🌙 ДИНИЙ САВОЛЛАР ❓️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор (Имом Муслим)
Реклама хизмати мавжуд эмас 🚫

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#АССАЛОМУ_АЛАЙКУМ

🌼ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🍀Қалбингиз иймонга,
🍀 Уйингиз қувончга,
🍀Юзингиз нурларга,
🍀Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин! 🤲

🌸 Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин! 🤲

ДЎСТ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ !!!

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


​​Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1️⃣. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2️⃣. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3️⃣. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4️⃣. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5️⃣. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6️⃣. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7️⃣. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8️⃣. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳози касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9️⃣. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸
@DiniyHD 🌸


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».
Ибн Сунний ривояти.
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


#Ҳикмат
#hikmat

• 4 ёшингда муваффақият — заиф ҳолатда қолмаслигинг.
• 8 ёшингда муваффақият — уйингни мустақил топиб кела олишинг.
• 12 ёшингда муваффақият — атрофингда дўстларинг бўлиши.
• 18 ёшингда муваффақият — машина ҳайдашга гувоҳноманг бўлиши.
• 23 ёшингда муваффақият — олийгоҳни битиришинг.
• 25 ёшингда муваффақият — иш топа олишинг.
• 28 ёшингда муваффақият — оилали бўлишинг.
• 30 ёшингда муваффақият — фарзандли бўлишинг.
• 35 ёшингда муваффақият — мол-дунёга эга бўлишинг.
• 45 ёшингда муваффақият — кўринишинг, ёшлигинг ва ғайратингни сақлай олишинг.
• 50 ёшингда муваффақият — фарзандларинг мевасини кўра бошлашинг.
• 55 ёшингда муваффақият — эр-хотинлик мажбуриятларини адо этишга қодир бўлишинг.
• 60 ёшингда муваффақият — машина ҳайдаш гувоҳномангдан фойдалана олишинг.
• 65 ёшингда муваффақият — хасталикларсиз ҳаёт кечиришинг.
• 70 ёшингда муваффақият — бошқага боқиманда эмаслигингни ҳис қилишинг.
• 75 ёшингда муваффақият — атрофингда дўстларинг
(тирик) бўлиши.
• 80 ёшингда муваффақият — уйингни мустақил топиб кела олишинг.
• 85 ёшингда муваффақият — заиф ҳолатда қолмаслигинг.


Буларни ўқиб қуйидаги ояти карима ёдимга тушди:

"Аллоҳ сизни заифликда яратган, сўнгра заифликдан кейин қувватли қилган, сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қарилик ориз қилган зотдир. У хоҳлаганини яратур. У ўта илмли ва ўта қудратлидир".
("Рум" сураси, 54-оят).

М.Аҳмад
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Иймонини имтиҳон қилиш, синаш учун Аллоҳ таоло инсонга хилватда, яширинча бажариладиган гуноҳларни осонлаштириб қўяди: “Аллоҳ ундан ким ғойибона қўрқишини билиш учун...” (Моида сураси, 94-оят).

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


Биродарларига уй-жой, кийим-кечак, озиқ-овқат, қўйингки, ҳамма нарсаларини бериб, уларни ўзларидан устун қўйганлар кимлар эди? 📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Опрос
  •   Ғатафонликлар
  •   Муҳожирлар
  •   Ансорлар
  •   Энди билиб оламан
1607 голосов


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида мол-дунёларини, қариндош-уруғларини, азиз ватанларини ташлаб, дину диёнат йўлида сафар қилганлар кимлар эди? 📗 «Одоблар хазинаси» 1-жуз
Опрос
  •   Муҳожирлар
  •   Ансорлар
  •   Тоифликлар
  •   Энди билиб оламан
1603 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼☘️🌼

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз ўтган кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин!


✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


Қария ва ўлим

Бир куни Сулаймон ибн Абдулмалик Дамашқ масжидига кирди. Унда қария бир мўйсафид ўтирганини кўрди. Унинг олдига бориб:
- “Эй қария! Ўлишни хоҳлайсизми?” - деди. У:
- “Асло, йўқ. Эй Амирул мўминийн” - деди. Сулаймон:
- “Нега. Ёшингиз бир жойга бориб қолибдику?” - деб сўради. У:
- “Ёшлик ва унинг ёмонликлари кетди. Қарилик ва унинг яхшиликлари келди. Турсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман, ўтирсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман. Шу икки ҳолат давом этишини истайман” - деди. Халифа:
- “Умрингизнинг узун бўлишига қайси амалингиз сабаб бўляпти, айта оласизми?” - деди. У:
- “Эй Амирул мўминийн! Таҳоратни мукаммал қиламан. Намозни чиройли адо қиламан. Силаи раҳм одатим. Кўзим ва маълум аъзоларимни иффатда сақлайман. Аллоҳ берган ризқлардан ўзгаларга мурувват қиламан” - деб жавоб берди. Шунда Сулаймон ибн Абдулмалик:
- “Бежизга ўлим сизни четлаб ўтмаяпти экан” - деди.

