
Эй маҳи фархундайи нури шабистон, алвидо!

Ким санинг борингда беҳад эрди эҳсону савоб,
Эмди хуш кет, то келунча бўлди аҳволим хароб,
Ким сани эъзоз этар, жаннат эгаси – беҳисоб,
Хатм қилдим арзими, валлоҳу аълам бис-савоб,
Машрабингдин рози бўл, эй яхши меҳмон, алвидо!


БОБОРАҲИМ МАШРАБ
(раҳматуллоҳи алайҳ)
“КУЛЛИЁТ”дан.


Нашрга тайёрловчилар:
ЖАМОЛИДДИН ЮСУФИЙ,
УСТОЗ МИРЗО КЕНЖАБЕК.

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


Борлиқдаги барча мавжудотлар маълум қадар асосида яратилган. Фан буни табиат қонунлари деб номлайди. Қайсидир мавжудот ўша табиат қонунларидан четга чиқса ҳалок бўлади, тури буткул йўқ бўлади. 

Шунинг учун ҳам, барча мавжудотлар ўзларига хос бўлган табиат қонунларига мос равишда кун кўради. Улар орасида фақатгина инсон зоти алоҳида танлаб олинган бўлиб, ана ўша табиат қонунлари асосида ҳаёт кечиргани учун жаннат билан мукофотланади.

Борлиқнинг ҳикматини тушунмаганлар динни одамларнинг етмиш иккита ҳур ва айш ишратга бўлган интилиши деб талқин қиладилар.

Аслида эса ҳақиқий дин, инсон зотининг борлиқ қонуниятларига мос равишда яшаши, ўша қонуниятлар асосида инсон зотини биологик тур сифатида бардавом бўлишини таъминлашидир.

Инсон қачонки табиат қонунларидан четга чиққанда, яъни инсон зотига зарар етказадиган ишларни қилгандагина маломат қилинади. Бу ишлар, масалан жамиятни ҳалокатга олиб борувчи қотиллик, ўғрилик, судхўрлик, зулм каби амаллар киради.

Дарҳақиқат, ўйлаб кўрилса, фақатгина инсонга зарар берадиган, унинг фитратига ва табиатига зид бўлган ишларгина динда қайтарилгандир.

Инсоннинг бу дунёдаги вазифаси ана шу табиат қонунларига хилоф иш қилмаслик холос. Шунинг учун у улкан мукофотлар билан мукофотланади.


t.me/dinvaadabiyot


«Қанча, қанча савоблар сиз томон шошади ва сизнинг эшигингиз тагида тўхтайди. Лекин уларни эшигингиз тагидаги «эртага қиламан», «балки» ва «агарда», деб номланган дарвозабонлар ҳайдаб юборади».


https://t.me/dinvaadabiyot


•Валийлик суръат билан йўл босиб, бир зумда Маккада бўлиб қолиш эмас. Балки у нафс хираликларини тез ортда қолдириб, Роббиси ҳузурида бўлиб қолишдир.

Абул Аббос Мурсий



https://t.me/dinvaadabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қийналади офтобни кутиб
Ёмғирларда ивиган шаҳар.
Ухлаб қолдинг, йиғлаб, қон ютиб,
Кўринганда уфқда саҳар.

Мен тақдиримдан ҳеч нолимайман,
Гар алмашди шомга тонгимни.
Олиб келди бу оқшом билан
Узоқларда қолган жонимни.

Менинг сарсон умримга ойдин
Ривож тилаб у чекди фиғон.
Оёғини тавоф қилдим мен —
Дунёда энг омадсиз ўғлон.

У ҳеч нарса қилмади талаб,
Минг ўргилди қошу кўзимдан.
Унинг қаро сочларни силаб,
Бу тун кечдим ҳатто ўзимдан.

Ёмғир ёғди майда-майдалаб,
Майда-майда бўлди юрагим.
Тонг отгунча қайта-қайталаб,
"Севасанми" дея сўрадим.

Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирларда ивиган шаҳар.
Сен кетасан қайга қон ютиб,
Мени қайга бошлайди саҳар?