Анвар Абдурахмонов

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
КИМ ФОЛБИНГА БОРСА...

➖✨➖✨➖✨➖✨➖
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@mehrob_uz
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


​​Қалбни қотишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш

7. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸
@DiniyHD 🌸


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!🍃

🎋🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🌾🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌱🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌸
🌼ХАЙРЛИ КУН!

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


​​ОНА ва БОЛА ёхуд ноўрин РАҲМАТ

Она меҳри ва латофати билан дунёни безаб туради. Онасиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Айниқса, бу ёшликда яққол кўзга ташланади. Она қадрини фақат она бўлганлар англаб етади. Унгача “она”ни том маънода тушуниш душвор. Қуйида она ва бола ўртасида учраб турадиган ҳаётий ҳақиқатни эсга олдик:
1️⃣ ёшга кирганингизда она сизни оқ ювиб-оқ таради.
Эвазига туни билан йиғлаб уни ухлатмасдан “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣ ёшга кирганингизда сизга юришни ўргатди.
Чақирганда жавоб бермай қочиб “раҳмат” айтдингиз.
3️⃣ ёшга кирганингизда сизга турли таомлар тайёрлаб берди.
Овқат солинган идишни стол остига ағдариб “раҳмат” айтдингиз.
4️⃣ ёшга кирганингизда болам ёзишни ўргансин деб қўлингизга ранг-баранг қаламлар тутқазди.
Уйнинг деворларини бежаб “раҳмат” айтдингиз.
5️⃣ ёшга тўлганингизда ажойиб кийимлар сотиб олиб берди.
Тупроқ чангитиб, кийган кийимингизни кирга булаб “раҳмат” айтдингиз.
6️⃣ ёшдан ўтганингиздан кейин сизни мактабгача олиб бориб қўйди.
“Мактабга бормайман” деб кўчада хархаша қилдингиз.
7️⃣ ёшга кирганингизда туғилган кунингизга копток совға қилди.
Қўшнининг деразасини синдириб “раҳмат” айтдингиз.
9️⃣ ёшингизда сизни машинада мактабга олиб борар эди.
Машинадан туша солиб, раҳматни ва хайрни насия қилиб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣0️⃣ ёшингизда сизни дўстларингиз билан кинога олиб борди.
“Ойижон, сиз биз билан бирга ўтирманг” деб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣1️⃣ ёшга кирганингизда кўп телевизор кўрма, акс ҳолда кўзинга зарар бўлади деди.
У уйда йўқлигида телевизор “тагидан” чиқмай “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣3️⃣ ёшингизда сизни ёзги таътилда лагерга жўнатди.
Бир сатр бўлса ҳам хат ёзмасдан “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда дўстларингизнинг туғилган кунига боришга рухсат берди.
Бир марта телефон қилмасдан саҳарга яқин уйга қайтиб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда “болам мактабни тугатди” деб фахр билан битирувчилар даврасида бағрига босди.
Унга совуққонлик билан “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣2️⃣ ёшингизда университетнинг битирув маросимида иштирок этиш учун ёнингизга келди ва тантана тугагунча ёнингизда бўлди.
Сиз “Она, уйга кетаверинг, мен дўстларим билан сайр қилиб кейин бораман” деб “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣5️⃣ ёшингизда сизни уйлантириб қўйди.
Тўйдан кейин ойлаб хабар олмасдан “раҳмат” айтдингиз.
3️⃣0️⃣ ёшингизда бола тарбия қилиш тўғрисида маслаҳатлар берди.
“Ўзим биламан”, деб “раҳмат” айтдингиз.
4️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда телефон қилиб “бугун фалон қариндошимизнинг тўйи” эканини эслатди.
“Она, ишим бошимдан ошиб-тошиб ётибди” деб “раҳмат” айтдингиз.
5️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда унинг касал эканини эшитиб кўргани бордингиз ва “Киши кексайган сари ёш боладек нозик бўлиб қолар экан” деб “раҳмат” айтдингиз.
Шундай кунларнинг бирида у вафот этди. Унга ҳаётлигида қилмаган барча яхшиликларингиз бирма-бир кўз олдингиздан ўтди ва ўксиндингиз.
Шундай экан, ҳар онни ғанимат билиб, онажонларимизни кўнгилларини шод этайлик. Улар мудом ҳаёт эканлар, мудом бизни дуо қилар эканлар, бор-будимизни аямайлик. Зеро, жаннатни уларнинг пойи мубораклари остидан топамиз.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸
@DiniyHD 🌸


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐Ассалому алайкум! 💐
☘️ Хайрли тонг! ☘️

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


​​Бир кишига дўстлари эчкиэмар совға қилишди. У бу ноёб мавжудотни парвариш қила бошлади. Кунларнинг бирида кутилмаганда эчкиэмар унинг бармоғидан тишлаб олди. Жон аччиғида бу махлуқни йўқотмоқчи бўлди, лекин жониворнинг кўзларига кўзи тушди-ю, бўшашиб, ғазаби босилди. Эчкиэмар гўёки унга садоқат тўла нигоҳлари билан маҳзун боқиб «Кечиринг, хўжайин» деяётгандай туюлди. Жонивор кун бўйи унинг ортидан эргашиб бир қадам ҳам нари кетмади. Хўжайин шундай содиқ дўстини йўқотмоқчи бўлганлигини ўйлаб, бироз хижолат ҳам бўлди. Эрталаб уйғониб қараса, «дўсти» тун бўйи ёнидан жилмай, ундан кўз узмай, ғамгин нигоҳлари билан унга қараб турганини кўрди. Ва қандай ажойиб, ғамхўр ҳайвони борлигини ўйлаб суюнди. Унинг бу мамнунлигини кечаги жароҳатланган бармоғининг шишиб, чидаб бўлмас оғриқ бериши бузар эди. Эчкиэмарини ёнига олиб, шифокор кўригига борди. У ерда маълум бўлишича, эчкиэмарнинг бу тури заҳарли ҳисобланиб, заҳари кучсиз бўлганлиги сабабли ўлжа бирданига ўлмайди. Шунинг учун бу махлуқлар ўлжани аввал тишлаб, кейин унинг ўлишини кутиб туришар экан...

Алҳосил, садоқат билан кўзларингизга боқиб, ортингиздан эргашадиган, ўтирсангиз, атрофингизда тикка турадиганларга кўп ҳам ишонаверманг, улар шунчаки пайтини пойлаб, жисмингизни парчалашни кутаётган бўлишлари мумкин...

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸
@DiniyHD 🌸


ЭР ВА ХОТИН ЎРТАСИДАГИ СУҲБАТ

Эр: “Мен эркакман”.

Хотин: “Мен аёлман”.

Эр: “Эркаклар аёлларга раҳбардирлар”.

Хотин: “Аёлларга яхши муносабатда бўлинглар”.

Эр: “Биз ақл ва ҳикматга эгамиз”.

Хотин: “Биз меҳр ва шафқатга эгамиз”.

Эр: “Биз сизларни деб кун бўйи меҳнат қиламиз”.

Хотин: “Биз келажак авлодни тарбия қиламиз”.

Эр: “Биз буюкмиз”.

Хотин: “Ҳар бир буюк эркакнинг ортида буюк аёл бор”.

Эр: “Барча нарса бизнинг қўлимизда”.

Хотин: “Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир”.

Эр: “Аллоҳнинг ҳузурида бизнинг мартабамиз сизларникидан каттароқ”.

Хотин: “Жаннат оналар оёғи остидадир”.

Эр: “Онамни сендан кўра кўпроқ яхши кўраман”.

Хотин: “Онангга, сўнгра онангга, сўнгра онангга”.

Эр: “Араб тилида ﺍﻟﻜﺮﺍﻫﻴﺔ (кароҳият – ёқтирмаслик) сўзи муаннас (женский род)дир”.

Хотин: “Араб тилида ﺍﻟﺤﻘﺪ (ҳиқд – гина, адоват) сўзи музаккар (мужской род)дир”.

Эр: “Араб тилида ﺍﻟﻜﻮﻥ (кавн – бутун борлиқ) сўзи музаккар (мужской род)дир”.

Хотин: “Араб тилида ﺍﻟﺠﻨﺔ (Жаннат) сўзи муаннас (женский род)дир”.

Эр: “Дилингни оғритдим, узр сўрайман”.

Хотин: “Эркаклар аёлларга раҳбардирлар”.


Манба: @mehrob_uz
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕋Ҳожи юртига қайтганда унга нима дейилади?