©Усмон Азим



https://t.me/dinvaadabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҒАЗАЛ

Ҳар боғу ҳар боғчанин ўз булбули шайдоси бор,
Ҳар тирик дилнинг, азизим, сирли бир савдоси бор.

Руҳи ўхшар, қалби ўхшар инжа бир жонон саси,
Гоҳ кулар, гоҳ йиғлагай, ҳар дамда бир маъноси бор.

Жон олар ҳар нағманинг маъноси ёлғиз ишқидир,
Кўз кўриб қўл тегмаган юлдузли бир дунёси бор.

Дарди ҳижрон кунларила умри ўтлардан кечар,
Ҳар кўнгул карвон эрур-ки, бир сувсиз саҳроси бор.

Шундай бир сўз борки, Вурғун энди бир Мажнун эрур,
Шеъру санъат деб аталмиш нозанда бир Лайлоси бор.

Хуршид Даврон таржимаси


https://t.me/dinvaadabiyot


Навоий бенаволиқ шевасин берма килкдинким,
Наво ҳар кимки истабдур, топибдир бенаволиғдин.
                             Алишер Навоий


Наво истаб тополмассен, бу дунё бенаволикдир.
Навосизлик азал қисмат, демаклик бу наволикдир.

"Мен"ингдан кечмасанг гар сен ризо аҳли каби, эй ёр,
Шаҳаншоҳ, бўлмагинг нақд ичра, билгилки, гадоликдир.

Сани расво этар жоҳинг, кўнгил узгунг эранлардан.
Кўролмассан кўзинг кўрдир, сўқирлик худнамоликдир.

Тикилгайсен бўлиб шайдо, назарлардан кўнгиллар хуш,
Гуноҳ узса, кўзинг ердан гирифтори балоликдир.

Вафодорлик тилинг лафзи, дилинг аксин этар даъво,
Такаллум гар мувофиқмас, ўгирманлик хатоликдир.

Ичинг мағлуб, ташинг ғолиб, хилофи нафс эмас шеванг.
Бу ёлғонлар аро турмоқ, жинонлардан жудоликдир.

Ўзинг - Олим, валек жоҳил эрурсан, бил, нифоқ зоҳир.
Эгам гар лутф этиб кечса, навосизлик наволикдир.


Олимжон Абиджонов
Йигирманчи Рамазон 1446 ҳ.й.
Йигирманчи март 2025 м.й.

https://t.me/dinvaadabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИҚРОР

О, ота маконим.
Онажон ўлкам,
Ўзбекистон, жоним тўшай соянгга.
Сендай меҳрибон йўқ,
Сенингдек кўркам.
Римни алишмасман бедапоянгга.

Бир гўша сув бўлса, бир гўша қирлар,
Қанча юртни кўрдим, қанча тақдирлар.
Қайга борсам суяб, бошни тик тут деб,
Тоғларинг ортимдан эргашиб юрар.

Кўрдим сулувларнинг энг фарангларин.
Ё худбинман мен ё бир содда касман мен –
Парижнинг энг гўзал ресторанларин,
Битта тандирингга алишмасман мен.

На гапга кўнайин,
На тил билайин,
Кўздан уйқу қочди, дилдан ҳаловат —
Уч кунда соғинсам нима қилайин,
Чала қолар бўлди ҳамма саёҳат.

Билдимки, баридан улуғим ўзинг,
Билдимки, яқини шу тупроқ менга.
Баҳорда Бахмалда туғилган қўзинг,
Араб оҳусидан азизроқ менга.

Сен билан ўтган ҳар кун байрам — базм,
Сенсиз бир он қолсам ваҳмим келади.
Сени билганларга қиламан таъзим,
Сени билмасларга раҳмим келади.

© Муҳаммад Юсуф


https://t.me/dinvaadabiyot


Мўмин Рамазонни ибодат учун, мунофиқ эса гуноҳ-маъсият учун кутади. Бир ривоятда: «Рамазон мўмин учун ўлжа-ғанимат, фожир учун зарар-йўқотишдир», дейилган.

Шайх Абдулазиз Тарифий

https://t.me/dinvaadabiyot

Показано 20 последних публикаций.