Ибн Умар разияллоҳу анҳу уйига қайтган ҳожига шундай дер эдилар:
Тақоббалаллоҳу нусукак ва аъзома ажрок ва ахлафа нафақотак.

Маъноси: (Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, ажрингизни буюк қилсин ва сарф қилган нафақангизни ўрнини тўлдирсин)

Мусаннаф Ибн Абу Шайба
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


"Дунё ишлари чала қолади!" - деб, Роббингни тарк этма! Зеро мозорлар, ишлари чала қолганлар билан тўладир...

Мавлоно Жалолиддин Румий
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

🌸 @DiniyHD 🌸
➥ Каналга аъзо бўлинг!👇
https://t.me/+yjcy7Dqt1mQ2NWM6


​​#руҳият

▪️ Оқил хато қилса, афсусланади.
Аҳмоқ хато қилса, сафсата сотади.

▪️ Ҳасан Басрийга:
«Фалончи сизни ёмонлади» - дейишди.
«Заҳматсиз келган ажр қандай яхши» дедилар.

▪️ Ким сизни ўз ҳаётида истаса, сизни қандай муҳофаза қилишни мукаммал даражада билади.

▪️ Бировни урсангиз, оғриғини ўша лаҳзанинг ўзида ҳис қилади. Лекин, агар сўз билан жароҳат етказсангиз, оғриғи бир умрлик бўлади.

◾️ Сизга етишиш учун ҳаракат қилмайдиган инсонга сиз ҳам интилманг. Сиз сабаб ўз кибрини енга олмаган шахс учун дунёга уруш эълон қилманг!

▪️ Узр сўраш бу - сиз хатокорсиз дегани эмас. Бу сизнинг бошқалар билан боғлаб турган ришталарни қадрлашингиздан дарак.

▪️ Туғилган кун - байрам, торт, шаъм, ҳадя дегани эмас. У бидъат бўлибгина қолмай, динда йўқ нарса. У Ҳақ сизга умрингиз ўтаётгани, ўлим сари одимлаётганингиздан огоҳлантиришидир.

▪️ Ҳамма сизни «Бўлди, энди тамомсан» деганида кўрсатган шижоатингиз ҳақиқийсидир.

▪️ Болалигимизда мактабда ўргангандик. Ичи донлардан холи бўшоқ қаддини тик тутади. Ичи донга тўла бошоқ бош эгиб туради.

▪️ Ақллиларгина тавозеъли бўлади.
Нодонлар кибрга берилади.

▪️ Меннинг бировни тушунишим қийин эмас. Фақат саноқли инсонлар билан ўзимни хотиржам сезаман.

▪️ Сукут бу жавоб қайтаришдан ожизликни билдирмайди. Унинг икки маъноси бор:

📌 Бекорчи, паст нарсалардан устун бўлиш;
📌 Гапириш фойда бермаслигига ақлнинг етиши.

▪️ Олдингиздаги ёши улуғ кимсанинг сўзларига сукут сақлашингиз - эҳтиром;
сиз учун азиз инсон сиздан кўра бошқаларнинг хислатини ортиқ кўриб гапиришига сукутингиз - умид;
кимдир сизга оғриқ етказиб гапиришига сукут қилишингиз кучдир.

▪️ Чиройли сабр, чиройли кечириш, чиройли тарк этиш орасидаги фарқ:
- Чиройли тарк этиш - азаят бермасдан тарк этиш;
- Чиройли кечириш - маломат қилмасдан кечириш;
- Чиройли сабр қилиш - нолимасдан, шикоят қилмасдан сабр қилиш.

▪️ Ким ҳаракат, жидду - жаҳд ва сабр қилса, Аллоҳ кенг ризқ, улкан ютуқ бериш билан уни ҳайратда қолдиради. Бу - Аллоҳнинг қонуни.

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг

Каналга аъзо бўлинг!👇
🌸
@DiniyHD 🌸


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
- Рамш-Алҳажиб ❤️❤️

- Ушбу оригинал ва табиий зардоб аёллар ва қизларнинг кўринмас киприк
👁‍🗨 толаларини узун ва қалин қилади; 👏
- 7 кунда сезиларли натижани кўриш имконини беради;

🐸- Сунъий киприклар билан гўзаллик хонасига кириш осон. 
❤️- Аммо табий гўзаллик барибир табий ва у ҳақиқатдан ҳам гўзалдир.

💰 Маҳсулот нархи: 69.000 сўм

Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

Буюртма бериш
👇👇
https://alijahon.uz/oqim/61780
https://alijahon.uz/oqim/61780

Показано 20 последних публикаций.